22:04 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Колумнистлар
Ҳавола олиш
107010

Афғонистондаги мушкул ҳарбий ва сиёсий вазиятга, ҳукумат қўшинларининг толиблар ва бошқа террорчилик гуруҳлари билан узлуксиз тўқнашувларига қарамасдан АҚШ президенти мамлакатдан Америка қўшинлари тезлаштирган ҳолда олиб чиқилишини маълум қилди.

“Толибон”* ва Афғонистоннинг осуда ҳаёти бир-бирига тўғри келмайди. Қонуний афғон ҳукумати ва террорчилик гуруҳи – аслини олганда интеграцияга қодир эмас. Доҳадаги афғонлараро музокаралар Америка қўшинларини шармандали олиб чиқилиши учун ишониб бўлмайдиган асос бўлиб хизмат қилади, холос. У Ислом Республикасини ҳарбий ҳаракатлар кескинлашиши, фуқаролар урушининг янги босқичи, чегарадош Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига террорчилик таҳдиди проекциясига дучор қилади.

Афғонистондаги мушкул ҳарбий ва сиёсий вазиятга, Доҳадаги афғонлараро музокараларининг қийин ривожланишига, ҳукумат қўшинларининг толиблар ва бошқа террорчилик гуруҳлари билан узлуксиз тўқнашувларига қарамасдан АҚШ президенти Дональд Трамп 7 октябрь куни бу мамлакатдан Америка қўшинлари тезлаштирган ҳолда олиб чиқилишини маълум қилди.

Америка етакчисининг сўзларига кўра, АҚШ армияси контенгенти Афғонистон ҳудудини деярли тўлиқ таркибда Рождество байрамига яқин (Григориан тақвими бўйича – тарҳ.), яъни декабрь охирида тарк этади. Афғон армияси учун мадад учун “кам сонли” Америка ҳарбийлари қолади. Баёнот етарлича кутилмаган ҳолда янгради, аввалроқ Вашингтон 2021 йил боши келиб Афғонистонда 2500 нафар ҳарбий хизматчисини қолдирмоқчи эди.

НАТО вазминлик билан муносабат билдирди. Бош котиб Йенс Столтенберг альянс Афғонистондаги миссиясига содиқлиги, мамлакат терроризм учун майдон бўлмаслиги зарурлиги таъкидлади. Барча ҳарбий хизматчиларни олиб чиқилиши тўғрисида (12 минг нафар атрофида) ҳеч нарса демади.

Россия ТИВ Дональд Трампнинг ташаббусини авваламбор сайловолди ваъдалари билан боғлади. Россия президентининг махсус вакили Замир Кабуловнинг фикрига кўра, Афғонистондаги вазият шунчалик ёмонки, Америка қўшинларининг бўлиши ёки бўлмаслиги деярли ҳеч нарсага таъсир кўрсатмайди.

АҚШ ва “Толибон”* жорий йилнинг 29 февраль куни Қатарда илк бор жанговар ҳаракатларнинг 18 йили мобайнида тинчлик тўғрисида битим имзолади. Битим Афғонистондан чет эл қўшинларининг олиб чиқилиши (14 ой ичида) ва асирлар билан алмашишдан кейин афғонлараро мулоқотнинг бошланишини назарда тутади. Битим доирасида Пентагон июль ойига келиб ўз контенгентини 13000 дан 8600 минг кишигача қисқартирди, америкаликлар Афғонистондаги бешта базани тарк этишди. Ҳилманд, Урузган, Пактика ва Лағмон провинцияларидаги. Кобул ва толиблар ҳибсдагилар (5000 киши) ва асирлар (1000 киши) билан ўзаро алмашди. Аммо Доҳадаги (Қатар) афғонлараро музокаралар ўнгмади, отишма ва портлашлар тинчимади.

Урушдан қочиш

Америкаликлар кетяпти, кўплаб афғон провинцияларида ҳукумат қўшинлари ва толиблар ўртасидаги жанговар ҳаракатлар эса давом этмоқда. Кобул сўнгги олти ой ичида “Толибон”* қарийб 7000 та ҳарбий амалиёт ўтказгани, 3500 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва ярадор бўлганини маълум қилди. Толиблар биринчи марта битимни бузишаётгани йўқ, Америка базалари ва Афғонистон объектлари бўйлаб ракета зарбаларини беришган. Устига устак “Толибон”* ва Кобул бир-бирини мамлакатда зўравонлик кескинлашиши ва йирик кўламли  жанговар амалиётларни ўтказишда айбламоқда.

12 сентябрь куни Доҳада музокаралар бошланганидан кейин дарҳол “Толибон”* жангарилари ҳужумни кучайтирди ва Урузган провинциясидаги Гизаб туманини эгаллаб олди – 60 дан зиёд ҳарбий хизматчилар ва полиция ходимлари ҳалок бўлди. Яна 8 нафар хавфсизлик кучлари ходимлари Каписа провинциясининг шимолий-шарқидаги Тагаб туманида толиблар билан тўқнашувда ўлдирилди, беш нафар афғон аскари тоибларнинг Балхдаги назорат ўтказиш пунктига ҳужуми оқибатида қурбон бўлди.

Нангаҳор провинциясида толиблар хавфсизлик кучларининг аванпостларига ҳужум қилди ва 20 нафар афғон ҳарбийларини ўлдирди. Ҳилманд провинциясида худкуш жангари миналаштирилган автомобилда полиция назорат пунктига ҳужум уюштирди, 9 киши қурбон бўлди. Куни кеча тинч ҳисобланган Бамиан провинцияда толибларнинг полиция постига ҳужуми қайт этилди – 9 нафар полиция ходими қурбон бўлди.

Гор провинциясида ҳудудида йўл ёқасидаги мина портлашидан 4 нафар тинч аҳоли, жумладан, ёш бола ҳалок бўлди. Аввалроқ кундузи Дайкунди провинциясида йўл ёқасидаги минадан йўловчи ташувчи автобус портлаб кетди – 14 нафар тинч аҳоли, жумладан, 5 нафар ёш бола ҳалок бўлди. Биргина сентябрь ойининг икки ҳафтаси мобайнида Афғонистонда толиблар қўлидан 98 нафар тинч аҳоли ўлим топди. Бундай статистика “Толибон”*нинг ўз мамлакатидаги осудаликка интилишини умуман кўрсатмайди, террорчилар билан тинчлик битими мақсадга мувофиқлигига катта шубҳа туғдиради.

Шубҳасиз, толибларда ҳам йўқотишлар бўлади. Бадахшон провинцияси Коҳистон уездидаги қуролли тўқнашувларда 9 нафар жангари ўлдирилган ва ярадор бўлганди. Ўша провинцияда аввалроқ тўрт нафар толиб, жумладан, юқори лавозимли қўмондон ҳалок бўлганди. Пактика провинциясидаги жангларда 65 нафар толиб йўқ қилинган. Уч-тўрт ҳафталик таққослаш статистикаси ҳарбий хизматчилар, тинчи аҳолига қараганда толиблар камроқ ҳалок бўлаётгани кўрсатади.

Равшанки, АҚШ ва Америка коалицияси ёрдамида ташкил қилинган кучлар Афғонистон хавфсизлик кучлари террорчиларни йўқ қилишда етарлича самарали эмас. Яқинда Афғонистон Мудофаа вазирлигига  берилган A-29 Super Tucano енгил турбовинтли ҳужумчи самолётлар вазиятни ўзгартирмайди (Афғонистон армияси шунга ўхшашидан 20 тагача эга).

“Толибон”* ҳокимиятга ҳар қандай йўл, жумладан, тинч аҳоли ўртасидаги катта қурбонлар орқали интилмоқда. Афғонистннинг мавжуд қонуний ҳукумати устидан ғалаба қозониб ҳам тўхтамайди (бундай ҳолатда Кобул ва мамлакатнинг бошқа аҳоли пунктлари оғир ва шафқатсиз Ўрта асрга чўмади). Бугун толиблар америкаликларга берган ваъдаларини бажаришмаяпти. Кўриниб турибдики, толиблар ўзининг кўп миллатли халқи, минтақадаги қўшнилар учун ҳам шунчалик ишончисиз (хавфли) ҳамкор бўлиб қолмоқда.

Яқиндаги “Толибон”*нинг ҳаракат Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлиги таҳдид туғдирилишига йўл қўймаслиги борасидаги баёноти саёз ва далилсиз бўлиб кўринади. Етачиларидан бири, мулла Абдул Ғани Бародар Америка қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг толиблар Афғонистонда террорчилик гуруҳ сифатида фаолиятини тўхтатиши, мамлакатни “осуда ва фаровон ҳудудга” айлантиришини таъкидлади. Отишмаларни тўхтатишга ва савоб ишларни бугундан, 30 миллиондан зиёд аҳолига эга катта мамлакатда деярли америкаликлар қолмаган пайтда бошлашга нима халақит бермоқда?

АҚШ бунинг устига афғонлараро музокаралар жараёнини тезлаштиришга уринмоқда, бунда асосий фаолликни АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод кўрсатмоқда. Аммо “Толибон”* музокаралар Ҳанафий мазҳаби суннийлар қоидаларига кўра ўтказишга қаттиқ туриб олган. Кобул суннийлар нормалари билан чекланиб қолмаслик керак деб ҳисоблайди, зеро Афғонистонда шиалар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Доҳадаги Кобул ва “Толибон”* ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди, алоқа гуруҳлари олти марта учрашув ўтказишди, лекин кун тартибини мувофиқлаштира олишмади.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар билан учрашишни режалаштирмаяпти, террорчиларга қарши қуролли курашни давом эттиришга тайёрлигини баён қилмоқда. Дональд Трампнинг эса “Толибон”га “Рожество ҳадяси” (Америка қўшинларининг тезлатирилган ҳолда олиб чиқилиши) Афғонистонда тинч, сиёсий барқарорлик эҳтимолини пасайтиради, холос. Очиғини айтганда, манёвр қилиш учун Америка президентининг кичик майдони бор. АҚШ тарихидаги энг узоқ муддатли афғон урушини Трамп бошламаган, лекин у уни тугатишга ваъда берди. Эслатаман, Америка қўшинлари Афғонистонга 2001 йилда, 11 сентябрдаги террорчилик актидан сўнг киритилди. Бостириб киришнинг масқади “Ал-қоида”* раҳбарларини яшириб келаётган толибларга қарши курашишдан иборат эди. Пентагон контингенти ўзининг энг фаол даврида 110 минг ҳарбий хизматчиларга етган эди. 19 йиллик жанговар ҳаракатлар мобайнида америкаликлар 2300 мингдан зиёд ҳарбийларини қўлдан бой берди, йигирма мингга яқини ярадор бўлди. Кетиш вақти келди – шармандали тинчлик билан.

* - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

Асосий мавзулар