02:20 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Колумнистлар
Ҳавола олиш
147730

Россия глобал қурол-яроғ бозорининг учдан бир қисмини назорат қилади ва мудофаа саноатининг асосий янгиликларини 21-25 феврал кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида бўлиб ўтадиган энг йирик халқаро мудофаа кўргазмаси IDEX 2021 да намойиш этади.

IDEX 2021 кўргазмасида Россия учун ажратилган экспозиция тахминан 1200 кв. метрни ташкил этади ва 400 дан ортиқ ҳарбий техника намуналарини жойлаштиради. Булар юқори технологияли рақиб билан бўлган тортишувда кучли далиллар, замонавий таҳдидлар ва қуруқликдаги, денгиздаги ва ҳаводаги хавфсизлик таҳдидларига қарши энг яхши жавоб (шу жумладан ҳужум дронларини зарарсизлантириш).

Абу-Дабида илк бор дунёда учинчи авлод танки - Россиянинг энг янги Т-14 “Армата” танкининг хорижий тақдимоти бўлиб ўтади. Танк юқори аниқликдаги қуроллардан ҳимояга эга, автоматик бошқариш тизимига қўшилиши мумкин ва пилотсиз режимида синовдан ўтган.

Аввалроқ Sputnik Т-14 танки экспорт истиқболлари ҳақида хабар берганди. Чет эллик мутахассислар Ҳиндистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Жазоирни "Армата"нинг эҳтимолий харидорлари деб аташмоқда. IDEX-2021 кўргазмасидаги "Уралвагонзавод" концерни сўнгги танкдан ташқари яна бир тақдимот - универсал зирҳли муҳандислик машинаси (УБИМ).

"Бумеранг" ғилдиракли ягона платформаси асосида ишлаб чиқарилган зирҳли автомашина ва пиёда аскар жанговар автомашина, узоқ масофага мўлжалланган "Антей-4000" зенит-ракета тизими ва энг сўнгги ўрта масофага мўлжалланган зенит-ракетаси "Викинг" тизими биринчи марта намойиш этилади.

Россия мудофаа саноати пилотсиз учар қурилмаларни жадал ривожлантирмоқда. “Рособоронэкспорт” Туркиянинг Bayaraktar ТB-2 нинг "синфдоши" деб ҳисобланган “Орион-Э” разведка-зарба комплексини жаҳон бозорида муваффақиятли тарғиб қилмоқда ва чет эллик мутахассислар томонидан катта қизиқиш уйғотмоқда. Абу-Дабида Россиянинг машҳур "Орлан-10Е" пилотсиз мажмуаси бўйича материаллар ҳам намойиш этилган.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка - қурол бозорининг асосий харидорлари бўлиб, умумий бозорнинг учдан бир қисми уларга тўғри келади. Россия қуроллари бу ерда яхши танилган ва катта талабга эга. "Ростех" бош директори Сергей Чемезовнинг сўзларига кўра, минтақа мамлакатлари 2020 йилда экспортнинг 50 фоизидан кўпини ташкил қилган. IDEX - тажриба ва технологиялар алмашинуви, янги шериклик алоқаларини шакллантириш учун энг муҳим халқаро платформа.

Яксон қилиб бўлмайдиган зирҳли техника

Абу-Дабидаги Россия зирҳли машиналари сафида замонавий Т-90МС танки, модернизация қилинган Т-72 танки ва танкни қўллаб-қувватловчи жанговар зирҳли транспорт воситаси (БМПТ), “Тайфун” ва “Торнадо” зирҳли машиналари моделлари намойиш қилинади. “Уралвагонзавод” экспозициясида ТОС-1А оғир ўтсочар тизими, 155 мм калибрли 2С19М1-155 ўзиюрар гаубица, 7,62 мм дан 57 мм гача бўлган автомат қуролланган масофадан бошқариладиган турли хил жанговар модуллар ҳам мавжуд.

Юқорида айтиб ўтилган УБИМ машинаси, жанговар шароитларда муҳандислик ишларини бажариш, рақиб оммавий қирғин қуролларини қўллаган вақтда ҳам ундан  фойдаланиш мумкин. Янги машина бирданига 3та муҳандислик воситаларининг имкониятларини бирлаштирди: зирҳли тиклаш-эвакуация, муҳандислик тўсиқ воситаси ва зирҳли минадан тозалаш воситаси.

УВЗ техникаси анъанавий равишда халқаро қурол бозорида юқори талабга эга. “Биз Яқин Шарқ, Африка ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан кўргазмада намойиш этилган намуналарга катта қизиқиш бўлади, деб умид қиламиз. Мудофаа саноатининг барча компаниялари учун IDEX ҳамиша энг муҳим кўргазмалардан бири ҳисобланади ва техникамиз унда муносиб ўрин эгаллайди", - деди концерннинг бош директори Александр Потапов.

Энг кўп сотиладиган дронлар

Бугунги кунда Россияда самарали разведка ва зарба пилотсиз учар қурилмалар (камикадзе) мавжуд.  Жаҳон қурол бозорида бундай маҳсулотларга катта қизиқиш мавжуд. Россиялик ишлаб чиқарувчилар баъзи хусусиятларига кўра хорижий рақобатчилардан устун бўлган "дрон ўқ-дориларни" яратишда сезиларли ютуқларга эришдилар.

Сурияда синовдан ўтган КУБ ва “Ланцет” зарба пилотсиз учар қурилмалар бошқариладиган ракеталарга қараганда анча арзон ва радарларга деярли кўринмайди. “Корсар” дрони синовдан ўтмоқда ва "Луч" бош ишлаб чиқарувчиси аллақачон оммавий ишлаб чиқаришни, шу жумладан "Корсар-Э"нинг экспорт версиясини ишга туширишга тайёр. Дронлар фақат Россия базалари ва таркибий қисмларида фойдаланилади, бу эса ускуналарнинг ишлашига рухсатсиз ташқи аралашувлардан юқори даражада ҳимоя қилиниши ва ишончли экспорт таъминотини кафолатлайди.

РФнинг устувор йўналиши - Россия армиясининг турли хил турлари учун пилотсиз учар қурилмалар билан таъминлаш, аммо бугунги кунда жаҳон бозоридаги юқори талаб Россия мудофаа саноати маҳсулотларининг халқаро тижорат муваффақиятини кафолатлайди.

Яқинлашиб бўлмайдиган ПВО тизимлари

Абу-Дабида “Рособоронэкспорт” биринчи марта “Антей-4000” ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси тизимини, “Викинг” ва “Тор-Э2” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини намойиш этади. Шунингдек, ноёб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари - С-400 “Триумф” ва “Тор-М2КМ” ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари тизими, дронларга қарши “Купол-ПРО” тизими тақдим этилди.

Технологик даражани тушуниш учун “Викинг” тизими “Бук-М3” комплексининг экспорт версияси ҳисобланади (яқинда Россия армияси қуролланган). Машҳур “Бук-М2” комплекси билан таққослаганда, отиш масофаси бир ярим бараварга (65 км гача), бир вақтнинг ўзида отилган нишонлар сони олтитага оширилди. Икки жанговар бўлинманинг бошқариладиган зенит ракеталари сони 8 тадан 18 тага кўпайди.

"Викинг" жаҳон бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда яратилган ва унинг техник хусусиятлари чет эллик мижозларнинг устувор йўналишларига максимал даражада мослаштиришга имкон беради. “Викинг” қўмондонлик пункти радиолокацион станция ва бошқа РЛС билан боғланган. Ўқ отиш мосламаларини ва ўзиюрар ўт ўчириш мосламаларини автоном равишда ишлатиш имконияти таъминланади, бу эса умумий ҳимоя майдони ва объектлар сонини кўпайтиради.

Абу-Дабидаги Россия стендида кўп мақсадли Су-35 қирувчиси ва Ми-38Т вертолёт моделлари ҳам намойиш этилади.

IDEX 2021 давомида “Рособоронэкспорт” мутахассислари Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти ва ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар ўтказадилар.

Кўргазма очилиши арафасида Покистон ва Россия мудофаа соҳасида бир қатор шартномаларни имзолади, Исломобод Россиянинг ПВО ва танкга қарши тизимларини олади. "Рособоронэкспорт" буюртмалар портфелида 50 миллиард долларлик шартномалар мавжуд. Юқори технологиялар ва замонавий рус қуроллари сайёра бўйлаб ғалабали юришини давом эттирмоқда.

Теглар:
БАА, қурол, Қуролли Кучлар, қурол-яроғ, Россия

Асосий мавзулар