18:25 23 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Колумнистлар
Ҳавола олиш
180 0 0

АҚШ Huawei'га нисбатан босимни сустлаштирмоқчи эмас. Хитой технологик гигантига қарши санкциялар кенгайтирилди ва компанияларга АҚШдан лицензия олмасдан, у учун америкалик ишлаб чиқарувчилардан бутловчи қисмлар сотиб олиш тақиқланди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши халқаро меҳнат тақсимотини бутунлай чалкаштириб юбориши мумкин бўлган технологик урушга айланаётганга ўхшайди. АҚШнинг Huawei'га қарши санкцияларидан олдин, глобал мобил саноат аниқ тузилмага ва кучли алоқаларга эга эди. Яъни, Google Android'ни, Британиянинг ARM компанияси процессор архитектурасини ривожлантирган, Huawei ва бошқа ишлаб чиқарувчилар смартфонлар ишлаб чиқарган ва шу тариқа занжир давом этган.

Энди эса Хитой компанияси ўзини Америка санкцияларидан ҳимоя қилиш учун мустақил равишда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланишга мажбур бўлади. Вашингтон Huawei'га нисбатан нафақат чекловларни кенгайтирди, балки хорижий компанияларга АҚШ ҳукуматининг махсус лицензиясига эга бўлмай Хитойнинг телекоммуникацион гиганти учун АҚШда ишлаб чиқарилган компонентлар ва бутловчи қисмларини сотиб олишни тақиқлади.

Яъни, хитойликларга маълум бир чипларни етказиб бериши учун, таъминотчилар АҚШда лицензияси олишлари керак. Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, "Трамп маъмурияти Huawei аслида нима эканлигини - Хитой Коммунистик партиясининг кузатув бўлинмаси эканлигини кўргани учун муносиб ҳаракат қилмоқда".

Давлат департаменти раҳбари ушбу чоралар АҚШ миллий хавфсизлигини, америкаликларнинг шахсий ҳаёти махфийлигини ва 5G тармоғининг дахлсизлигини Пекиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилганлигини қўшимча қилди. Аввалроқ, худди шу Помпео Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонни худди шу мақталган миллий хавфсизликни рўкач қилиб, Huawei хизматларидан воз кечишга кўндирган эди. Бунгача эса ҳаммага шартномалар энди Хитой компаниясининг чўнтагида деб кўринган эди. Кейин, бунга жавобан Huawei Британия ҳукуматини ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди ва Лондон Вашингтоннинг босимига дуч келганини ва бунда гап Буюк Британиянинг хавфсизлиги ҳақида эмас, балки АҚШнинг савдо сиёсати ҳақида кетаётгани таъкидланди, аммо Лондон 5G нинг ишга туширилишини кейинга қолдирди.

Бари гап шундаки, Huawei Америка технологияларисиз фаолиятини давом эттириши мумкинми? Ахир, смартфонларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришнинг бутун занжири қайта қуриб чиқиш  керак бўлади ва бунга бир неча ойдан кўпроқ вақт кетади. Бироқ, россиялик мутахассислар бу вазиятга ижобий қарашмоқда. Уларнинг фикрига кўра, Huawei'нинг бардошлилик даражаси жуда катта.

Америкаликлар хитойликларни ўз компонентларисиз қолдиришни ўтган йилдан бериёқ қўрқитиб келишган ва ҳаттоки ўша пайтнинг ўзидан компания ўз мобил операцион тизимини яратишга тайёрлана бошлади. Эҳтимол, бу ишлар энди якунланиш босқичидадир. Хитойликлар доим олдинга интилиб, эҳтимолий оқибатларни ҳисоблаб чиқадилар.

Бундан ташқари, Дональд Трамп яна АҚШ учун фойдали савдо битими тузиш учун Пекин билан музокаралар шароитида ставкалар билан ўйнашга қарор қилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ёки бу Байденнинг ҳийла-найрангларидир эҳтимол.

Америка ОАВлари ёзишича, агар АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден, эҳтимол, президент сайловларида ғалаба қозонса, смартфон ишлаб чиқарувчисининг асосий қутқарувчиси бўлиб қолиши мумкин. АҚШда қанча Хитой фуқаролари яшаётганини тасаввур қилинг ҳамда хитой диаспораси қанчалик катталигини ва Трампнинг рақиби қанча овоз тўплаши мумкинлигини.

Асосийси ғалаба қозонишдир, ундан кейин компанияга нисбатан сиёсат ўзгаради – деб сингдиришади АҚШ фуқароларига. Ва компонентларни Америкалик ишлаб чиқарувчилари ва таъминтчилари хам эркин нафас олишади. Айтганча, улар ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга. Имкониятлар мана шундай кўп. Аммо ўйин ютуққа арзийди.

Муаллиф Ольга Гаврилова, Sputnik радиоси

Асосий мавзулар