03:01 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Колумнистлар
Ҳавола олиш
1573 0 0

Америка қўғирчоқ ўйнатувчилари ёки “яширин ҳукумати”  бу сафар сайловчилар олдида олдинги "АҚШда иккита партия бор ва улар бир-бири билан ашаддий рақобат қилмоқда" деган эски спектаклни ҳам истаб-истамай ижро этмоқда.

Гарчи Демократик партия номзоди ташқи сиёсатга Дональд Трампдан кўра мувозанатлироқ ва конструктив ёндашувни намойиш қилиши ва ўзини аввалги қонли геосиёсий саргузаштларнинг салбий тажрибасидан узоқлаштириши керак бўлса-да, амалда воқеалар умуман бошқа томонга кетмоқда.

"Қирол ролини аслида унинг атрофдагилар ўйнайди" деган машҳур гап бироз бемаънироқ кўриниши мумкин, аммо Джо Байден борасида - бу мутлақо ҳақиқатдир. Чунки айни дамда жамоатчилик сўровларида пешқадамлик қилаётган президент номзоди мутлақ интеллектуал таназзулга юз тутиш  босқичидадир. У нафақат геосиёсий стратегияларни қатъий ифода қилишни, балким вақт ва маконда тўғри йўналиш олишни намойиш қила олмаяпти.

Ушбу яққол деменция, эҳтимол, Америка қўғирчоқ ўйнатувчилари ёки давлатнинг ҳақиқий эгалари - “яширин ҳукумат”  Демократик партия номзодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигининг сабабидир. Бунда улар ҳатто минимал одоб стандартларидан ва олдинги "маскарад" қолдиқларидан ҳам воз кечмоқда.  

“Маскарад” деганда – “яширин ҳукумат” томонидан сайловчилар олдида АҚШда ҳалигача иккита партия бор ва улар бир-бири билан ашаддий рақобат қилмоқда деган ўша-ўша эски спектаклни тушуниш керак.

Булмаса, ашаддий республикачи бўлган Буш маъмуриятининг ўнлаб (!) давлат хавфсизлик хизмати ҳодимлари демократлар Джо Байден ва Камала Харрисни қўллаб-қувватлаган жамоавий хатини қандай тушниш керак?

Дональд Трамп, ўзининг кўплаб камчиликларига қарамай, АҚШнинг сўнгги  президентлари орасида ноёб хислатга эга - у "яширин ҳукумат ", ОАВ ва ҳаттоки ўз сафдошларининг улкан босимига қарамай, АҚШ номидан бирорта ҳам уруш бошламади.

У фақат Обама маъмуриятидан мерос қолган урушларни давом эттирди ва уларда ҳам, айниқса Сурия ва Венесуэлага нисбатан (Америка сиёсати меъёрлари бўйича) қаҳрамона қатъиятлилик ва вазминликни намойиш қилди.

Шундан сўнг қўллари юз минглаб ироқликлар ва сербларнинг қонига бурканган Бушлар сулоласи вакиллари АҚШ етакчилигида янада агрессив президентни кўришни истаганлиги ажабланарли эмас. Бугун уларда ўзларининг хоҳиш-истакларини бажариш учун имконият бор. Байден айни дамда Трампдан мерос бўлиб қоладиган Хитой иқтисодий урушни куч ёрдамида давом эттиришга, ё ҳарбий куч таҳдиди билан Хитойни оммавий равишда шарманда қилишга уриниб кўришини намойиш қилмоқда.

АҚШ оммавий ахборот воситаларида айнан “Вашингтон-Пекин” чизиғида қарама-қаршиликни давом эттириш фаол муҳокама қилинмоқда. Эҳтимолий демократ-президентнинг бўлғуси жамоаси таклифларидан айнан шундай хулосага келиш мумкин.

Масалан, Американинг "Байден даври" сиёсатининг Хитой йўналишида олиб борилиши истиқболларини таҳлил қила туриб, Huffington Post (яъни Демократик партияга қаршиликда умуман айблаб бўлмайдиган нашр) алоҳида ташвиш билан шундай дейди:

"Байден атрофидагиларнинг ташқи сиёсий сегменти ҳам ХХРга нисбатан янада агрессив ёндашувга ишора қилмоқда. Кўпчилик Байден даврида бўлажак мудофаа вазири деб ҳисоблайдиган Мишель Флурнуа яқинда, гарчи можаро АҚШ ва Хитой манфаатларига мос келмаса ҳам, АҚШ ҳарбий кучлари ва уларнинг ҳамкорлари, мисол учун, Пекинни босиб туриш мақсадида 72 соат ичида бутун Хитой ҳарбий-денгиз флотини чўктиришга қодир куч ишлаб чиқиш кераклигини айтди. Флурнуанинг фикрича, Хитой Вашингтонни заиф деб ҳисоблагани учун, ўзига кўпроқ ишониб кетмоқда.

Байденнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича яна бир маслаҳатчиси Джейк Салливан ҳам АҚШ бошчилигида Хитойга яқин сув ҳавзаларида ҳарбий денгиз қўшимча машғулотлар ўтказишга чақирди".

Агар Байден сайланиб, унинг ўзи ҳеч қандай алоҳида рол ўйнамаслигини ва Камала Харриснинг шахсидаги "де-факто президент" жаҳон саҳнасида зўравонликнинг мутлақо ақлдан озган тарафдори сифатида обрўга эга эканлигини ҳисобга олсак, "Вашингтон бургутлари" бу каби тажовузларни амалга оширишга мутлақо назоратсиз ва ҳарбий кучни максимал даражада ошириш ва намойиш этиш учун имкониятларга эга бўлади.

Америкалик журналистларнинг таъкидлашича, гарчи Демократик партия номзоди ташқи сиёсатга Дональд Трампдан фарқли ўлароқ, янада мувозанатли ва конструктив ёндашувни намойиш қилиши ва ўзини аввалги қонли геосиёсий саргузаштларнинг салбий тажрибасидан узоқлаштириши керак бўлса-да, амалда умуман бошқа нарса бўлади.

Бунда обрў масаласи (ташқи ҳарбий аралашувлар сайловчиларга унчалик ёқмайди) ёки Демократик партиянинг барча бўғинларини ўз атрофида бирлаштириш зарурлиги (баъзи аъзолар кичик Буш даври сийсатидан чин дилдан нафратланади) Америка яширин элитасининг энг тажовузкор бўғинлари манфаатларини илгари суриш истаги каби муҳим эмас:

"Демократлар қурултойида республикачиларнинг кўмагини жалб қилиш ва Байденнинг Ироқ уруши меъмори Колин Пауэлл ва марҳум сенатор Джон Маккейн  сингари ҳарбий аралашувга алоқадор шахслар билан алоқаларини намойиш этиш учун қилинган такрорий эслатмалар ҳам демократлар номзоди, унинг коалициясидаги баъзи аъзолари хоҳлашаётган ўтмишдаги хатоларга олиб келадиган фикрлаш тарзидан қўрқмайди", - дея шикоят қилади ҳудди ўша Huffington Post.

Ушбу фонда Хитой расмий ОАВларининг позициясини кузатиш қизиқ. Масалан, ташқи сиёсий сегменти билан боғлик Global Times таблоиди, "Джо Байден билан, Дональд Трампдан фарқли ўлароқ, муаммоларни ҳал қилиш осонроқ. Бу дунёнинг аксарият давлатлари, шу жумладан Хитойнинг ҳам якдил фикри, бундай фикрга экспертлар Байден расман Демократик партиядан президентликка номзод сифатида илгари сурилганидан кейин келишди", мазмунида мақола чиқарди.

Эҳтимол, бу шундай жуда нозик истеҳзо, чунки Хитойнинг ўта расмий ОАВ орқали билдирган бу позиция Джо Байденнинг ўзига зарар етказиши мумкин.

Бошқа томондан, Вашингтон "яширин ҳукумати" номзоди ғолиб бўлган тақдирда,  ҳақиқатда ўз олдига ўзининг асосий геосиёсий рақибини нафақат иқтисодий бўғиш, балки куч орқали босим ўтказиш мақсад қилгани ва бунга расмий Пекиннинг муносабатини кўриш қизиқ бўлади.

Эслатиб ўтиш керак, яқинда "Гонконг учун" иқтисодий санксиялар АҚШда бир овоздан, иккала партия томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлаши остида қабул қилинган.

Агар Байден ғалаба қозонса, унда Хитой нафақат ўзига қарши санкциялар, балки ҳарбий-денгиз блокадаси ёки шунга ўхшаш нарсалар хавфига дуч келиши мумкин: тарих шуни кўрсатадики, "Вашингтон бургутлари" (улар республикачи Буш ёки  демократ ОБама маъмуриятидами, бунинг аҳамияти йўқ) ютқазишни билишмайди. Агар Хитой иқтисодий ривожланишда АҚШни ортда қолдирса (коронавирусдан сўнг, Хитойда шубҳасиз кузр бор), унда Вашингтонда ўйин столини ағдариб, ЯИМ соҳасидаги рақобатдан тўғридан-тўғри ҳарбий-денгиз флоти соҳасидаги рақобатга ва уни ХХР соҳилларида амалда қўллашга қайтариб бўлмас васвасага дуч келади.

Асосий мавзулар