04:11 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Колумнистлар
Ҳавола олиш
149520

Владимир Путин ва Си Цзиньпин инқироздан чиқиш учун инсоният қандай ривожланиш йўлидан бориши кераклигини тушинтириб беришди.

Одатда касални даволашда энг мураккаб иш бу – диагноз қўйишдир. Касаллик бутун дунё миқёсида тарқалган ҳолда – бу янада мураккаб ишга айланади. Бугунги кунда дунё нафақат кризисга тушиб қолган, балким қийинчилик билан улкан бир давр тугашини бошидан кечирмоқда.   

Виртуал кўринишда ўтаётган Давосс форумининг мақсади – дунёдаги энг кучли давлатларни жамлаб, улар билан бирга бутун планета учун порлоқ келажак сари йўл топишдан иборатдир.

Форумда сўзга чиққан аксарият орасидан биз, эртанги кун қандай бўлиши кераклиги ва дунё бунинг учун нима қилиши кераклиги ҳақида гапирган спикерларнинг сўзларига эътибор берамиз.

Шу билан бирга “дунё энди ҳеч қачон олдингидек бўлмайди, энди фақат ёмон бўлади”, - деб қайта-қайта бонг ураётган пессимистлар гапларига ҳам эътибор берамиз.

Владимир Путин ҳам ўз нутқида, дастлаб, дунёнинг ҳозирги ҳолатига “диагноз” қўйди. Россия президенти ўз хулосаларини кўплаб фактлар ва рақамлар билан тўлдириб ўтди. 

Масалан, “Сўнгги 30 йилда ривожланган давлатларда аҳолининг ярмидан кўпининг даромадлари ошмаган, лекин таълим, соғлиқни сақлаш хизматлари нархи 3 баравар ошган”.

Ёки, “Хитойда, сўнгги 30 йил ичида  бир кунлик даромади 5,5 доллардан кам бўлган аҳоли миқдори 1,1 миллиарддан 300 миллионгача камайган. Россияда эса ушбу рақам 64 миллиондан 5 миллион кишигача камайган”.

“Бугунги кунда бутун дунё иқтисоди фақат 1 миллион киши ёки “олтин миллиард” учун ишлай олмайди. Бу бузғунчи нуқтаи назар ва бундай ривожланиш модели - барқарор бўлиши мумкин эмас”, - дейди Владимир Путин.  

Бундан хулоса шуки, дунё иқтисодида сўнгги 30-40 йил давомида ишлаган модели инқирозга учради. Пандемия унинг ўлимини тезлаштирди. Ушбу фикр олдин ҳам бошқа майдончаларда бир неча баробар айтиб ўтилган эди.

Хўш, диагноз маълум бўлса, қандай ечимлар таклиф қилинди? Владимир Путиннинг таклифи қуйидагилардан иборат (қисқача):

  1. Инсон ҳаёт учун қулай бўлган шароитда яшаши керак. Бу уй, транспорт, энергетик, коммунал инфратузилма ва экологик фаровонлик.
  2. Инсон эртанги кунидан, ишга жойлаша олишидан ва яшаш ва ривожланиш учун етарлича даромади бўлишидан кўнгли тўқ бўлиши керак.
  3. Инсон керак бўлганда - сифатли, самарали тиббий ёрдам олишига ишончи комил бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш тизими – замонавий даражада хизмат кўрсатиши керак.
  4. Оила даромадидан қатъий назар, болалар муносиб таълим олишига ва ўз қобилиятларини амалда татбиқ эта олишига имкон бўлиши керак. Ана шундагина замонавий иқтисодни самарали ривожлантириш мумкин. Одамлар восита эмас – мақсад бўлиши керак.

Бир қарашда бу социализмга ўхшайди, лекин жамиятнинг бошқа ижтимоий-иқтисодий тузилишлари ҳам юқоридаги оддий принципларга амал қилса – барқарор ривожланиши мумкин бўлади.

Юқоридаги принципларга огоҳлантириш сифатида қуйидагилар ҳам айтилди: Марказлашган, бир чўққили дунё қуришга бўлган ҳаракатлар даври тугади. Умуман бундай тартиб -  кўп маданиятли, кўп қиёфали цивилизациямизга зид. Келажакда “турли ривожланиш марказларига, ўз моделлари ва сиёсий тизимларига эга бўлган янги эпоха қуриш керак” ва улар тинч рақобат қилиши керак.

Хитой раҳбарининг нутқи таҳлил қилинганда, унинг ҳам маъноси шунга ўхшашлиги, инсониятнинг “тақдири ягона экани” ҳақида билдирилган фикрларни кўриш мумкин.

Дунёнинг иккита кучли давлатлари раҳбарларининг ушбу сўзлари ким томон йўналтирилган эди? “Олтин миллиардгами”? Давосни ўз уйи деб ҳисоблайдиган улкан корпорацияларгами? Ёки инсониятнинг қолган қисмига?

Муқобил нуқтаи назар -  Бошқа “Дунё олдинги ҳолига қайтмайди, энди ҳамма жойни хаос ва тартибсизлик эгаллайди", деб гапираётган пессимистларнинг асл мақсади нима? Уларнинг гаплари кимга қаратилган?

Бунга жавоб топиш учун Давосс-2021 форуми ташкилотчиларидан бири, Клаус Шваб яқинда нашрдан чиқарган "COVID-19: Буюк перезагрузка" китобига эътибор қаратамиз. Унда қуйидаги қўрқинчили сўзлар ёзилган. 

“Пандемия – бутун планетани қўрқитиб давлатлар ва жамиятларни маънавий йўқ қилиш учун ажойиб вақт. Ҳаммани уй-уйида яшириниб карантин ва локдаунда ўтирган вақтда биз, “олтин миллиарднинг” интеллектуал лидерлари, дунёни ўзимизга керак бўлган кўринишда қайта юклаб (перезагрузка) олишимиз мумкин”, - деб ёзади Клаус Шваб. 

Дарҳақиқат, энди дунё олдинги ҳолига қайтмайди. Лекин инсоният ундан ҳам яхши яшаши мумкин – бунинг учун қайси йўналишда ҳаракат қилишни икки йирик давлат раҳбарлари кўрсатиб ўтишди.

Асосий мавзулар