Россияни доҳий, қаҳрамон раҳбар асраб қолиши мумкин - Зюганов

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВозложение цветов к Могиле Неизвестного Солдата в День памяти и скорби
Возложение цветов к Могиле Неизвестного Солдата в День памяти и скорби - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зюганов СССР тарқалиши, Елцин сиёсати, ҳозирги Россия партиялари, Ер шарининг келажаги ва ўз ҳаётий принциплари ҳақида нима деди.

Россиянинг энг ёш ва истиқболли журналисти Иван Сурвилло, Россия Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюгановдан интервью олди. Қуйида ушбу интервьюни қисқартирилган шаклда келтирамиз.

Ота она васияти

Менга ота-онамдан жуда яхши васиятлар қолган. Мен район комсомолига етакчи этиб сайланганимда отам шундай деган эди.

“Ўғлим шуни эсингдан чиқарма, бу дунёда совет ҳукуматидан кўра ёруғроқ, виждонлироқ ва меҳрибонроқ ҳеч нарса бўлмаган. Нега? – Чунки совет ҳукумати оддий одам тақдири ҳақида қайғурган.  Тўғри хатолар бўлган, муаммолар бўлган, лекин умумий ҳисобда совет ҳукумати оддий одамлар ҳақида ўйлаган”

Отам менга ҳамма нарсага ўз бошинг, ўз меҳнатинг ва ўз ироданг билан эришгин деганлар. Мен ҳар доим у кишининг васиятига амал қилганман.

Ўзим ҳам ўғлимни 12 ёшидан заводга ишлашга юборганман. Оғир иш бўлмаса ҳам, меҳнат нималигини билиш учун. Бу унга жуда яхши таъсир қилган эди, дарров характери ўзгарган эди. Менинг тушунишимча, чин инсон фақат меҳнат ва синовларни енгиб ўтишда шаклланади. Бошқа йўлини билмайман.

Геннадий Зюганов - Sputnik Ўзбекистон
Зюганов Россия учун энг хавфли учта таҳдидни санаб ўтди

Онам эса менга одамларни яхши кўришни ўргатган. Онам менги “Менинг вазифам, сенга одамларга меҳрибон бўлишни ва ситқидилдан меҳнат қилишни ўргатиш”, - дерди.

Ҳаётим давомида ҳар доим бунга амал қилиб келганман. Ҳозир ҳам соат 5да ўрнимдан тураман ва соат 12гача ишлайман. Ҳар қандай ишга ситқидилдан киришаман.

Масалан, Иттифоқ даврида партия сафида ишлаганимда, Орел шаҳри билан шуғулланишга тўғри келган. Ўшанда бизга Орел шаҳрида уй ва ижтимоий объектлар қуриш вазифаси топширилган эди. Биз мутахассислар билан маслаҳатлашиб “Орлов узулуксиз қурилиши” (Орловская непрерывка) услубини ўйлаб топган эдик.

Ушбу услуб 2-3 йил давомида узулуксиз равишда бутун бошли микрорайонлар қуришни назарда тутади. Унинг ичига ҳамма нарса киритилади, мактаблар боғчалар, инфраструктура ва коммуникациялар. Ўшанда бу тажриба бутун Иттифоқ доираса самарали услуб деб топилган эди ва шундан сўнг Иттифоқнинг бошқа республикаларда ҳам қўлланила бошлаган эди.

Ҳозир бўлсачи – кўп хонадонли уй қуриб қўйишади, лекин атрофида мактаб йўқ, боғча йўқ, парковка йўқ. Аҳоли болаларини қаерга юбориши керак ? Ихтиёр менда бўлганида эди микрорайон умумий режаси аниқ тузилмагунча бирорта ҳам уй қурилишига рухсат бермаган бўлардим.

Украина ва Беларус

Украинада бандера ва МРБ ҳукуматни эгаллаб олди. Оға беларус халқига ёрдам қўлини чўзмасак уни ҳам йўқотамиз. Кейин авлодларимиз олдида нима билан ўзимизни оқлаймиз? Лекин Россия давлат телеканаллари мен бу мавзуга катта қизиқиш кўрмаяпман...

Танки Т-14 Армата  - Sputnik Ўзбекистон
НАТО Беларусга бостириб кирса, Россия қандай ҳаракат қилади – ҳарбий эксперт

Менга кўп айтишади, сиз ўз тажрибангиз ва билимларингиз билан Давлат Кенгашида Примаков ролини ўйнашингиз мумкин эди, лекин нега бу ҳалигача содир бўлмаяпти, - деб?  Мен - бунга ўзим ҳам ҳайронман деб жавоб бераман.

Биз бир нарсани яхши тушунишимиз керак – ҳозир давлатимиз тарихида энг мураккаб замонлардан бири. Дунё адашиб қолган, америка глобализми боши берк кўчага кириб қолди. Улар янги ечим таклиф қила олмаяпти – фақат яна доллар чоп этмоқчи холос. Яна 7 триллион чоп этишга қарор қилишибди. 

Ҳукумат ва сиёсат

Ҳар қандай ижроий ҳукумат - назоратсиз бошини йўқотиб қўяди. Ё ўғирлик, ё маишатбозлик бошланади. Охири эса хаос билан тугайди. Бу Қадимги Рим давридан бери маълум-ку!

Мен ҳозхирги ҳукуматга бу ҳақида кўп маротаба айтдим. Бизларда ҳам эрта-индин (норозилик намойишлари) бошланса нима қиламиз деб.  Келинглар, расмий ҳукуматдан ташқари яна кучли обрўйга эга бўлган сиёсий раҳбарларни, диний етакчиларни  етиштирайлик,  деб. Улар мени эшитишади-ю, лекин гапимга қулоқ солишмайди.

Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ. - Sputnik Ўзбекистон
"Республикаларга ўрин йўқ": Жириновский СССР ҳудудларини қайтариш зарурлиги ҳақида гапирди

Шойгу ва Мишустин – уларнинг иккаласи ҳам нолдан бошлаб кучли муассасалар ташкил қила олишди. Шойгу – дастлаб ФВВни, ҳозир эса армияни тартибга солди. Мишустин эса – Солиқ хизматини.

Мен энг афсусланадиган ҳолат бу –  биз буюк совет давлатимизни сақлаб қола олмаганимиз. Бу рус цивилизациясининг энг чўққиси эди. Биз уни асраб аввайлаб сақлашимиз керак эди.

КПСС – бу партия эмас, давлат бошқарув тизими эди. Уни синдриб бўлаклаб ташлаш керак эмас эди. Уни ислоҳ қилиш, энг муносиб одамларни тепага кўтариш керак эди.

Ҳозирги партияларга қаранг. Ахир бизнинг партиядан бошқа йирик партия йўқку. Единая Россия – бу шунчаки амалдорлар тўплами, ЛДПР эса – Путин айтганидай “Жириновский  бор – партия бор, Жириновский йўқ – партия йўқ”. Қолганлар эса – хукумат томонидан ўйлаб топилган винегрет...

Мен охирги вақтларда умидимни йўқотмоқдаман, лекин шунча балоларни енгиб ўтган Россия халқи бу синовни ҳам енгиб ўтишга кучи етади деб умид қиламан. Россия бўлмаса Ер шаримизни сақлаб қолишнинг иложи йўқ. 

Ер шари ва одамлар 

Биласизми сиз космонавт? Сиз Ер деб номланувчи космик кемада 25 км/сони тезликда учиб кетаяпсиз. Лекин қаерга кетаётганингизни ўзингиз ҳам билмайсиз. Ер шарида ана шундай космонавтлар сони 8 млрд. Кўпчиллик йўлидан адашган, ва космик кемага нисбатан ноўрин муносабатда бўлмоқда. Ер шари эса ўзига муносиб муомала талаб қилади. У биздан тўфонлар, ёнғинлар ва бошқа табиий офатлар билан қасос олмоқда.

Министр обороны СССР, Маршал Советского Союза Дмитрий Язов (слева), Президент СССР Михаил Горбачев (в центре), член Политбюро ЦК КПСС, Председатель Совета Министров СССР Николай Рыжков (справа) на военном параде, посвященном 45-летию Победы. - Sputnik Ўзбекистон
Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди

Биз Худонинг бандаларимиз, лекин ҳаётнинг ёки Ернинг хўжайни эмасимиз. Ҳаёт ва табиатга ҳурмат билан асраб-авайлаб муносабатда бўлиш керак. Ана шу менинг набираларимга асосий васиятларимдан биридир.

Бу дунёда барчамиз меҳмонмиз. Бизга кўп нарса керак эмас. Қорнимизга сиққанича овқат, жигаримиз ўтказганича ичимлик ичишимиз мумкин. Кийим-кечак эса эстетик кўриниш учун керак холос. Қолгани эса эса – ортиқча.

Ҳаётни севимли ишинг пайдо бўлганидан сўнг тушуна бошлайсан. Иш, виждон, дўстлар, болалар ва меҳр – мана шу асосийси.

Мен ҳаётимнинг асосий мақсади – Ғалабанинг Қизил байроғини сақлаб қолганим, деб ҳисоблайман. Дўстларим билан партия туздик. Менинг илмий ишларим бир неча тилларга таржима қилинган. Отамнинг суюкли машғулоти – асалчиликни давом эттирдим.

Презентация книги М. Горбачева Остаюсь оптимистом в Московском Доме Книги - Sputnik Ўзбекистон
Горбачев Лукашенконинг хатосини айтди

Иттифоқ бузилаётган вақтда мен олимлар ва раҳбарлар олдида сўзга чиқиб Елцин учун овоз бермасликларини сўраган эдим. Агар у ҳукумат бошига келса сиз завод ва институларингизни йўқотасиз дедим, лекин барча зомбига ўхшаб унга овоз берди.

Ҳозир эса вазият янада ёмонроқ. Олдин одамларда Иттифоқда жамланган мустаҳкамлик ва виждон бор эди. Ҳозир булар йўқ.

Мен ўйлашимча биз бу гирдобдан чиқиб кета оламиз. Лекин бунинг учун барча бир бўлиб ҳаракат қилиши керак. Кўп нарса давлат раҳбарига боғлиқ.

Россия доҳийлар мамлакати. Бизга кучли йўлбошчи, биринчи котиб, етакчи, қаҳрамон керак. Тарих давомида шундай бўлган. Доҳийларсиз биз тирик қолмасдик.

Янгиликлар лентаси
0