Сайловдан сўнг АҚШни Европа қўзғолони кутмоқда

Oбуна бўлиш
Европа бундан буён "ёрдамга муҳтож қиз бола" бўлишни истамайди, у Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ўз тақдирини ўзи ҳал қилишга тайёр.

“Совуқ урушда” қозонган ғалабасидан сўнг бутун дунё бир неча ўн йиллар давомида “АҚШда яшаш”га мажбур бўлган эди.  

Ер юзининг ҳар бир бурчагида –Вьетнамнинг  энг чекка қишлоғидан тортиб Анд тоғларигача, Берлиндан Гонконггача – Голливуд кинога олиш майдончаларида яратилган маданий тимсоллар, америка шоу-бизнеси юлдузлари яратган мусиқали клиплар жаранглаб турди.

Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон
Вакцина қанчалик хавфли: АҚШ жавоб талаб қиляпти, Европа пулни санаяпти

Иқтисодий нуқтаи назардар вазият янада ёмонроқ эди – оддий фуқароларнинг бундан хабари бўлмаса-да – дунёдаги савдо-сотиқнинг катта қисми учун – долларда ҳисоб-китоб қилиш керак эди. Иккала томоннинг ҳам Амеркага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, валюта операцияси охир оқибат АҚШ банклари орқали ўтарди.

Сиёсий маънода эса – мутлақ хукмронлик одатий ҳолга айланди. Бу маданий ва иқтисодий устунлик натижасида келиб чиқди. Гегемон – ўз миллий манфаатларини АҚШ Давлат Департаментининг бирор мансабдор шахси амбицияларидан устун қўйган, ҳар қандай давлатни ва унинг ҳукуматини иккиланмай йўқ қилиб ташларди.

Дарҳақиқат, Америка учун бу олтин аср бўлди. Бугун Америка ичида юз бераётган можароларнинг асл сабаби ҳам шунда–  Америка элитаси ушбу асрга қайтишни жуда қаттиқ истамоқда. Содда қилиб айтганда, можаро томонлари икки гуруҳга бўлинган: бир томонда глобалистлар - Америка “ички давлати” кучлари ва уларга қарши антиглобалистлар (ёки иқтисодий миллатчилар) бўлган Трамп ва унинг атрофидагилар. Психиологик нуқтаи назаридан айтилса: Трамп тарафдорлари бўлган реалистлар ва “олтин асрига” қайтишни истаётган асабий реваншист-фантазёрлар, дейиш мумкин.  

Трамп трафдорлари, Гренландияни сотиб олиш ва Мексика орасида девор қуриш, каби экзотик ташаббусларга қарамасдан, Американинг “олтин асри”  тугаганини яхши тушунишади. Улар ҳеч бўлмаса американинг “Pax Americana” деб аталувчи анъанавий қадриятларини сақлаб қолиш ва Хитой буюк давлатга айланиб кетмаслиги учун унга қақшатгич зарба беришни – ўзларига мақсад қилиб олган.

Подготовка труб на борту судна Solitaire, для последующей укладки газопровода «Северный поток-2» в Финском заливе - Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар Европа манфаати йўлида қабул қилинди – АҚШ элчиси

Давлат Департаменти ва Байден штабида яшаётган реваншист-фантазерлар эса, бир умр кимдандир хафа, доимо уруш бошлашга тайёр бўлган АҚШ собиқ  маъмурияти вакилларидир. Уларга Обаманинг “кечирилмас юмшоқлиги” ва Трамп давридаги “раҳбарсизликни” тузатса – ҳаммаси яна яхши бўлади: дунё Америка “Ернинг киндиги”, Жаҳон ҳукмдори  бўлган 2012 ёки 2013 йилларга қайтади.  Уларнинг тасаввурида Америка қадимги Римнинг ёки Вавилоннинг –  “Тоғ устида нур сочиб турган” замонавий муқобилига айланиши мумкин.

Бугунги можаронинг финал баҳси – президент сайловлари арафасида реваншист-фантазёрлар  лагерида бир аччиқ ҳақиқатни тушуниб етишди: Байден жамоасининг Америка буюклигини тиклаш борасидаги истиқболлари ҳақида ўйлар экан, улар учун оғир ва ҳатто ҳақоратли бўлган реал ҳаёт билан тўқнаш келдилар: маълум бўлишича дунёда бошқа ҳеч ким 2006 ёки 2012 йилга қайтишни истамас экан. Гап нафақат Россия ёки Хитой ҳақида, балким Европа Иттифоқи ҳам шулар жумласидан. Европа ҳам кучли ва ҳақиқатгўйй Вашингтонлик ҳукумдорни кутаётгани йўқ.   

Ана шундай фикрлар - дунёнинг аввалгидек бўлмаслиги ҳақидаги гумонлар ҳеч қачон етиб бормайдиган ва Америка ички давлатининг “буюк”лигидан ҳеч иккиланмайдиган – АҚШ асосий оқим ОАВлари редакцияларига ҳем етиб борган.

АҚШ учун ёқимсиз бўлган, Европа юқори лавозимли экспертлари ва амалдорларининг расмий нуқтаи назари маълум бўлганидан сўнг, океан ортидаги журналистлар ҳали-ҳануз барча муваффақиятсизликларни Трамп билан боғлашга ҳаракат қилишмоқда. Лекин улар, сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъий назар, Европа Иттифоқи АҚШга қарамликдан мустақил бўлишга ҳаракат қилишини тан олмоқда.

Хранилище нефти - иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Европа ва АҚШ Саудия нефтидан воз кечмоқда - ОАВ

“Трамп сайловда ютқизган тақдирда ҳам, Европа сиёсатчилардан камдан-кам қисми, дунё олдинги, Трамп НАТО ва ЕИга қарши чиққангача бўлган даврга қайтишига ишонади. Европаликлар олдингидек АҚШга қарам бўлишларига ишонмайди. Улар Вашингтон билан ёки усиз ҳаракат қилишга тайёр. <...>  Хуллас Европа ўз қуролли кучларини кучайтриш ниятида. Улар, ўзларига АҚШдан кўра яқинроқ бўлган, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ хавфсизлиги учун ўзларига каттароқ жавобгарликни олишга тайёр. 2015 йилда Эрон билан ядровий битим тузганлар уни сақлаб қолишни истайди. Айрим сиёсатчилар ЕИни АҚШ ва Хитой билан тенг кучли бўлган, лекин уларнинг ҳеч бирининг тарафдори бўлмаган, учинчи глобал давлат сифатида олға суришни истайди.

“Тобора раҳмсиз бўлиб бораётган дунёда Европа, ваниҳоят, ўзининг гўллик ва бегуноҳлик давридан чиқиб - ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак”, - деди яқинда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Франциянинг Европадаги элчиларига. – Акс ҳолда унинг тақдири бошқалар ҳал қилади”, - деб ёзади The Washington Post.

Албатта юқорида айтилганларнинг барчасини Эммануэл Макрон ва унинг жамоаси хатоси дейиш мумкин. Улар сўнгги вақтларда ўз шаклини йўқотган Европа Иттифоқидан ўзлари бошчилигида федерациясимон бир давлат ясашга уринмоқда. The Washington Post ёзишига кўра, Парижда ҳам Берлинда ҳам геосиёсий ва ҳарбий мустақиллик бугунги кунда русм бўлмоқда. Бу шароитда

Brexit Еропа раҳбарлари учун кутилмаган совға бўлди, десак хато бўлмайди.

Улар, ЕИда Вашингтон назоратчиси бўлган Лондондан халос бўлиб, Европани янада кенгроқ мустақиллик сари етаклашлари мумкин.

Бундай тенденция европаликлар томонидан Вашингтон талабларини сурбетларча инкор қилиш билан намоён бўлмоқда. The Washington Post ёзишига кўра, Германия сиёсатчилари қуйидаги фикрларни билдирмоқда:

Купюра евро - Sputnik Ўзбекистон
Visa ўрнига PEPSI - Европа АҚШ молиявий назоратидан қутулмоқчи

“АҚШ Европа қиёфасида ёрдамга муҳтож қиз болани эмас, кучли ҳамкорни кўриши учун - Европанинг ўзи журъатли ташаббуслар билан чиқиши керак”, - деди Берлинда душанба куни Германия мудофаа вазири “ўнглар” вакили Аннегрет Крамп-Карренбауэр.

“Остонамизда содир бўлаётган можаролардан ўзимизни ўзимиз халос қилиш имконияти – бу ўз хавфсизлигимиз учун муҳимдир. Америкадаги сайловлардан сўнг, ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, бунинг аҳамияти янада ортади”, - деди ташқи ишлар вазири, “чап қанот” тарафдори Хайко Маас якшанба куни Welt am Sonntag нашрига.

Айтиш жоизки АҚШ ҳеч қачон Европани “тенг ҳамкор” сифатида қабул қилмаган. Ким президент бўлишидан қатъий назар Вашингтонга фақат “қуллар” ёки Германия мудофаа вазири айтганидек “хавф остида қолган қиз бола” керак. Уни қутқаришни ваъда берган ҳолда Вашингтон уни сиёсий , маданий ва иқтисодий томондан истаганича “зўрлаши” мумкин.

Бугун Вашингтонда ҳатто энг оптимист бўлган орумандлар ҳам Европада ҳеч ким оқ “Абрамс” минган қаҳрамонни кутмаётгани фаҳмламоқда. Сайловдан сўнг Американи ана шундай “совуқ қабул” ва эртакларга ҳеч ўхшамаган реаллик кутмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0