09:30 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Колумнистлар
Ҳавола олиш
117310

Шимолий Атлантика альянси таркибий ислоҳотларга тайёргарлик кўрмоқда. Улар нафақат ташкилот аъзоларига, балки қўшни давлатларга ҳам таъсир қилади.

Жо Байден АҚШ президенти этиб сайланганидан бери режалар кенгайиб бормоқда: янги стратегияга Украина, Қрим ва Қора денгиз минтақасини қўшишни исташмоқда. Яна бир муҳим мақсад - Россия ва Туркияни уриштириб қўйиш. РИА Новости НАТО келгуси режаларини ўрганиб чиқди.

Коллектив мудофаа

НАТО қаерга қараб кетмоқда ва қандай мақсадларни кўзламоқда - альянс мудофаа вазирлари 17 февралдан бу саволларга жавоб излайди. Улар одатда март ойига режалаштирилган йиллик саммитдан олдин учрашадилар. Ҳамкасблар якуний кун тартибини келишиб оладилар ва ташкилот бош котибига тасдиқлаш учун тақдим этадилар. Тайёргарлик асабийланган: АҚШ президент администрацияси янгиланиши альянсда жиддий ўзгаришлар бўлишини ваъда қилмоқда.

Альянсда Америка - аввалгидек трансатлантик хавфсизликнинг асосий кафолати эканлигини яширишмаяпти. Шу ўринда улар Жо Байден ҳам ўз иттифоқчиларини қадрлайди, деб умид қилишмоқда. Яна такрорлашмоқда: Дональд Трамп давридаги каби ташкилот ичидаги муносабатларнинг кескинлашишига йўл қўймаслик муҳим.

Куни кеча Португалия вазири Жоау Гомеш Кравиньу очиқчасига айтди: "Трамп президентлиги - бу мафкуравий эксперимент. Унинг оқибатлари дунёда АҚШ ва Америка қудратининг обрўси учун вайронкор".

НАТО мудофаа вазирлари йиғилишидан сўнг дарҳол бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясининг раиси Волфганг Исчингер ҳам сукут сақламади. Байдендан алянс учун нимани кутиш кераклиги мавзусини муҳокама қилар экан, у қуйидаларни таъкидлади: "Европаликларнинг ўзлари учун саволга жавоб беришлари муҳим: агар тўрт йил ичида америкаликлар Трампнинг қарашларига ўхшаш бўлган президентни сайласалар-чи?"

Бироқ, Вашингтон иттифоқчиларнинг ҳадиксирашини англаб етмоқда. Пентагоннинг янги раҳбари генерал Ллойд Остин эса уларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. "Америка иттифоқ қадриятларига содиқ қолмоқда", - дейди у.

Германия ва Франция учун махсус - асосий скептиклар - Байден администрацияси АҚШ президенти ва алянс бош котиби Йенс Столтенберг ўртасидаги бўлиб ўтган музокара акс этган видеони эълон қилди. "Коллектив мудофаага содиқлик Вашингтон учун муқаддасдир", - деди Байден суҳбат давомида.

Янги президент, эски талаблар

Иттифоқчилар билан муносабатдаги оҳанг ўзгариши АҚШ Трампнинг асосий талабидан чекинишини англатмайди: алянс аъзолари мудофаа харажатларини ЯИМнинг икки фоизигача оширишига тўғри келади. Мудофаа раҳбарларининг йиғилишида бу муҳим мавзулардан бири ҳисобланади.

Германия, Италия ва Испания ҳеч ҳам планкага етиб боришмади. 2024 йилгача бунинг уддасидан чиқишмаса керак. Бироқ, АҚШ янги администрацияси бунга хотиржамлик билан муносабатда бўлмоқда. "Вашингтон 2031 йилга келиб бу давлатлар мақсадли кўрсаткичларга эришишини кутмоқда", - деди Пентагон вакили Жон Кирби.

Столтенберг ҳам мудофаа харажатлари кўпайишига умид қилмоқда. Истисно қилмоқчи эмас: "Бу альянснинг барча давлатлари, шу жумладан яқинда қўшилган Шимолий Македония учун мажбурий. Ҳеч қандай ўтиш даври бўлмайди".

Пентагон вазиятни юмшатиш, Байден ва Трампнинг коллектив хавфсизлик бўйича қарашларда фарқли томонларни топишга ҳаракат қилди. АҚШ янги президенти, АҚШ ҳарбийлари фикрига кўра, бу тушунчани бошқача талқин қилади: Байден учун бу нафақат ҳарбий харажатлар, балки тиббиёт ва янги пандемияларнинг олдини олиш учун сарфланадиган маблағларни англатади.

Пентагонга кўра, демократнинг иттифоқчиларга содиқлигини яна бир тасдиғи, Германиядан контингент чиқаришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор. Гарчи Берлин буни бошқача баҳоламоқда. Германия ҳукумати: мамлакатда Америка базаларини сақлаб қолиш - нафақат Европани, балки Американи ҳам Россия, Яқин Шарқ мамлакатларидан келаётган таҳдидлардан ҳимоя қилиш, деган фикрда қаттиқ туриб маъқулламоқда.

Туркияни қайтариш

Мудофаа идоралари раҳбарлари йиғилишда альянс таҳлилчилари томонидан 2020 йил охирида тайёрланган "НАТО - 2030" ҳисоботини муҳокама қиладилар. Бу тадқиқот асосида улар келгуси йиллар учун стратегия ишлаб чиқишга киришадилар.

"Янги халқаро вазиятга мослашиш муҳим. Инқирозларда НАТО тезкорлик ва уюшқоқлик билан ҳаракат қилиши керак, ҳатто асосий тамойилларни бузишга олиб келса ҳам", дейилган ҳужжатда.

Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, Хитой ва Россия томонидан жиддий таҳдид келмоқда. Аммо бошқа минтақаларга ҳам катта эътибор қаратилган. Альянс аъзолари Америка ҳарбийларини Афғонистондан чиқарилиши билан шошилмасликка, диққатни Сурия ва Ироққа қаратишга ундамоқда.

Қора денгиз минтақаси янги стратегияда алоҳида қайд этилганлиги ҳам диққатга сазовор. Объективда - Туркия, Украина, Грузия. НАТО аъзолари: бу давлатлардаги хавфсизлик Европа ва Америкадаги вазиятга тўғридан-тўғри таъсир қилади, деб ишонишмоқда.

Ҳужжат муаллифлари таъкидлашича, НАТО мақсади - Анқарани трансатлантик орбитага қайтариш. Алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида биринчи қадамларни АҚШ янги давлат котиби Энтони Блинкен қўйди: шу кунларда у Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлига қўнғироқ қилиб, Ғарб-Анқара  муносабатларидаги муаммоларни муҳокама қилди.

Аммо ишончли суҳбат амалга ошмади. Биринчи навбатда Блинкен Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимидан воз кечишни талаб қилди.

НАТО кун тартибида Қрим

Альянс мудофаа вазирлари Киевнинг Қрим яқинидаги ҳаво майдонидан фойдаланиш бўйича сўнгги таклифини муҳокама қиладилар. Симферополнинг парвоз маълумот зонасига киришни альянсга ўтказиш ташаббуси ҳақида гап кетмоқда - бу Украинанинг таснифига кўра, Херсон вилоятига тегишли бўлган аэронавигация зонаси.

"Биз ҳаво ҳудудининг бу қисмидан НАТО операцияларида қўшин, техника ва юкларни ташиш учун фойдаланишни таклиф қиламиз. Россия билан чегара бўйлаб вазиятни мониторинг қилишда альянс қўллаб-қувватловига умид қиламиз", - деб тушунтирди Украина инфратузилма вазири Владислав Криклий.

Қрим Россияга қўшилгандан кейин, Қора денгиз устидан парвозларни бошқаруви бўлиниб кетди. Симферополда Россия диспетчерлари ярим орол бўйлаб ҳаракатланишни назорат қиладилар, денгиз устида халқаро трассалар эса аввалгидек Одесса ва Днепр диспетчерларининг қўлида.

Қримнинг Россияга киришини тан олмайдиган давлатлар украиналик диспетчерлар хизматидан фойдаланадилар. Аммо уларнинг самолётлари бевосита Қрим ҳудуди бўйлаб учиб ўтолмайди. Бироқ яриморол атрофида ва Қора денгизга қўшни сувлар устида улар эркин учишади.

Қримда бу ташаббусга аллақачон муносабат билдирилди. "НАТОнинг ҳеч қайси самолёти яриморол устидан учиб ўтмайди", - деди Қримдан Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет.

Нотинч Кавказ

"Қора денгиз муаммоси НАТО кун тартибида Украина билан боғлиқ эмас, балки Россиянинг Кавказда таъсири кучайиб бораётгани сабабли пайдо бўлди. Россия тинчликпарвар кучларининг Тоғли Қорабоғ ҳудудига кириши альянсни ташвишга солди. Улар Москванинг у ерга келишини бевосита чақириқ сифатида кўришмоқда", - дейди РСМД бош директори Андрей Кортунов.

Қора денгиз мавзусини кўтариш - Украина ўзи ҳақида яна бир бор эслатиш учун имкониятдир. Шу билан бирга, экспертнинг прогнозларига кўра, Киев ҳукумати Россиянинг Қримдаги ҳарбий таркибини кўпайтиришни ўзларининг хавфсизлигига жиддий таҳдид сифатида қарашда давом этади.

"Украина анчадан бери ярим оролда олиб борилаётган қурилишлар ҳақида бонг урмоқда. Бу ерда гўёки тинч эмас, балки ҳарбий объектлар пайдо бўлиши ҳақида гап боради. Шунга кўра, бу “Россия таҳдиди" сифатида кўрсатилмоқда, - дейди Кортунов.

Аъзолик имтиёзлари

Қрим муаммоси - муҳим, аммо Қора денгизда НАТОни кучайтиришнинг ягона мақсади эмас, деб ҳисоблайди Анқарадаги Сиёсий тадқиқотлар маркази эксперти Орхан Гафарли.

"Туркияни қайтариш учун альянс ўзини Қора денгизда мустаҳкамлаши керак. Ҳозир НАТО ва Анқара кўплаб масалалар бўйича рози эмас. Аммо иккала томон ҳам - ҳамкорлик қилиш кераклигини тушунмоқда".

Туркия жамиятида ҳам НАТОга аъзоликни сақлаб қолиш талаби бор, дейди Гафарли. "Бу кўплаб имкониятларни беради. Альянсиз Эрдоғанга Ливия ёки Суриядаги можароларга аралашишни асослантириш қийинроқ", - дейди сиёсатшунос.

У яна бир афзалликни НАТО Туркия ва ЕИ мамлакатларига ўзаро қарама-қаршиликларни юмшатишига имкон беришида кўради. Шу билан бирга, Анқарага Греция, Кипр ёки Франциянинг ҳаракатларига тўсқинлик қилишга ёрдам беради, агар уларда тагмаъносида туркларга қаршилик бўлса.

Альянснинг нисбатан янги мақсади - Туркия ва Россия яқинлашувини қисқартириш. Аммо икки давлатни кўп нарса бир-бирига боғлайди, шунинг учун эксперт бу бажарилиши мумкин бўлмаган иш, деб шубҳа қилмоқда.

Теглар:
Дональд Трамп, Жо Байден, Европа Иттифоқи, Европа, Эрдоган, Украина, Қрим, Туркия, Хитой, Франция, Германия, НАТО, АҚШ, Россия

Асосий мавзулар