14:43 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Колумнистлар
Ҳавола олиш
726 0 0

COVID-19 вакцинасини яратиш фармацевтика корпорациялари ва барча мамлакатлар жалб қилинган пойгага айланди.

Россияда ва жаҳонда биринчи коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олинди. У Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилди ва унга “Спутник V” номи берилди.

Вакцина рўйхатга олинганини Владимир Путин маълум қилди қилди ва унинг қизларидан бири вакцинани олиб иккала босқични ҳам муваффақиятли ўтганини қўшимча қилди.

Бу янгилик, шубҳасиз, Россия тарихидаги яна бир машҳур воқеани эслатди, унга мувофиқ 1768 йил кузида Екатерина II ва тахтнинг 14 ёшли ворисига чечакка қарши эмлаш амалга оширилган эди. Аммо, Россия президентининг ушбу маълумотни ошкор қилиши сабаблари унинг буюк аждоди сабабларидан фарқ қилади.

Икки ярим аср олдин, императрица Россия жамиятидаги янги тиббий муолажалар ҳақидаги нотўғри тушунча ва қўрқувни енгишга ҳаракат қилди. 2020 йилда, доим бундан четланишга ҳаракат қилган президент, шахсий маълумотларни ошкор қилишга мажбур бўлди, чунки мамлакат ахборот урушининг навбатдаги ва жуда ифлос босқичига жалб қилинди.

Юзага келган жирканчлик даражасига бахо беришингиз учун биттагина сарлавҳа кифоя: "Филиппин Дутертеси Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси синови учун Путиннинг (синов) свинкаси бўлишига рози бўлди". Айнан шундай сарлавҳа билан “Немис тўлқини” Филиппин президенти мамлакатда биринчи бўлиб ўзида Россия вакцинасини синаб кўришга тайёрлигини билдиргани ҳақидаги хабарни чиқарди.

COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш пойгасига нафақат фармацевтика корпорациялари, балки бутун бошли мамлакатлар ҳам киришиб кетди. Ушбу жараён билан шуғулланишни Хитой, АҚШ ва Буюк Британиядан бироз кейинроқ бошлаган Россиянинг тўсатдан ўзиб кетиши энди Ғарбдаги ҳамкорларимиз учун оғир азобларни келтириб чиқармоқда. Бунинг сабаблари жуда кўп ва хилма-хилдир.

Биринчидан, энг илғор ғояларга қарама-қаршилиги. Авторитар, қолоқ Россия илмий ва технологик жиҳатдан илғор соҳада ғоят катта натижаларга эришишда Ғарбдан устун келишига ақл бовар қилиб бўлмайди. Бизнинг мамлакатимиз активлари қаторида эски эпидемиологик мактаб, тўпланган тажриба ва вакциналарни ишлаб чиқиш соҳасида катта ютуқлар бўлиши эса муҳим эмас.

Иккинчидан, Ғарбнинг геосиёсий таъсирига таҳдид. Ахир, агар Россия бошқа мамлакатлар билан уларнинг аҳолисини COVID-19 га қарши эмлаш бўйича фаол ҳамкорлик қилса, у ерда ўз обрўсини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятларга эга бўлади. Бунга эса, албатта, йўл қўйиб бўлмайди.

Учинчидан эса - пул. Бунга жуда катта маблағлар тикилган, ва албатта бунга дунёнинг етакчи фармацевтика компаниялари кўз тикишмоқда. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриевнинг маълум қилишича, унинг ташкилотига 20 дан ортиқ мамлакатдан бир миллиард доза вакцина сотиб олиш учун буюртмалар тушган. Бу фармацевтик компаниялар учун қанчалик астрономик фойдани келтиришини тасаввур қилиш қийин, айниқса нархни бир неча бор кўтариб юборса.

Кеча Клиник тадқиқот ташкилотлари уюшмаси (АОКИ) Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигини синовларнинг учинчи босқичи якунланмагунча коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказмасликка чақиргани бежиз эмас, бу уюшмага дунёдаги энг йирик фармацевтика гигантлари киради: Pfizer, Bayer, Novartis ва бошқа шу каби таниқли брендлар. Уларнинг ҳис-туйғуларини ва оғриқларини тушунса бўлади, ахир улар улкан фойдани бой беришмоқда, ва уларда бунинг борасида ўз ҳисоб-китоблари ва режалари бор эди.

Уларнинг важлари Россия расмий тузилмалари ва эпидемиолог-олимлари томонидан рад этилгани муҳим эмас. Фармлоббистлар бу жараённи секинлаштиришга жиддий умид қилишгани даргумон.

Уларнинг асосий мақсади Россия ишланмасини мамлакат ичида эмас, балки четда обрўсизлантиришдир. Ахир, АОКИ-нинг ушбу мурожаати Ғарб оммавий ахборот воситаларига ўзининг хавфли эканлиги ҳақида баланд овоз билан жар солиш имкониятини беради.

Аммо энди улар "путин синов чўчқачалари" рўйхатига Россия президентининг қизи киритилганини ҳам ёзишга мажбур бўлади. Бу эса "Кремлнинг янги жинояти" фош этилишининг таъсирини сезиларли даражада пасайтиради.

Манба: РИА Новости

Асосий мавзулар