05:14 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Колумнистлар
Ҳавола олиш
99310

"Буревестник" - учиш узоқлиги чекланмаган ядровий двигателли қанотли ракета навбатдаги синовларга тайёр.

Россиянинг янги, чекланмаган масофага учиш имконига эга бўлган "Буревестник" (Бўрон қуши) ракетаси ҳақида биринчи маротаба президент Владимир Путин 2017 йилда хабар қилган эди.

2019 йилнинг январь ойида Россия ракета саноати “Бўрон қуши” ядровий двигателининг синовлари якунланганини ва унинг чекланмаган масофага учиш имконини тасдиқланганини хабар қилган эди.

2020 йилнинг август ойида CNN Новая Земля оролида фаоллик жадаллашганини қайд этган ва ракетанинг спутник орқали олинган суратларни тарқатган эди.

2021 йилнинг биринчи ярмида Новая Земля оролида "Буревестник" ракета мажмуасининг синови бўлиб ўтади. Оролнинг материклардан узоқда жойлашиши “9М730 маҳсулотини” узоқ масофаларда синаб кўриш имконини беради.

Министерство обороны РФ
Испытания крылатой ракеты с ядерным двигателем "Буревестник". Скриншот видео, предоставленного Минобороны РФ

Япониянинг The Diplomat нашри хабарига кўра, "Буревестник" ракетаси 2016 йилдан буён Астрахан вилоятидаги "Капустин Яр" полигонида синовдан ўтмоқда. У ердан 10дан ортиқ ракета учирилган. Буревестник НАТО классификацияси бўйича SSC-X-9 Skyfall (осмон қаҳри) деб аталади.

Мутахассислар хулосасига кўра, “Буревестник” 2027 йилда Россия армиясига қабул қилиниши режалаштирилган.

Айтиш жоизки ушбу ракета АҚШ ва Россия орасида имзоланган, 2026 йилнинг 5 февралига қадар амал қилаётган, қурол-яроғни чеклашга доир СНВ-3 шартномаси таъсирига тушмайди.

Бўрон қуши нималарга қодир

Одатда ракета жанговар бош (ядровий ёки бошқа) ва суюқ ёнилғили двигателга эга бўлади. Масалан, “Томогавк” ракетаси 2500 км масофагача зарба бериши мумкин.

Ядровий двигателга эга бўлган “Буревестник” ракетаси эса – бир неча ўн минг километр километр масофага учиши, экваторни бир неча бор айланиб чиқиши мумкин.

Ундан ташқари “Бўрон қуши” парвоз давомида у ҳеч қандай из қолдирмайди ва шу сабабли душман ҳаво мудофаа кучлари томонидан уни уни аниқлаш ва тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ. Ракетани фақат учирилиш вақти, парвознинг дастлабки сонияларида аниқлаш мумкин, холос.

Ядровий жанговар бош ўрнатилган “Буревестник” рекетаси планетанинг исталган нуқтасидаги объектга зарба бериши мумкин. Бундан олдин эса у узоқ вақт давомида атмосферанинг қалин қатламларида сайр қилиб юриши ва нишонга ҳар қандай траектория остида етиб келиши мумкин.

Ракета спутник инерциал навигация тизими ёки жой рельефи асосида нишонга олиши мумкин.

Испытания крылатой ракеты с ядерным двигателем Буревестник
Министерство обороны РФ
Испытания крылатой ракеты с ядерным двигателем "Буревестник"

Очиқ манбааларда айтилишига кўра, "Буревестник" – ерда жойлаштириладиган қанотли ракета бўлиб, у ҳаво ва сувдаги воситаларда жойлаштириш учун мўлжалланган барча қанотли ракеталардан каттароқ (узунлиги 10 метрга яқин). Учиш тезлиги ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган, лекин мутахассислар 800-1000 км дейишмоқда. Парвоз давомийлиги эса суткалар ва ойларга етиши мумкин.

Ядровий двигател

“Бўрон қуши”нинг тўғри оқимли ҳаво-реактив двигатели ўта кичик ўлчамли ядровий реактор асосида қурилган.  

Ракета оддий ёнилғили двигател ёрдамида старт олади маълум вақтдан сўнг ядровий двигател ишга тушади. Ракета ён томонидаги туйнуклардан ҳаво сўриб олади, ядровий реакторда унинг ҳарорати кескин ошиб, катта босим остида реактив двигател соплосида ташқарига отилади.

Парвоз давомида ракета экологияга зарар етказмайди.

Айтиш жоизки, АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатларида ҳам кичик ядровий реактор яратишга уринишлар бўлган, лекин ҳозирча уларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланган. Масалан Nuclear Energy for the Propulsion of Aircraft, Atomic Energy Commission, Aircraft Nuclear Propulsion лойиҳалари.

Хавфсизлик кафолати

Қўлга тушмас “Буревестник”ни аниқлашнинг иложи йўқ. Душман унинг қўлланилганини фақат бирор бир объект ер юзидан йўқ қилинганидан сўнг билиши мумкин.

Шу сабабли, Россия Бўрон қушидан фақат ҳимоя, ушлаб туриш воситаси сифатида фойдаланишни мақсад қилган.

Вашингтон, албатта, Россияда бундай воситалар пайдо бўлаётганидан хавотирда. АҚШ янги администрациси ишган тушган куниданоқ Россия билан СНВ-3 шартномасини узайтиришга келишиб олди.

СНВ-3 шартномаси иккала томондан ҳам континентлараро баллистик ядровий ракеталар сонини 700та билан чеклашни назарда тутади. Шунингдек, СНВ-3 бошқа стратегик қуроллар миқдорини 1150та жанговар бош ва 800та учириш мосламалари миқдорида  чеклайди. Шартнома 2026 йилнинг 5 февралига қадар узайтирилган.

Россия Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раҳбари Владимир Шаманов айтишига кўра, бўлажак музокаралар чоғида Россияда яратилаётган янги стратегик қуроллар СНВ-3 шартномасига киритилиши мумкин.

Экспертлар хулосасига кўра, Россия айримқуролларини ушбу шартномага киритса-да, энг замонавий "Буревестник" ракетасини у ерга киритилиши эҳтимолдан узоқ.

Иккинчи томондан, АҚШ ҳам исталган вақти СНВ-3дан чиқиш эҳтимоли йўқ эмас. Устига устак Вашингтон турли стратегик баёнотларда Россияни – биринчи рақамли ҳарбий душман деб атамоқда.

НАТО ўқув машғулотлари ҳам “Россиянинг агрессив ҳаракатларига” қарши қаратилган. Бундай вазиятда “порохни қуруқ” ва “Буревестник”ни парвозга шай сақлаш керак.

Асосий мавзулар