Россиянинг Сибир нақши ансамбли “Шарқ Тароналари” фестивалида қатнашади

© Сибирский Узор«Сибирский Нақши» халқ ансамбли
«Сибирский Нақши» халқ ансамбли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самаркандда 25–30 августда ўнинчи халқаро фестиваль бўлиб ўтади.

Тошкент, 12 авг – Sputnik. Сибирлик ансамбль ўнинчи этник мусиқалар Халқаро фестивали “Шарқ Тароналари”да қатнашади, деб хабар берди Жаҳон АА.  

Сибирлик меҳмонлар Самарқандда Новосибирск вилоятининг чекка қишлоқларида ёзиб олинган рус миллий рақс ва қўшиқларини ижро этадилар.  

Ансамблнинг адабий раҳбари Инна Киселева Жаҳон АА корреспонденти билан бўлган суҳбатда, ижодкорлар ушбу мусиқа форумида қатнашишдан жуда мамнун эканликларини билдирди. Унинг гапларига кўра унчалик узоқ булмаган тарихий давр мобайнида Самарқанд мусиқий фестивали бутун жаҳонда тан олинди.  

““Шарқ Тароналари” фестивали, шубҳасиз, халқларни бир бирига боғлашга, ернинг турли бурчакларидан келган қатнашчилар орасида маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деди Киселева.  

Ансамбль 1982 йилда тузилган, 13 йил ўтиб “Халқ Ансамбли” номини олган. Ижодий жамоа Россияда, Белоруссияда, Украинада ва бошқа мамлакатларда ўтказилган турли хил фольклор фестивалларда фаол қатнашиб келмоқда. Омск ва Кемеровода утказилган “Она қишлоқ куйлайди”, “Троцк сайли”(Ярославль), “Урф-одатлар”(Красноярск), “Жарангдор ёз”(дивногорск), “Россия булоқлари” (Чебоксары) фестивал ва конкурсларнинг лауреати. 

“Шарқ Тароналари” ҳар икки йилда бир марта Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ўтказилади. 25 да 30 августгача ўтказиладиган ўнинчи фестивалида дунёнинг 50дан ортиқ мамлакатидан келган бир неча юзлаб иштирокчилар қатнашади. 


Янгиликлар лентаси
0