21:28 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Колумнистлар
Ҳавола олиш
119140

Фармацевтика компаниялар боши устидан зар сочса ҳам, АҚШ вакцина пойгасида ортда қолди. Россия ва Хитойда бир неча вакциналар савдога чиқариш даражасига етиб келган.

Яқинда АҚШ президенти Дональ Трамп Америкада коронавирусга қарши вакцина президент сайловларидан сўнг пайдо бўлишини хабар қилди.

“Мен вакцина сайловдан олдин пайдо бўлиши керак деб ўйлагандим, лекин бу жараёнга сиёсат аралашди. Улар ўз ўйинларини ўйнашмоқда. Вакцина сайловдан сўнг дарҳол пайдо бўлади”, - деди Трамп

Шу билан бирга АҚШ президенти барча америкаликларга бепул вакцина билан биргаликда – ўзи даволанган препаратларни беришни ваъда берди. Трамп даволанган дорилар арзон эмаслигини ва АҚШ тиббиёт тизими дунёда етакчи ўринда турмаслигини ҳисобга олганда – бундай ваъда жуда яхши натижа беради дейиш мумкин. Айниқса PR мазмунида.

Оқ уй вакцина ишлаб чиқариш учун 12 миллиард долларга яқин пул сарфлади. Ушбу маблағлар Американинг ва Европанинг етакчи фармацевтика компаниялари орасида тақсимланди. Масалан американинг Novavax биотехнологиялар компанияси 1,6 миллиар доллар олган.

Лекин АҚШ маъмуриятининг асосий умиди Британия-швециянинг AstraZeneca компанияси ҳамда Оксфорд университети яратаётган вакцина билан боғлиқ эди. Лекин дастлабки синовлардаёқ ушбу вакциналар киритилган кишилар соғлиғида муаммолар пайдо бўлди. Вакцина синовлари тўхтатилди.

Маълумки, ёз ойларида эса АҚШ, Буюк Британия ва Канада Россияни киберҳужумларда айблаб вакцина ишлаб чиқаришга доир маълумотларни ўғирлашга уринишда айблашган эди.

Энди бўлса стратегия ўзгарган шекилли. Америка Қўшма штатлари Контрразведка ва хавфсизлик маркази (NCSC) директори Уильям Эванин Россия, Хитой ва Эронни Америкага COVID-19га қарши вакцина ишлаб чиқаришда халал беришда айбламоқда.

NCSC директорининг сўзларига кўра, -  "умумман олганда,  русларда ҳеч қандай вакцина йўқ". Ҳа майли, америкаликлар ўз раҳбарияти нервларини ҳимоя қилмоқчи шекилли. Уларга яқинда Россияда “Вектор” маркази томонидан ишлаб чиқилган иккинчи вакцина ҳам рўйхатдан ўтказилишини айтишга қўрққан шекилли.

Ушбу вазиятга глобал нуқтаи назардан қараганда – бир нарса кўринади. Вашингтон ўзининг ҳар қандай муваффақиятсизликларида – Москвани айбдор қилишга одатланган.

Дунёнинг вакцина учун пойгасида ғалаба қозониш Вашингтон учун жуда муҳим эди. Бунда нафақат Трампнинг сайловолди устунлиги балким Американинг дунёда энг етакчи, илмий жиҳатдан энг ривожланган ва чексиз имкониятларга эга давлат экани дунё ҳамжамияти олдида яна бир бор тасдиқланган бўларди.

Лекин, дунёнинг бир неча етакчи фармацевтика компаниялари устидан сахийлик билан пул сочган бўлсада – Америка мақсадига эриша олмади. Ҳа,  АҚШ ушбу жараённи молиялаштириш учун нафақат 12 миллиард, балким 50 ва ҳатто 100 миллиард харажат қилиши ҳам мумкин эди. Лекин бу дунёда фақат пул билан ҳал қилиб бўлмайдиган ишлар ҳали ҳам бор.

Умуман сўнгги йилларда АҚШга анъанавий устуворлик бериб турган “устунлар” бирин кетин панд бераётганини кузатиш мумкин. Собиқ ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар АҚШ сиёсий таъсири доирасидан чиқмоқда, маъқул келмаган давлатларда “рангли инқилоблар” уюштириш технологияси ҳам панд бермоқда.

Вакцина ишлаб чиқариш пойгасида орқада қолиш эса - АҚШ қудратининг асосий устуни бўлган доллар ҳам ҳамма нарсага қодир эмаслигини яққол кўрсатди. 

Асосий мавзулар