Халқ учун эмас, сиёсат учун: аниқланган газ кони Туркияга нима беради?

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Джубга - Лазаревское - Сочи"
Строительство газопровода Джубга - Лазаревское - Сочи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анқаранинг Қора денгизда газ захиралари топилганлиги ҳақидаги баёнотидан кейин таҳлилчилар дарҳол ўз баҳоларини ва макроиқтисодий тахминларини беришга киришдилар.

"Янги даврнинг бошланиши", "бу мамлакатни энергетика нуқтаи назаридан мустақил қилади", "тарихий онлар" - Туркия ҳукумати Қора денгизда топилган газ кони ҳақидаги янгиликка имкон қадар жар солди. Аслида, бу ёқилғи бор, лекин у йўқ. Эҳтимол, яқин орада бўлмайди ҳам.

Тренировка военной техники к параду Победы в Екатеринбурге - Sputnik Ўзбекистон
Туркия АҚШ қирувчиларида С-400ни синовдан ўтказмоқда: ортга қайтиш йўқ

Қиймати саксон миллиард долларга тенг уч юз йигирма миллиард кубометр газ – жуда ишончлига ўхшайди. Яқинда Анқаранинг Қора денгизда газ захиралари топилганлиги ҳақидаги баёнотидан кейин таҳлилчилар дарҳол ўз баҳоларини ва макроиқтисодий тахминларини беришга киришдилар.

Туркия ўз эҳтиёжларини қоплай оладими ёки ҳатто, ҳеч бўлмаганда минтақавий аҳамиятга эга бўлган экспортчига айланиши мумкинлигини муҳокама қилдилар. Кимдир “Турк оқими” бўйича хавотирларини билдирди, бошқалар қазиб олиш нархини тахмин қилиш билан шуғулланишди.

Аслида, ҳаммаси ўйлангандан анча содда бўлиб чиқди ва барча ҳисоб-китоблар республикадаги ички ҳолатдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши керак. Рахми Туран, "Sözcü" турк нашрига мақолалар муаллифларидан бирининг эслатишича: мамлакатда аллақачон сайловлар олдидан нефт ёки газ топилганлиги ҳақида жар солиш сиёсий анъанага айланиб қолган.

Уларнинг энг яқини 2023 йилга режалаштирилган, ва бу кенг кўламли PR-кампания учун ҳали эрта бўлиб туюлиши мумкин. Аммо ҳукумат конларни айнан шу пайтда қазишни бошлашни режалаштирмоқда, шунинг учун уч йилдан кейин сарлавҳалар янада чиройлироқ, баландпарвозли ва аҳамиятли бўлиши мумкин.

Туркия ҳозирда деярли тўлалигича чет элдан "зангори олов" таъминотига қарамдир, бундай ҳолда эса овоз бериш олдидан сайловчиларни ишонтиришга арзийди. Ахир бу мамлакатдаги деярли барча иқтисодий муаммоларнинг ечими сифатида тақдим этилмоқда.

Sözcü'да бу бўйича мутлақо бошқа фикрдалар: биринчидан, атиги уч йил ичида республика қазиб олиш ва қайта ишлашнинг барча жараёнларини йўлга қўйиши даргумон. Иккинчидан, келгуси етти йил учун қазиб олиш суръатлари йилига 8-10 миллиард кубометрни ташкил этади ҳолос, бу эса Туркия эҳтиёжининг атиги бешдан биридир. Агар энергетикада тўлақонли мустақиллик рўй берса ҳам, бу яқин ўртада бўлмайди, деб хулоса қилади материал муаллифи.

Президенты России, Турции и Ирана Владимир Путин, Реджеп Тайип Эрдоган и Хасан Рухани на совместной пресс-конференции в Турции - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Эрон ва Туркия Сурия нефтининг ноқонуний босиб олинишини маъқулламайди

Уларнинг сўзларига кўра, Адолат ва Тараққиёт партиясининг ўтган 18 йил ичида ҳукмронлиги даврида турклар тўққиз марта топилган нефт ҳақидаги янгиликлардан хурсанд бўлишган. Аммо навбатдаги овоз беришдан кейин барчаси аллақандай тарзда унутиларди. Сайловолди-углеводородлар анъанасига жуда узоқ вақт олдин, камида 65 йил олдин, у пайт Демократик партия етакчиси Аднан Мендерес бош вазир бўлганида асос солинган.

Ўшанда газеталар баландпарвоз: "Фракияда бой нефт конлари топилди!" сарлавҳалари билан чиққан. Аммо, бу "янги даврнинг" мақталган бошланиши ва республиканинг энергия мустақиллигининг кафолати бўла олдими? Кўринишидан, йўқ, бўла олмади.

Муаллиф Мария Меркулова, Sputnik радиоси

Янгиликлар лентаси
0