05:35 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Колумнистлар
Ҳавола олиш
2019 0 0

АҚШда оммавий медиа ёрдамида реал ҳаётни ўзгартиришга қилинаётган уринишлар аксил натижа бермоқда: сайловчилар демократлардан тобора безиб, Трамп томонига ўтмоқда.

Айни дамда АҚШда олдин ҳеч қачон бўлмаган эксперимент амалга оширилмоқда. Унда АҚШ сайловчилари тажриба қуёнчалари сифатида иштирок этмоқда.

Тажриба шундан иборат-ки: сайловчиларга айни дамда мамлакатда содир бўлаётган воқеаларнинг 2хил сиёсий тавсифи берилмоқда. Биринчи, мейнстрим журналистлари, Голливуд ҳамда NBA юлдузлари ва Демократик партия сиёсатчиларига кўра – АҚШда полиция зўравонлигига, ирқчилик ва тенг ҳуқуқлиликни талаб қилувчи тинч намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Ҳақиқатда эса, ОАВ ва миллионер-баскетболчиларга ишонмайдиган америкаликлар кўз олдида – АҚШда ҳозир барчанинг кўз олдидан оммавий тартибсизликлар юз бермоқда. Унда “ҳақиқат ва тенг ҳуқуқлиликни талаб қилаётганлар” магазинларни ёқиб юбормоқда, кўчада юрган фуқароларни дўппосламоқда. Демократик партия вакиллари бўлган мэр ва губернаторлар полициядан аралашишни сўрашмоқда.

Бўлаётган воқеалар ва улар ҳақидаги хабарларни CNN телеканалининг сюжетларидан бирида шундай кўрсатилди: ёнаётган бино  акс этган видео остида “Қайноқ, лекин умуман олганда тинч намойиш” деган ёзув билан изоҳ берилган эди.

Ушбу вазиятда демократик партияси мантиқи шундан иборат-ки, полициядан ушбу намойишчиларни тўхтатишда аралашишни талаб қилиш нотўғри, чунки “тинч намойишчилар” – Демпартиянинг сиёсий активларидан биридир. Иккинчидан, норзилик намойишлари, келажакда қўрқув остида сайловчиларни Трамп учун овоз беришдан воз кечишига олиб келиши керак.

Учинчидан, Демократик партиянинг ОАВда жуда фаол бўлган радикал қаноти Трамп ва полициячиларни доимий ирқчиликда айблашмоқда. Шу сабабли ҳам полицияни қўллаб қувватлаш мумкин эмас, акс ҳолда маҳаллий полиция бюджетини қисқартирган мэр ва губернаторлар ноқулай вазиятда қолади.

Қолаверса Байден штаби назорати остида Ер шарининг энг кучли медиа машинаси ишламоқда. Айнан ана шулар бир неча йил олдин Киевдаги қуролланган неонацистларни “тинч намойишчилар”  деб атаган эди. Ушбу медиа машина шу вақтга қадар дунёнинг турли бурчакларида яхши ишлашини кўрсатган эди. Энди эса ўз она ерида ишламоқда.

Кичик магазинлар, пиццахона ва АЁҚШлар ҳамда уларнинг оддий ишчиларига нисбатан амалга оширилаётган зўравонликлар маҳаллий ҳукумат ва энг юқори доираларда  “тинч намойишлар” деб аталишини фақат шундай тушуниш мумкин. Номзод Байденнинг тарафдорлари телевизор ва ижтимоий тармоқларни ким назорат қилса – реал ҳаёт ва соғлом фикрни ўзлари истагандек талқин қилишлари мумкин деб ўйлашмоқда.

Менинг ушбу фикрларим сурбетликдек туюлиши мумкин, айниқса “Россия пропагандаси” томонидан айтилаётганини ҳисобга олганда, лекин айрим америкалик журналистлар ҳам худди шундай фикрда.

Айни дамда демократик лидерлар Кеноши шаҳри (тартибсизликлар дастлаб бошланган) мэридан бошлаб президент номзодига қадар, юз бераётган зўравонликлар миқёсини камайтириброқ кўрстишга, ёки уни сезмай қолишга ҳаракат қилишмоқда.Улар, шунингдек, тартибсизликлар ўз-ўзидан тўхташига ишонч билдирмоқдалар.

Демократик партия ва Американинг бошқа айрим юқори доиралари Трампга овоз бермоқчи бўлган сайловчиларни ўзларининг Украинада синовдан ўтган “Ўнг қанот”* (Россияда таъқиқиланган экстремистик ташкилот) ва бошқа айрим методлари билан қўрқитиб олишга умид қилишганди. Лекин ҳозир уларда муаммо пайдо бўлди. Медиа реалликни ҳаётий ҳақиқатдан устун кўрсатиш тажрибаси муваффақиятсизликка учради.

Джо Байденга яқин бўлган Axios портали хабарига кўра, ҳозир Америка шаҳарларида содир бўлаётган талончилик ва зўравонликлар Трампга ёрдам бериши мумкин. Турли штатларда ўтказилган сўровлар унинг тарафдорлари кўпаяётганини яққол намойиш қилмоқда.

2016 йилда Хиллари Ғалабасини башорат қилган мейнстрим прогнозлар ва математик моделлар, ҳозир бир овоздан Джо Байден ғалабасини башорат қилишмоқда. Жамиятни куч билан қўрқитиш ҳамда медиа ёрдамида манипуляция қилиш демокраратик партия учун навбатдаги ёқимсиз сюрприз бўлишин.

Балким оёғи ердан узилган журналистлар ва экрспертлар учун ёқиб юборилган оилавий кафе – бу Трамп учун қилинган кучли реклама эканлигини тушуниш шунчалик қийиндир. Ёки намойишчилар атайлаб этник камчиликка тегишли бўлган бизнесларни йўқ қилаётганида эса, уларнинг ирқчиликка қарши ва тенг ҳуқуқлар учун курашаётганига ишонтириш жуда қийин,бунинг учун CNN ва NBA биргаликда ҳаракат қилса ҳам.

Миннеаполисда йўқ қилинган Въетнам таомлари ресторани  эгаси Юм Нгуен журналистларга шундай деди:

“Мародерлар бизнинг оилавий ресторанни вайрон қилаётганини кўриб туриш – жуда ҳам юракни эзиб юборади. Яна улар буни кулиб ва истеҳзо билан қилишмоқда. Ростини айтсам, бугун мен бир одамни отиб ташлашимга сал қолди. У бизнинг оилавий фотосуратга мана бу тошни отиб менинг юзимга тикилиб қаради. Менинг кўзимдан ёш оқиб чиқди. Мен бунга ортиқ чидай олмайман...”

Демократик сиёсатчилар бошқарадиган Миннеаполисда босқинчини отиб ташлаш – бу ҳеч қандай одил судсиз ўзини қамоққа тиқиш дегани. Буни йўқ қилинган Въетнам ресторани эгаси ҳам яхши тушунади.

Лекин бир нарса шубҳасиз-ки, ҳар сафар ана шундай воқеа содир бўлганда, амеркиа жамиятининг бир бурчагида, ҳеч бўлмаса Трамп учун овоз бериш истаги пайдо бўлади. Агар бу етарли бўлмаса – қўлда қурол билан Вашингтон кўчаларида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш истаги пайдо бўлади.

Буларнинг барчаси иккита муҳим хулоса чиқариш керак.

Биринчиси: оммавий медианинг қўллидан ҳамма иш келмайди ва медиа пропагандасини ҳаёт глобусига ҳадеб “кийдиравериш”  охир оқибат ҳаётнинг ўзгаришига эмас, балким медиа бўлган ишончнинг тилка пора бўлишига олиб келади.

Иккинчиси ва муҳимроғи: агар америка элитаси ўзаро муносабатларни қўлда қурол, талончилик ва оддий фуқароларни террор қилиш билан ҳал қилаётган бўлса, олдимизда дунё гегемони эмас, балким оддий “бантустан”. (Бантустан – Африка қитъасида ташкил этилган номига мустақил лекин аслида ЖАРга қарам бўлган давлатлари). Афсуски бугун ушбу давлат қўлида ядровий қурол ҳамда дунё молия тизимининг муҳим элементлари назорати бор.

Ушбу нуқта назардан қарганда АҚШ қолган дунё учун қанчалик катта хавф солаётганини кўриш мумкин.

Асосий мавзулар