08:30 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Колумнистлар
Ҳавола олиш
1136 0 0

Ягона Европа ҳеч кимнинг ишончини оқламади. Россия бундан буён Париж ва Берлин билан алоҳида алоҳида гаплашади.

Сўнгги бир неча кун давомида бутун дунё Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларини муҳокама қилмоқда. Интервьюлардан бирида Лавров Россия Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишган тайёр эканини билдирган эди.

"Биз тайёрмиз, агар олдин бирн неча маротаба бўлганидек, иқтисодимизнинг турли соҳаларига, жумладан  энг нозик соҳаларига ҳам таъсир қилувчи санкциялар киритилишида давом этаверса, Москва Брюссель билан алоқаларни узиши мумкинлигини истисно қилмайди", - деган эди Россия ТИВ раҳбари.

Шу билан бирга Сергей Лавров дунё ҳамжамиятидан ажралиб қолишни истамаслигини, лекин Россия бунга тайёр бўлиш кераклигини таъкидлаган эди. “Тинчлик истасанг - урушга тайёр бўл", - деган эди ўшанда ТИВ раҳбари. 

Шок - бу бизга хос. Россиянинг ЕИ билан алоқаларни узишга тайёрлиги – бу халқаро даражадаги янгилик. Яқинда Финландия ТИВ раҳбари Пекко Хаависто билан бўлибўтган суҳбат чоғида Лавров ўз сўзларига аниқлик киритди.

“Биз муаммоларни муҳокама қилишга тайёрмиз, агар улар Россия манфаатларига доир бўлса. Биз шунингдек иқлим ўзгариши масалалари борасида ҳам алоқа қилмоқдамиз, лекин ушбу муносабатларнинг асосий устунлари яқинда Брюссель ташаббуси билан атайлаб бузиб ташланди”, - деди Лавров.   

ЕИнинг ташқи ишлар бўйича  юқори вакили Жозеп Боррель Москвадан қайтганидан сўнг бир қатор салбий баёнотлар билан чиққан эди. Хусусан у Россия бизнинг ишончимизни оқламади ва замонавий демократик давлатга айлана олмади ва Европадан илдам узоқлашмоқда”, - деди.

Аслида эса бунинг акси содир бўлди: Брюссель Россия билан ЕИ орасида йиллар давомида яратилган барча ҳамкорлик механизмларини бирма-бир бузиб ташлади. Улар орасида жумладан ҳамкорлик шартномалари, йилига 2 маротаба ўтказиладиган саммитлар, Россия ҳукумати ва Еврокомиссиянинг йилик учрашувлари, 20 та секторлараро диалоглар ва бошқалар бор эди.

Сергей Лавров Россия ва ЕИ муносабатларини “ҳамма жазолайдиган ёш бола” бўлиш Россиянинг жонига текканини, Танго рақсини икки киши ижро этиши кераклигини ва “суймаганга суйкалма” каби иборалар билан изоҳлади.  Бошқача қилиб айтганда, Россия дипломатлари ҳарчанд уринишмасин ЕИ билан муносабатларни яхшилашнинг иложи бўлмаётганини ва ҳар доим Россия “айбдор” бўлиб қолаётганини афсус билан таъкидлади. Яқинда Москвага келган Боррел ҳам уйига қайтиши биланоқ, Россияни ҳамма гуноҳларда айблан саноқсиз санкциялар киритишни талаб қолди. Шундай экан ўзи нимага келган эди деган ўринли савол туғилади?

Хуллас, бундан буён Европа билан бунақа оҳангда муносабатларни давом эттириб бўлмаслиги аён бўлди. ЕИ бундан буён келишиш мумкин бўлган ҳамкор сифатида қабул қилинмаслиги расман эълон қилинди.

Россия эса Европа иттифоқи билан тузилган шартномалар Брюссел томонидан уларнинг бажарилиши кафолатланмаганини яхши тушунди. Европалик амалдорлар бирор нима ҳақида келишган бўлса ҳам ва ушбу келишув шартномада акс этган бўлса-да, бу мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатламайди.

Европалик бюрократнинг сўзи у ёзилган қоғоздан арзон туриши аниқ бўлди. Бунга Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2014 йилнинг 21 февралида “Украинада сиёсий инқирозни бартараф этиш” ҳақида имзолаган шартномаси ҳам жуда яхши мисол бўла олади. Ўшанда Европанинг қатор олий мартабали амалдорлари шартнома бажарилишини кафолатлаган эди. Россия вакили эса ушбу ҳужжатни имзоламаган эди ва у ҳақ бўлиб чиқди. Чунки Европа Иттифоқи кафолатлари сариқ чақага аризмас экан: орадан икки кун ўтиб инқилобчилар президент саройи ва Радани эгаллаб олишди. Рада эса Украина Конституциясига зид равишда Януковични ҳукуматдан четлатди. Президент ўз жонини сақлаб қолиш учун мамлакатдан қочишга мажбур бўлди. Буларнинг ҳаммаси Украинада тинчлик ва қонунийликни кафолатлаган Варшава, Берлин ва Брюссел кўз олдида содир бўлди. Бунинг учун ҳеч ким ҳатто  кечирим ҳам сўрамади. Ҳамма ўзини худди ҳеч нарса бўлмагандек тутди. Ахир буни сиёсий товламачиликдан бошқа нима дейиш мумкин?

Россия Ташқи ишлар вазири ҳозирги замоннинг энг яхши дипломатларидан бири, буни кўп кузатувчилар қайд этган. Лавров иборалар танлашни жуда яхши билади. Шу сабабли унинг ҳар бир сўзи жуда муҳим.  Масалан европа ҳақида айтган нутқида у “Европа” эмас “Европа Иттифоқи” терминидан фойдаланиши ҳам бежиз эмас. Бу Россия Европанинг алоҳида мамлакатлари ва улар устида турган ЕИ бюрократлари орасидаги фарқни жуда яхши ҳис қилишидан дарак беради. Яъни Россия Европанинг алоҳида давлатлари билан икки томонлама муносабатларни давом эттиришга тайёр ва давом эттирмоқда ҳам, лекин бутун Европа устида “сунъий қурилган” ЕИ чиновниклар аппаратини – ишончсиз, нодўст ва номуносиб деб ҳисоблайди.

Боррел каби ЕИ амалдорлари ўз мамлакати манфаатларини ўйламайди. Улар фақат корпоратив манфаатлар ва Вашингтон хиҳишига қараб иш тутади. Шу сабабли ҳам улар ЕИнинг айрим давлатлари манфаатлариг қарши йўл тутмоқда. Аниқроғи – Еропанинг аксарият давлатларига қарши. Россия билан азалий ва мустаҳкам муносабатларга эга бўлган Франция, Германи ва Италия ЕИнинг русофоб позицияси туфайли  жуда кўп нарса йўқотмоқда. Ушбу давлат солиқларидан маош олаётган Брюссельда ўтирган амалдорларини эса бу нарса қизиқтирмайди.

Лавровнинг сўзларига яна бир бор қайтсак, Россия бир қатор умумевропа институтлари билан ўзига зарарли бўлган алоқаларни чеклади холос. Россия Европа муносабатларида уларнинг ўрни араванинг бешинчи ғилдираги каби – аҳамиятсиз.

Бир вақтлар америкалик дипломат Генри Киссенджер мен Европа билан гаплашишим учун кимга қўнғироқ қилишим керак, деган ўзининг машҳур саволини берган эди. Ушбу гапнинг маъноси – Америка учун муҳим бўлган ҳеч бир масала умумевропа даражасида ҳал бўлмаслигини билдиради. Шунинг учун алоҳида гоҳ Лондон, гоҳ Париж ва гоҳ Берлин билан гаплашишга тўғри келади. Орадан йиллар ўтган бўлса ҳамки, геостратегик жиҳатдан вазият ўзгармаган. Барча ўзгаришлар косметик хусусиятга эга холос. Аксарият ҳолда Берлин ва Париж Европанинг “соғин сигирлари” бўлмоқда.  

Шу вақтда Россия ҳам Европа Иттифоқи институтидаги бюрократлар билан иш қилиш – самарасиз ва ахмоқлик эканини бутун дунёга баралла айтмоқда. Германия ёки Франция билан алоҳида гаплашган яхшироқ. Ҳар ҳолда самаралироқ бўлади: ўзаро манфаатлар ва эҳтимолий муросалар аниқроқ бўлади. Бундан буён Россия улар билан Брюсселсиз гаплашади. Ахир ягона Европа ҳеч кимнинг ишончини оқламади.

Асосий мавзулар