21:32 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Колумнистлар
Ҳавола олиш
660 0 0

Сўнгги пайтларда “Шимолий оқим-2” қурилиши якунланиши муаммоси ортидан тез-тез оммавий ахборот воситаларида Россия етказиб беришисиз Европа Американинг қиммат суюлтирилган табиий гази учун кўп ортиқча пул тўлайди деган фикрлар янграмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Сўнгги пайтларда “Шимолий оқим-2” қурилиши якунланиши муаммоси ортидан тез-тез оммавий ахборот воситаларида шундай фикрлар янграмоқда: “Россия етказиб беришисиз Европа Американинг қиммат суюлтирилган табиий гази (СТГ) учун кўп ортиқча пул тўлайди”. Ушбу фикр танқидчилари кулимсираб дейишмоқда: қаранг, ўша Америка СТГ Европа газ биржасида қолган бошқа газлар сингари ўша нархларда (ҳозир эса умуман – жуда арзон) сотилмоқда.

Ким ҳақ? Ҳаёт ҳар доимгидек оддий схемаларга қараганда мушкулроқ: ўрганиб чиқишни таклиф қиламиз.

Аввалига эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим-2”, асосан, Украина транзитининг катта қисми ўрнига бунёд этилмоқда, чунки келажакда Россия гази экспортининг сезиларли ўсишини кутишга тўғри келмайди (сўнгги йилларда биз кўрган “стандарт” 200 миллирад кубометр билан таққосланганда). Бунинг устига Украина транзити (ҳар ҳолда ҳозирча) ҳозирги ҳажмлардан кўпроқ ташишга имкон беради. Шу боис, талаб ва таклиф мувозанати томонидан ҳеч нарса ўзгармайдигандек.

Қолаверса: Украина транзити тўрт йилга тўланган (йилига 40 миллиард кубометр), “Шимолий оқим-2” эса 55 миллиард қувватига эга бўлади. Яъни мулоҳаза юритишнинг ушбу босқичида “Шимолий оқим-2”ни қуриб битказишдан буткул фаразий воз кечиш ёки номуайян муддатга “Газпром”нинг аниқ молиявий йўқотишларига олиб келади, холос (ахир қурилишдаги катта маблағларни шунчаки ҳисобдан чиқаришга тўғри келади), лекин Европани Россия гази ўрнига Америка СПГини харид қилишга мажбурлашга ёрдам бермайди.

Шунинг учун Америка томони ШО-2 учун қийинчилик туғдириб, ўзининг СТГ учун янги жой олишни режалаштирмоқда деган фикрдан келиб чиқсак, бу бир нарсани англатади: блокланган ШО-2 ортидан Украина транзити (қайси сабабларга кўра эканлиги муҳим эмас) тўхтатиб қўйилиши керак.

Фикр юритишда давом этамиз. Бу Америка СТГга ёрдам бера оладими?

Биринчидан, ҳар қандай ҳолда газ (СТГ ҳам) қимматлашади, 50 миллиард кубометрнинг бозордан кетиши – жаҳон савдоси учун етарлича сезиларли ҳажм. Юқорироқ биржа нархлари эса муқаррар равишда Америка СТГ сотувида ҳам рентабеллик ошишига олиб келади.

Иккинчидан, асосийси. Бу ерда эслатиб зарурки, ҳозирги суюлтирилган гази экспорти доирасида АҚШ ҳар қандай ҳолда суюлтириш учун кафолатланган тўловни олмоқда. Паст глобал котировкаларда савдогарлар азият чекмоқда. Яъни АҚШнинг, умуман, аллақачон қурилган заводлардан СТГ сотувини бирор бир йўл билан рағбатлантиришининг ҳожати йўқ.

Энг муҳими – СТГнинг янги лойиҳалардан шартнома тузиши. АҚШ СТГ импортчилари ҳозирда вақтда юз тутган вазиятдан сўнг, улар ҳатто ёқилғи сотиб олишмайди, бироқ суюлтириш тучун мажбурий йиғим тўлашади (бу СТГнинг деярли ярим нархи), бирор кишини бундай шартлар билан янги партияга шартнома тузишга ундаш қийин бўлади. Амалга оширилмаган лойиҳалар эса ҳали бисёр. Бу ерда Европа бозори асқотган бўлар эди.

Бундан, аслини олганда, биз аввал бошида фикр юритишни бошлаган қарама-қаршилик пайдо бўлади. Ҳа, ҳозир Америка СТГ бошқалари каби ҳақиқатдан сотилмоқда, жумладан, Европада, паст нархларда. Бозода инқироқ, маҳсулотни эса барибир қаердадир сотиш керак, заводлар аллақачон қурилган, савдогарлар эмас “суюлтир-ёки-тўла” шартлари билан харид қилиш шартномасини тузган.

Бошқа томондан, Европа ҳам тушуниши керакки, арзон америка гази – бу бошқа ҳолларда тезда Осиё, кўпроқ фойларироқ бозорларга кетувчи ортиқча нарса. Кафолатганган етказиб беришни истайсизми – узоқ муддатли шартнома тузинг ва кўпроқ тўланг.

Америка СТГ бошқа етказиб беришларга қараганда қанчалик қиммат бўлади?

Бу ерда қайд этиш жоизки, ҳозирда газ (СТГ) баҳосини белгилашнинг учта асосий варианти мавжуд: (1) стоп-нарх, (2) нефтга боғланган ва (3) АҚШ ичида газ нархига асосланган плюс суюлтириш учун тўлов Америка СТГ учун.

Бозорнинг нормага қайтишида газнинг биржа нархи минг кубометри учун 200 доллар атрофида бўлади. Баррели учун 50 доллар нефтда нефтга боғланган газ нархи ҳам худди шундай бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳозир “Газпром” аллақачон газнинг катта қисмини ЕИга биржа нархларига боғланган ҳолда сотмоқда, шунинг учун нефтга боғланишга эмас, айнан бу котировкаларни ҳисобга олган ҳолда иш кўриш яхшироқ.

Америка СТГ қайси нархда юклба жўнатилади? Унинг нархи АҚШ ичидаги газ нархига (у ўзгариб туради, ва бу – ноаниқликнинг асосий омили), суюлтириш қиймати ва Европага етказиб бериш нархига боғлиқ. Ҳисоб-китобга чуқур шўнғимасдан, минг кубометри учун 220 доллардан 270 долларгача бўлиши мумкинлиги айтиш мумкин.

Бошқача қилиб айтганда, агар илгари, 2013 йилда Америка СТГ бошқаларга қараганда арзонроқ кўринган бўлса, ҳозирги шароитларда у қимматроқ бўлмоқда.

Яна бир савол. Нима учун Европа айнан Америка СТГини харид қилиши лозим. Нега Россия ва Қатар газини эмас? Устига устак яқин кунларда Қатор газининг қисми биржа бозори нархларига боғланган ҳолда сотилиши ҳайратланарли бўлмайди.

Агар ЕИ ва АҚШ ўртасидаги алоҳида муносабатларга боғлиқ томонларни бир четга суриб қўйса, бундай сабаблар йўқ. Умуман олганда ЕИ эҳтимолий танқисликни ҳар қандай газ билан тўлдириши мумкин.

Эҳтимол, шу туфайли ҳозир алмаштириш ҳақида гап бормоқда: газ қувурини қуриб битиришга рухсатнома эвазига Германияда бир неча янги СТГ терминалини айнан Америка СТГга мўлжаллаш (дейлик, 10-20 миллиард газ, ёки ШО-2 қувватининг 20-40 фоизи).

Якун ясаймиз.

Биринчидан. Россия газини Америка СТГ ўрнига алмаштириш фақат бир вақтнинг ўзида иккита шартни бажаришда мумкин: ШО-2 лойиҳасини ёпиш ва Украина транзитини тўхтатиш. Бу ҳолда Россия экспорти чекловини бутун газ бозоридаги нархлар қўллаб-қувватлайди.

Иккинчидан. Ҳар қандай ҳолда Америка СТГ бир неча баробарга эмас, бозордаги бошқа газларга қараганда 10-30 фоизга қимматроқ бўлади. Ҳаммаси Америка ичидаги газ котировкага боғлиқ. Лекин АҚШдан СТГ етказиб бериш учун узоқ муддатли шартнома тузаётиб, Европа АҚШда газнинг ички нархларига боғлиқ бутун хатарини ўз зиммасига олади.

Ўз навбатида, биз ҳозир Европада кўраётган арзон Америка СТГ (қолганлари ҳам) – бу бозордаги газнинг ҳаддан ташқари кўплиги натижаси: савдогарлар Америка СТГ шартномалари бўйича ҳеч бўлмаганда зарарни қисман қоплаш учун уни сотишмоқда. Агар Европа АҚШдан кафолатланган етказиб беришни истаб қолса, Америка СТГ баҳолаш формуласи бўйича тўлашига тўғри келади, воз кечишнинг имкони бўлмайди.

Сўнгги сўз ўрнида. АҚШ Европага ўзининг СТГини зўрлаб ўтказиб, биринчи навбатда ҳозирги етказиб беришлар ҳақида эмас, балки истиқболдагилар ҳақида ўйламоқда. Гап янги суюлтириш заводлари ва уларни СТГ етказиб беришнинг кафолатланган шартномалари билан таъминлаш ҳақида бормоқда. Заводларни бунёд этишга тахминан тўрт йил вақт керак, айнан шу вақтга келиб Украина билан амалдаги транзит шартномаси тугайди.

Манба: РИА Новости.

Асосий мавзулар