05:05 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Колумнистлар
Ҳавола олиш
1161 0 0

"Қиёмат куни самолётлари" ядровий уруш бошланиши арафасида ҳавога кўтарилади ва у ердан туриб барча турдаги ҳарбий қўшинларни бошқариб туради.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik, Андрей Коц. Кенг, ҳимояланган, юқори технологияли – яқин орада Россия Қуролли кучлари Ил-96-400М – узоқ масофага учувчи қўмондонлик пунктларига эга бўлади. Ғарбда ушбу самолётларни “Қиймат куни самолёти” деб аташади.

Учинчи жаҳон уруши бошланган тақдирда давлат раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлик ердаги қўшинлар бошқарувини ана шундай “учар штаблар”  орқали амалга оширади. Бундай ҳаво лайнерлари нафақат Россияда балким АҚШда ҳам бор. Бугунги мақоламиз ушбу самолётлар ҳақида.

Қўмондонликни сақлаб қолиш

Ядровий давлатлар орасидаги муносабатлар жуда кескинлашиб кетди, дипломатлар боши берк кўчага кириб қолишди, томонлар ҳатто элчиларни ҳам чақириб олишди, ҳарбий кучлар тўлиқ жанговар тайёргарликка келтирилди. Стратегик бомдардимончилар ҳавога кўтарилиб, атом сув ости кемалари  океанга чиқиб кетганидан, ҳаракатланувчи ер усти ракета комплекслари ҳам жанговар позицияларини эгаллаганидан сўнг – дунё учинчи жаҳон уруши арафасида қолади.

Четыре Ил-80 и два Ил-76СК в аэропорту Чкаловский

Худога шукур-ки бундай сценарий ҳозир фантастика холос. АҚШ ҳам Россия ҳам тўлиқ масштабли уруш жуда тез ядровий урушга айланиб кетишини жуда яхши тушунишади. Лекин ҳарбийлар, ҳар доимгидек, энг ёмон сценарийга  тайёргарлик кўришади. Иккала томон ҳам бундай вазиятда – биринчи зарба рақибни ҳарбий кучлар бошқарувидан маҳрум қилиши мумкинлигини яхши тушунишади. Ахир рақиб биринчи навбатда – ҳарбий ва сиёсий марказларга зарба беради.

Хавф кучайганидан сўнг Россия раҳбарияти ва ҳарбий кучлар қўмондонлик таркиби ўта махфий тартибда ҳарбий аэродромга йўл олишади ва у ердан  қанотли қўмондонлик пунктларига минишади. “Қиёмат куни самолётлари” уларни хавфдан қутқариб, ҳаводан туриб ердаги қўшинларни бошқариб туриш вазифани бажаради. Қўмондонлик пунктлари хавфсизлигини эса – уларни доимий кузатиб борадиган бир неча қирувчи самолётлар ва заправкачи-танкерлар амалга оширади. Совуқ уруш йилларида ишлаб чиқилган худди шундай тактика АҚШда ҳам бор.

Узоқ кутилган янгиланиш

Россия Ҳаво-космик кучлари таркибида 4та “Қиёмат куни самолёти” бор. Улар Ил-86 йўловчи самолётлар негизида қурилган бўлиб расмий номи Ил-80. Кучли энергия қурилмаси, замонавий алоқа воситалари ҳамда ҳаётни таъминлаш тизими – бир неча кун давомида узулуксиз равишда ҳавода қолиш имконини беради - албатта қўшимча ёнилғи қуйиш шарти билан.

Ил-80 фуқаро самолётларидан ўзининг баланд “пешонаси” билан фарқ қилади. “Пешона” ичида турли радиоэлектрон ускуналар жойлашган. Самолётнинг яна бир хусусияти – унинг иллюминаторлари йўқлигидир. Бу ядровий портлаш йўловчиларнинг кўзини қамаштирмаслиги учун атайлаб қилинган. Шунингдек – самолёт дум қисмида сув ости кемалари билан алоқада бўлиш учун тросли антена ҳам бор.  

Лекин самолёт ҳақида батафсил маълумот – бу давлат сири. Шуниси аниқ-ки унинг бортида барча тур қўшинларни бошқариш учун мўл жалланган аппаратура ўрнатилган, қўмондонлик ишлаши ва дам олиши учун барча шароит яратилган. Самолёт ҳар қандай фуқаро ва ҳарбий аэродромдан ҳавога кўтарила олади ва ердаги навигация марказлари йўқ қилинган вазиятда ҳам йўлидан “адашиб” қолмайди.

Ил-80 самолётлари 15 йилдан ортиқ вақт давомида эксплуатация қилинмоқда ва унинг ресурси якунига етиб қолган. Устига улар устак ўрта масофага учувчи (Ил-86) самолёт негизида қурилган бўлгани туфайли уларнинг бир марталик парвоз узоқлиги 3800 кмни ташкил қилади. Шу сабабли ҳам янги қўмондонлик пунктлари асоси учун Ил-96-400М самолётлари танлаб олинган. Ушбу самолёт максимал юклама билан – 9000 км масофага парвоз қила олади.

"Учар меҳмонхоналар"

АҚШ Қуролли кучларида ҳам тўртта Boeing-747 асосида қурилган E-4B Nightwatch (Тунги қоровул) самолётлари бор. Уларнинг ҳар бири бортига 100га яқин одамни олиб ҳавода бир ҳафтагача узулуксиз бўлиши мумкин. Албатта ёнилғи қуйиш шарти билан. Е-4B ядровий портлашдан ҳимоя қилинган ва энг замонавий радиоэлектрон ускуналар билан жиҳозланган.

E-4B Nightwatch - "Самолёт Судного дня" США

Бир сўз билан айтганда американинг “Қиёмат куни” самолёти – бу учар отель. У ерда автоном ишлаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган – ошхона, санитария қулайликлари, ётоқ бўлинмалари, мажлислар зали ва 29 кишига мўлжалланган алоқа зали. Самолёт интерьери жуда қулай. Балким шу сабаблаи АҚШ раҳбарияти тез-тез узоқ масофаларга учиш учун президент самолётлари Air Force One ўрнига айнан ушбу самолётлардан фойдаланади.    

E-4B самолётларининг ёши Россиянинг Ил-80 самолётларидан анча катта. Улар ҳарбий кучлар сафига 1970 йилларда қабул қилинган. Лекин улар доимий равишда модернизация қилиб келнмоқда. Бугунги кунда улар кенг полосали ҳимояланган интернет ва кенг полосали спутник алоқаларига эга.  E-4B самолётлари бир заправкада — 11 минг км масофага уча олади.

Ушбу учар отеллардан ташқари америкаликларда 16та E-6 русумли самолётлар бор. Улар АҚШ Бирлашган Ҳарбий қўмондонлиги ва атом сув ости кемалари орасида узулуксиз алоқа таъминлашга учун хизмат қилади. Керак бўлганда ушбу самолётлар Атлантика ва Тинч океанлар ҳудудларини назорат қилиш билан бирга АҚШ E-4B “Қиёмат куни самолётлари” ва стратегик атом сув ости кемалари орасида алоқа ўрнатади.

Асосий мавзулар