04:56 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Колумнистлар
Ҳавола олиш
19310

Озарбайжоннинг Агдам туманида Қорабоғдаги тинчликни назорат қилувчи рус-турк мониторинг маркази иш бошлади. Тегишли келишув 2020 йил 11 ноябрда Россия ва Туркия Мудофаа вазирликлари раҳбарлари томонидан имзоланган эди.

Жанубий Кавказдаги вазият ҳарбий-сиёсий кескинлик сақланиб қолаётгани, милитаризация, миллий армияларни қайта қуроллантириш, ташқи ҳарбий кучларни жалб қилиш асосида барқарорликка зид интилиши билан ажралиб туради. Озарбайжоннинг Агдам туманидаги Россия ва Туркиянинг қўшма мониторинг маркази минтақавий барқарорликни мустаҳакамлаш учун ташкил этилган.

Қорабоғдаги тинчликни назорат қилувчи рус-турк мониторинг маркази шанба куни Озарбайжоннинг Агдам туманида иш бошлади – 2020 йил 11 ноябрда Россия ва Туркия Мудофаа вазирликлари раҳбарлари томонидан имзоланган келишувга мувофиқ. Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин 30 январь кунги телефон суҳбатида марказ “минтақада узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига” ишонч билдиришди. Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоған аввалроқ унинг мамлакати Тоғли Қорабоғдаги барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун керакли ҳиссани қўшишини маълум қилганди. Озарбайжон ва Туркия мудофаа вазирлари Закир Гасанов ва Ҳулуси Акар 29 январь куни “икки давлатнинг бир миллати” концепцияси доирасида ҳамкорликнинг истиқболларига ижобий баҳо беришди.

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Туркиянинг Жанубий Кавказда бўлишига муносабат билдираётиб таъкидлади: “Туркия – қўшнимиз ва жуда муҳим ҳамкоримиз. Озарбайжон учун ҳам жуда яқин мамлакат. Бу омилни инобатга олмасликнинг иложи йўқ”. Тоғли Қорабоғдаги вазиятни назорат қиладиган рус-турк қўшма маркази – умумий барқарорликнинг элементи, минтақадаги узоқ муддатли сиёсат эмас. Москва турк шериклари бу ерда ҳамиша эмаслигига ишора қиляптими?

Нима бўлганда ҳам қўшма марказ штаби паритет асосда шакллантирилган, унда ҳар бир томондан тенг миқдордаги вакиллар сони келтирилган. Анқара маълумотларига кўра, бугун Марказда 39 нафар турк ҳарбий хизматчилари фаолият юритмоқда. Россия мутахассисларига генерал-майор Виктор Фёдоренко, туркларга генерал-майор Абдулла Гатирчи қўмондонлик қилмоқда. Марказ ўт очмаслик режимига риоя қилиш ва келишувларнинг бузилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни тўплайди, текширади ва умумлаштиради. Назорат учувчисиз учадиган қурилмалар ва бошқа техника воситалари ёрдамида амалга оширилади.

Оддий бўлмаган жойлашув

ОАВ маълумотларига қараганда, аввалига марказни Ганжа ёки Бардада жойлаштириш вариантлари муҳокама қилинган, лекин турк томонини бу нуқталарнинг Россия тинчликпарвар амалиётлари ҳудудидан олислиги қониқтирмаган. Россия вакиллари қўшма марказни у ерда турк тинчликпарвар кучлари бўлиши назарда тутилмаган Тоғли Қорабоғ ҳудудида очишга қарши чиқишган. Натижада Озарбайжоннинг Агдам туманидаги Марзили қишлоғи танланган.

Жойлашув нуқтаси томонлар туташув чизиғидан 8 километр ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси (ТҚР) пойтахти Степанокерт (Ханкенди)дан 30 километр узоқликда жойлашган. Марзили қишлоғи 1990 йил ўрталаридан ўтган йилнинг кузига қадар ТҚР ҳукумати томонидан назорат қилинган. Ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги уч томонлама битимга мувофиқ Агдам ҳудуди ва бошқа тўртта туман Озарбайжонга берилган.

Рус-турк марказининг хизмат ва маиший хоналари очиқ майдонда модуль кўринишида қурилган ва барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Объект ҳудудини (тўрт гектар атрофида) Озарбайжон армияси қўриқлайди. Томонлар келишувига биноан қўшма марказдаги турк ҳарбий мутахассислари патруллик қилишга чиқишмайди. Бу арман аҳолисини ғашига тегадиган қўшма тадбир Марзили қишлоғидаги узлуксиз ҳаво ва радиотехника разведкасига қараганда ҳам ўта самарасиз бўлган бўларди деб ўйлайман.

Марказнинг очилиш маросимида Озарбайжон мудофаа вазири Закир Гасанов Россия ва Туркия ҳарбий хизматчилари ўртасида яхши муносабатлар ўрнатилишига ишонч билдирди. Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ҳарбийларга муваффақият тилади. Озарбайжоннинг кўп векторлик ва Қорабоғ йўналишидаги ноиложлик рус-турк ҳамкорлиги нақадар самарали ва конструктив эканини вақт кўрсатади. Қўшма марказнинг мутахассислари томонидан мажбурият ва компетенциялар тақсимланиши тўғрисидаги тамойиллар ҳақида ҳозирча гапириш қийин. Сурия шимолидаги жанговар муҳитда тобланган ўзаро муросалар алгоритми Жанубий Кавказда кутилаётган натижаларни бермаслиги мумкин.

Назорат тизими

Рус-турк марказининг жойлашуви ва вазифалари аслида минтақада барча керакли назорат техника воситалари (жумладан, дронлар) ва 27 та кузатиш постларидан тармоқлар билан таъминланган Россия тинчликпарвар кучлари гуруҳини такрорлайди. Марказнинг очилиши Озарбайжонда Туркиянинг ҳарбий бўлиши ўсганини англатади.

Озарбайжон мудофаа вазири Закир Гасанов 30 январь куни Туркия мудофаа вазирининг ўринбосари Юнус Эмре Қораусмон ўғли билан учрашувда Туркия билан ҳарбий ҳамкорликнинг муваффақиятли ривожи ва мустаҳкамланишини муҳокама қилди. Бунинг устига томонлар ҳарбий техника ҳамкорлик ва қўшма машғулотлар ўтказишда саъй-ҳаракатларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Гўёки улар минтақадаги тинчлик, хавфсизли ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Озарбайжондаги машғулотларда турк бўлинмаларининг доимо иштироки қўшниларни сергаклантиради, Туркия НАТО аъзоси ахир. Худди ўша куни Закир Гасанов устомонлик билан Боку ва Москва ўртасида барча соҳаларда, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганини қайд этганига қарамасдан ташвишли доғ қолди.

Туркия мудофаа вазири ўринбосари Юнус Эмре Қораусмон ўғли қўшма марказнинг очилиш маросимида унинг вазифаларига аниқлик киритиб ўтди: “Ўт очмаслик режимига риоя этилишини назорат қилиш, сулҳ бузилиши ҳолатларини қайд этиш,... бузилишларнинг олдини олиш чорасини кўриш”. Бироқ турк ҳарбий бошлиғи Қорабоғдаги шубҳали объектларга “Bayraktar TB2” учувчисиз қурилмалар зарбаси қўлланишини истисно қилмайдими? Масалан, Сурияда турк ҳамкорлар бунга ўхшаш ҳолатларда ўзларининг хатти-ҳаракатлари ёки ниятлари ҳақида Россия томонини ҳамиша хабардор қилмайди.

Агдамдаги рус-турк маркази “юмшоқ кучнинг” самарали воситаси ва минтақа барқарорлигининг қўшимча кафолати бўлиб кўриниши мумкин. Озарбайжонда турк қўшинларининг доимий бўлиши, НАТО гирдобли ҳаракати ва кейинги тарқалиши ривожланишининг асоси ҳам бўлиши мумкин. Туркиянинг Жанубий Кавказдаги сулҳпарварлиги, вазифа ва мақсадларига ҳушёрлик билан баҳо бермоқ лозим.

Теглар:
Тоғли Қорабоғ, Туркия, Россия

Асосий мавзулар