08:58 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Колумнистлар
Ҳавола олиш
177550

Россия президенти Владимир Путин айтган маълумотларга кўра, можаро зонасида қурбонлар сони 4 минг кишидан ошди, шу жумладан тинч аҳоли орасида, 8 мингдан ортиқ киши яраланди.

Қорабоғда арман қўшинлари аниқ хатоларга йўл қўйилганини кўрсатди: 45 кун ичида (27 сентябрдан) Арманистон томони деярли хавфсизлик зонаси деб номланган ҳудудни (собиқ Озарбайжон ССРнинг Қорабоғ автономиясидан ташқаридаги 7та ҳудуд- таҳр.) ва 1991 йил чегараларидаги Тоғли Қорабоғнинг бир қисми устидан назоратни йўқотди. Шу билан бирга, Озарбайжон қўшинлари бундан ҳам кўпроқ ютуқларга эришишлари мумкин эди. Шуши қалъа-шаҳри эгаллаб олиниши - Лочин коридорининг тўсилиши - Қорабоғдаги арман қўшинларининг қамал қилиниши ва йўқ қилинишини англатган эди. Халқаро нуфуз ва Россиянинг тинчликпарвар операцияси урушни тўхтатди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян бугун шундай деди: "Агар биз 7 та туман, шунингдек, Шушини Озарбайжонга беришга рози бўлганимизда, урушдан қочишимиз мумкин эди. Аммо биз бунга рози бўлишни хоҳламадик. Арманистон ҳукумати, Арманистон қуролли кучлари, Арцах мудофаа армияси бу чақириқни қабул қилди ва охиригача курашди”. Ушбу баёнот, авваламбор, ўз кучига ортиқча баҳо бериш ва рақибнинг имкониятларини паст баҳо беришдан далолат беради – бу давлат раҳбари учун кечирилмас ҳолат.

Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, можаро зонасида "қурбонлар сони, шу жумладан тинч аҳоли орасида, жанглар натижасида 4 минг кишидан ошди, 8 мингдан ортиқ одам яраланди, турли маълумотларга кўра, қочқинлар сони 10 минг киши ҳисобланмоқда". Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг стратегик хатоси жуда ҳам катта эмасми?

Никол Пашинян ўзини Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар натижасига асосий жавобгар эканлигини тан олди ва шунга қарамай, бугун буни англаш муҳим: бундан кейин нима қилиш керак? Ереван инқирозни ҳал қилиш, миллий армиянинг зарур жанговар қобилиятини тиклаш бўйича ҳали режалари йўқ, деган таассурот қолдиради.

Ҳалокатли ноаниқлик

Арманистон томонининг мағлубияти - армиянинг эмас, балки ҳарбий-сиёсий раҳбариятнинг "хизматидир". Нотўғри стратегия ва тактикалар ҳеч қачон муваффақиятга олиб келмайди ва жанг майдонида рақиб ўқлари ва снарядларидан ҳам хавфли бўлади.

Арманистон мудофаа вазири Давид Тонояннинг фикрига кўра, Арманистон армияси Қорабоғда "максимал даражада" ҳаракат қилди. Нега рақибни олдиндан тайёрланган мудофаа позицияларида ушлаб туришнинг уддасидан чиқилмади (28 йил давомида)? Тизимли мағлубиятнинг сабаби - жанг майдонида туркиялик маслаҳатчилар ва дронлар ҳамда "бир неча минг" суриялик ёлланма аскарлар борлиги деган тушунтириш, тушунарсиз ва ҳаттоки кучсиз кўринади.

"Умумий сафарбарлик"ни ҳисобга олмасдан, Арманистон армияси 45 минг ҳарбий хизматчидан иборат – бу жуда катта куч, 2 минг араб ёлланма аскарлар Қорабоғда кўп нарса қила олмайди.

Тоғли Қорабоғ армиясида олдиндан эълон қилинган 30 мингта "найза", 300 та танк, бир неча юзлаб БМП ва БТРлар топилмади.

40 кунлик умумий сафарбарликдан сўнг, ўт отишни тўхтатиш ҳақида келишув имзоланган пайтгача Қорабоғда 20 минг арман қўшини бор эди (Пашиняннинг баёноти). Арманистон томонида мудофаа режаси йўқ эди, улар вазиятга қараб ҳаракат қилди, деган таассурот пайдо бўлди. Дастлабки кунларда разведка рақибнинг режалари тўғрисида аниқ маълумотга эга эмас эди, туташ чизиғида арман қўшинлари сустлик билан ўз-ўзини ҳимоя қилди. Озарбайжон қўшинлари сон жиҳатидан сезиларли устунликка эга эмас эди, операцияда 30 мингга яқин киши қатнашди, аммо улар барча йўналишларда фаол бўлишди.

Жанубда рақибнинг кучли зарба гуруҳи кузатилмади, оператив-маневр гуруҳлари ва рейд отрядлари қўлланилмади, шунга қарамай Озарбайжон қўшинлари бу ерда катта ютуққа эришдилар. Рақиб Физули ва Гадрут шаҳарларини эгаллаб олди, Қорабоғга қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва захираларни етказиб бериш учун транспорт йўлларини тўсиб қўйди (ҳар қандай уруш 90 % - логистика).

Тоғли ҳудудларда, қўшинларнинг олдинга силжиши учун пистирмалар, разведка гуруҳлари, мина-портловчи тўсиқлар ёрдамида рақиб учун енгиб бўлмайдиган даражада етарлича табиий тўсиқлар мавжуд. Қорабоғ йўллари Озарбайжон бўлинмалари учун очиқ қолди, бу Шуши қалъа-шаҳрининг эгаллаб олинишига сабаб бўлди ва кейинги воқеаларга сезиларли таъсир кўрсатди.

"Bayraktar" ҳақида афсона

Озарбайжоннинг дронлар урушдаги ютуқлари ва Арманистон армиясининг технологик заифлиги ҳақида кўп ёзишмоқда. Таъкидлаш муҳим: Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатларда Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar ўрта баландликдаги оператив-тактик дронларининг жанговар кучини бўрттириб кўрсатмаслик керак. Бу қурилма идеал модел эмас, у замонавий зенит-ракета тизимлари (ЗРК) учун яхши кўринади. Озарбайжон томони дрондан жуда фаол ва муваффақиятли фойдаланди, чунки Арманистон қўшинларида ҳаво ҳужумидан мудофаа (ПВО) тизими ва радиоэлектрон кураш тизими (РЭБ) йўқ эди. Гарчи Арманистон миллиард долларлик бюджетни талаб қилмайдиган "пилотсиз учар қурилмаган уруши" га тайёрланаётган эди.

“Байрактар” 150 кг ўқ-дориларни, яъни 2та MAM-L бомба (ҳар бири 25 кг) ва 70 мм бошқарилмайдиган ракета (ҳар бири 50 кг) асосида иккита MAM-C ракетасини олиб юриши мумкин. Қурилма террорчиликка қарши кураш "Фурот қалқони" (2017, "Ислом давлат"га қарши*) ва "Зайтун новдаси" (2018, курд тузилмаларига қарши) операцияларида ўзини яхши кўрсатди. Аммо шунга қарамай, Сурия ва Ливияда СССР ва Россияда ишлаб чиқарилган "Бук", "Квадрат" ва "Панцир" зенит-ракета тизимлари “Байрактар”ларни осонликча нишонга олди. Замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан Сурия ҳукумат армияси ва Ливия фелдмаршали Хафтар миллий армияси ўнлаб турк Bayraktar дронларини яксон қилганди. Шунда “Бук-М2Э” ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси тизими энг яхши натижани кўрсатди - учирилган 25 та ракетадан 20 таси ҳаво нишонига тегди.

Қандай бўлмасин, ҳарбий амалиётда фақат разведка ва зарбали дронлардан фаол фойдаланиш Озарбайжон учун ерда муваффақиятни кафолатламайди.

Тоғли Қорабог бўйича келишув: Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарлари нимани келишиб олдилар
Ria.ru / AZTV / RT Arabic / Минобороны России / Пресс-служба правительства Республики Армении / Ruptly

Тўғри ташкил этилган, чуқур эшелон мудофаа рақибнинг жуда кўп сонли қўшинлари ва жанговар техникасини "янчиб ташлаш" имкониятига эга. Буни Тоғли Қорабоғда кўрмадик, индивидуал ҳарбий жасорат эса бутун мудофаа чуқурлигида қўшиннинг юқори мудофаа тизими ўрнини боса олмайди.

Шунинг учун бош вазир Пашиняннинг "янги турдаги" Арманистон армиясига кўпроқ аёлларни жалб қилиш ҳақидаги ғояси ғалати туюлади. Тўғри хулосалар чиқарилмади.

Яхши тайёргарлик кўрган ва замонавий қурол-ярог билан таъминланган қўшинларнинг жанговар самарадорлиги мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг ақлидан бошланади. Арманистон жамиятида “Арманистон Қорабоғга етарлича ҳарбий ёрдам кўрсатмади” дейишганда, одамлар ҳақ бўлади.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган ташкилот

Асосий мавзулар