09:00 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Колумнистлар
Ҳавола олиш
96220

Туркиянинг Ғарб билан муносабатлари оғир инқирозни бошдан кечирмоқда. Европа Иттифоқи ва Америка унга қарши санкция киритди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Туркиянинг ғарблик ҳамкорлари билан муносабатлари оғир инқирозни бошдан кечирмоқда. Европа Иттифоқи Шарқий Ўрта ер денгизидаги бурғулаш ишлари туфайли Анқарага қарши санкция жорий этди, америкаликлар Россия зенит ракета тизими харид қилингани учун босимни кучайтирди. Бу НАТОдаги ички вазиятга қандай таъсир кўрсатади? Буни РИА Новости ўрганди.

Анқарани ушлаб туриш

“Туркия бир томонлама провокация уюштириб, ЕИга қарши риторикани кучайтирмоқда. Шарқий Ўрта ер денгизида, Кипрнинг иқтисодий ҳудудида, Анқара бу ноқонуний бўлишига қарамасдан бурғулаш ишларини давом эттирмоқда”, - дейишди куни кеча якунланган ЕИ саммити иштирокчилари.

Анқара фаоллигини жиловлаш мақсадида европаликлар туркиялик амалдорлар ва ишбилармонларга қарши санкцияларни кенгайтиришди: уларга Евроиттифоқ мамлакатларига кириш тақиқланди, уларнинг Европадаги активлари музлатилади.

Ташқи сиёсат бўйича ЕИ раҳбари Жозеп Боррель қўшимча чекловларни ишлаб чиқиши зарур. Ангела Меркель Анқаранинг ролини нафақат Европа ишларида қайта кўриб чиқишга, балки Ливия, Сурия ва Тоғли Қорабоғдаги Туркия таъсирини таҳлил қилишга ҳам чақирмоқда. Хулосалар ҳисоботда тақдим этилади ва уни март ойида кўриб чиқишади.

Туркияга қарши биринчи санкциялар ўтган йилнинг кузида эълон қилинган эди. Сабаб ўша – Шарқий Ўрта ер денгизида газ конларини ноқонуний разведка қилиш. Бироқ бу Ражаб Тоййиб Эрдоғанни тўхтатиб қололмади. Ёз ойида у бурғулашни давом эттиришини билдирди.

“Санкциялар бирдан-бир мақсад эмас”

Брюссель босимни кучайтириб, маневр учун ҳам майдон қолдирмоқда. Саммит якунларига кўра коммюникеда “ижобий турк-европа кун тартиби” таъкидланган.

“Санкциялар – Европа мустаҳкамлигининг намойиши. Лекин бу бирдан-бир мақсаднинг ўзи эмас, балки Анқара хулқ-атворини ўзгартиришнинг воситасидир. Биз ҳамиша мулоқотга очиқмиз ва конструктив ишлашга тайёрлигимизни билдирамиз”, - дея таъкидлади Эммануэль Макрон.

Франция етакчининг сўзларини куз ойида Париж ва Анқара ўртасида кескинлашган баҳснинг давоми деб баҳолашди. Ўқувчиларга пайғамбар Муҳаммаднинг карикатураларини кўрсатган география ўқитувчиси Самюэль Пати ўлдирилгандан сўнг Макрон ислом инқирози ҳақида оғиз очиб, давлатнинг дунёвий қадриятларини ҳимоя қилиш зарурлигини айтди. Эрдоған бунга жавобан унга “руҳий соғлиғини” текширишни маслаҳат берди.

Ruptly, Sputnik, Министерство обороны Азербайджана

Европа мамлакатлари етакчилари Макронни қўллаб-қувватлашди. Француз-турк баҳси навбатдаги санкциялар урушига айланиб кетишига бир баҳя қолди, бироқ америкаликлар ўртага кирди. Ҳарбий сиёсий ишлар бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Кларк Купер европаликларга Туркия альянснинг муҳим ҳарбий стратегик ҳамкори эканлигини эслатди.

Америка таҳдидлари

Океан ортидан муросасозлик оҳанги айтилган гапларни европаликлар ҳушёрлик билан қабул қилишди. Ахир Анқара Россиянинг С-400 ларини харид қилгани сабаб бошланган Америка-Туркия баҳси ўтган йилдан буён давом этиб келмоқда.

Вашингтон қатъийлик билан Эрдоғанни Москва билан битимдан воз кечишга ундаб, F-35 қирувчиларини сотмаслик билан таҳдид қилганди. Лекин Туркия ҳукумати кескинлик сари бориб, Инжирлик ва Кюрежикдаги Америка ҳарбий базаларини ёпишга ваъда берди.

Уларга Пентагонга Сурия ва Ироқда “Ислом давлатига”* қарши ҳарбий амалиётлари учун зарур. Боз устига базалар НАТОнинг Европадаги ракета ҳужумига қарши мудофаасининг бир қисми саналади.

Америкаликлар бироз шаштларидан тушишди. Эрдоған ҳам Туркия учун НАТО муҳимлигини тан олди.

Сайловларда Жо Байден ғалабасидан сўнг ҳам Анқаранинг риторикаси бироз ўзгарди. У вице-президент лавозимида ишлаган пайтларида Эрдоған режимини тез-тез танқид қилганига қарамасдан Туркия янги маъмурият иш бошлаши билан муносабатлар қайта кўриб чиқилишига умид қилмоқда.

АҚШнинг сайланган президенти бунга ҳали муносабат билдирганича йўқ. Аммо Америка НАТОдан узоқлашишни бас қилишига ишора қилди. Шу билан бирга Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Дональд Трамп Байденга иш топширилгунга қадар Яқин Шарқ ва Афғонистондаги НАТО амалиётларида америкаликлар иштирокини қисқартириш ниятида эканини маълум қилди.

Қолаверса, “Америка душманларига қарши кураш тўғрисидаги” қонун доирасида АҚШ Россия С-400 харид қилинган туфайли Анқарага қарши санкция киритди. Эрдоған бу “НАТО ҳамкорига бўлган ҳурматсизлик” деб атади.

НАТО эркинликка тўсқинлик эмас

“Эрдоған ва НАТО муносабатлари қандай йўлга қўйилмасин, турк жамиятида консенсус бор – альянсдаги аъзолик фойдали, бу Туркияга кўп имкониятлар беради. НАТОсиз Эрдоғанга Сурия ёик Ливия можаросига аралашишни асослаш қийинроқ бўлган бўларди”, - дея фикр билдирди РИА Новости билан суҳбатда Анқарадаги Сиёсий тадқиқотлар маркази эксперти Орхан Гафарли.

Эксперт яна бир устунликни альянс Туркия ва ЕИ мамлакатларига ўзаро зиддиятни бартараф этишга имкон беришида кўради. Анқаранинг ҳеч бўлмаганда Греция ва Кипр ёки Франция билан жанжалларини олсак. Бу мамлакатлар НАТО аъзолига сабаб кескинликнинг олди олинмоқда. Альянс модератор вазифасини бажаради. Альянсга аъзолик Анқарага Греция, Кипр ёки Франция хатти-ҳаракатларини блоклашга кўмаклашиши ҳам тўғри”, - дея давом этади у.

Шу билан бирга таҳлилчининг Эрдоған НАТОга аъзоликни мустақил сиёсатга тўсиқ сифатини кўрмаслигига ишончи комил.

Турк-француз популизми

“Макрон ва Эрдоған можароси парчаланишга олиб келмайди. Туркия ва Греция ўртасида ҳамиша кескинлик бўлган.  Ҳар икки мамлакат НАТОга аъзолиги учун бу бирор марта ҳам очиқ урушга айланиб кетмаган”, - дейди “Обсерво” франко-рус таҳлилий маркази директор ўринбосари Игорь Делоноэ.

РИА Новости билан суҳбатда у 2016 йил ёзида Туркияда давлат тўнтарилишига уринишдан кейин Эрдоған альянсдан бироқ узоқлашди. Шу билан бирга ундан чиқиш масаласи ҳозирча йўқ. “АҚШ Анқарага альянскни тарк этишга имкон бермайди. Америкаликлар айнан Туркия орқали Қора денгиз ва Кавказ минтақасида ўз таъсирини кучайтирмоқчи”, - дейди Деланоэ.

Экспертнинг фикрича, эртами кеч турк-француз муносабатлари изига тушади. Боз устига икки мамлакат ўртасида жиддий зиддият йўқ.

“Эрдоған ва Макрон бир неча марта ташқи сиёсатда ўзгарувчанликни намойиш этди. Эслаб кўринг, масалан, 2015 йил ноябри-2016 йил июлида Туркия ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликни. У қулай шароитларда бир зумда йўқ бўлди. Макрон бир неча бор қарашларини ўзгартириб, популизмга мойиллигини намойиш этган. Париж ва Анқара ўртасидаги можаро қандай бўлмасин ҳал қилинади”, - дея тахмин қилади Деланоэ.

Ҳозирча муросага келишга ўзаро манфаатдорлик йўқ, Туркиянинг Франция билан ҳамда умуман НАТО билан ихтилофи сақланади.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Теглар:
Европа Иттифоқи, Туркия

Асосий мавзулар