04:20 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Колумнистлар
Ҳавола олиш
315 0 0

NYT эксперти хулосасига кўра, АҚШ ташқи сиёсати бошқа давлатлардаги норози ва мухолифатчиларга асосланган бўлиши керак.

Америка ташқи сиёсати учун янги доктрина керак. АҚШ янги давлат котиби Энтони Блинкен учун ана шундай доктринани The New York Times таҳлилчиси Брет Стивенс таклиф қилди.

Унинг хулосасига кўра, бошқа давлатлардаги диссидентлар АҚШ ташқи сиёсатининг устунига айланиши керак. Бу услубдан айниқса ҳарбий куч йўли билан енгиш қийин бўлган Россия, Хитой ва Эрон каби кучли давлатлар ҳукуматларини тўнтариш учун фойдаланиш керак. Уларнинг ички “ислоҳотчи кучлари” ёрдамида америкага хос демократия ўрнатилишини кутиб ўтириш бефойда, деб ёзади ушбу “гениал” ғоя муаллифи.

Шу сабабли Россия, Хитой ва Эрон ҳукуматлари билан тузиладиган барча шартномалардан олдин уларнинг ички мухолифатчиларни озод қилишни талаб қилиш керак. Ана шундагина ушбу келишувлар АҚШ учун фойдали бўлади, деб ҳисоблайди Стивенс.

Буларнинг барчаси нима учун керак деган саволга, эксперт Навальнийдан бошлаб ушбу 3 давлатдаги барча мухолифатчиларни санаб ўтган.

Мақсад одатий – АҚШга номақбул бўлган ҳозирги ҳукуматларни тўнтариб Америкага хайрихоҳ бўлган ушбу ички мухолифатчиларни ҳукумат бошига олиб келиш.

АҚШ доктринасининг асл ниятини ошкора айтгани учун муаллифга миннатдорлик билдирамиз, ва Уни АҚШнинг Дональд Трамп давридаги доктринаси билан солиштиришга ҳаракат қиламиз.

Ўз айбини яшириш учун ўзгаларни ёмонлаш – инсоният тарихида жуда кўп маротаба қўлланилган услуб. 

Оқ Уй собиқ маъмурияти 4 йил давомида фақат бир нарсани таъкидлаб келди: Американинг энг катта душмани, бу - Хитой. Хитой компанияларига қарши  улкан санкциялар киритилди, улар Америка бозоридан деярли қувилди, Европада ҳам босим остида 5G технологияларни тадбиқ этиш таъқиқлаб қўйилди. Коронавирус эпидемиясида ҳам Хитойни айблаб, президент Трампдан бошлаб дунёдаги барча АҚШга хайриҳох бўлган ОАВларда уни - “Хитой вируси” деб аташди.

Хуллас, собиқ маъмурият оддий америкаликлар кўз олдида Хитойни коммунизм ва тоталитар режим ҳукм сураётган аллақандай “ёвуз махлуққа” айлантиришга ҳаракат қилишди.

Собиқ  давлат котиби Майкл Помпео муддатининг сўнгги ҳафтасида Хитойга қарши қаратилган 30 та твит ёзган. Президент Трампнинг Твиттерини ёпиб қўйишмаганда балким бундан ҳам кўп ёзган бўларди...

Нима бўлганда ҳам, улар режалаштирган барча аксил-хитой тадбирларини амалга оширишга улгуришмади. АҚШнинг Европадага асл мақсади эса – Хитой компаниялари томонидан ишлаб чиқилган 5G технологияларининг тарқалишини олдини олиш ва умуман Хитой билан ҳамкорлик миқдорини камайтириш эди. Лекин бу ишлар амалга ошмади. Майкл Помпеонинг Европага ташрифи бекор қилинди. Айрим маълумотларга кўра европаликлар ташаббуси билан.

Натижада ЕИ ва ХХР 30 декабр куни бўлажак сармоялар тўрисида битим имзолади. 2020 йил якунларига кўра  ЕИ ва ХХР орасида савдо айланмаси 620 миллиард долларни ташкил қилгани ва бу ўтган йилга нисбатан 4,7 %га кўп экани маълум бўлди. бу эса Хитойни Европанинг ташқи савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринга чиқарди. Бунга ҳатто пандемия ҳам халал бера олмади. Кимдир жон-жаҳди билан барбод қилмоқчи бўлган Хитой иқтисоди эса оғир келган 2020 йил якунида 2,3 %га ўсиш қайд этди.

Бу жангда АҚШ ютқазди. Бировни қоралаш билан ўз камчилигини яшириб бўлмаслик яна бир бор тасдиғини топди.

Хўш, АҚШ янги маъмурияти доктринаси Трамп давридаги доктринадан қанчалик фарқ қилади?

Асли фарқи унча катта эмас. Иккала доктринанинг ҳам мақсади бир хил – АҚШга маъқул бўлмаган ҳукуматларни ички мухолифат кучларига таянган ҳолда йўқ қилиш. Бунинг учун кимгадир қаратилган нафрат, ёлғон хабарлар тарқатиш керак. Хуллас  - ҳаммаси одатдагидек.

Асосий мавзулар