Тошкентда Хитой киноси кунлари ўтказилади

© The Weinstein CompanyВонг Кар-Вайнинг "Буюук устоз" фильмидан саҳна
Вонг Кар-Вайнинг Буюук устоз фильмидан саҳна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
7-10 сентябр кунлари пойтахт аҳолиси хитой режиссерлари филмларини томоша қилишлари мумкин. Улар орасида Вонг Кар-Вайнинг “Буюук устоз” фильми ҳам бор.

 

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Келгуси ҳафтада Тошкентда Хитой киноси кунлари ўтказилади. Ушбу тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкил қилинган, деб хабар беради компания сайти.

Алишер Навоий номли кино саройида томошабинлар хитойнинг олти фильмини томоша қилишлари мумкин. Улар орасида “Ҳақиқий севги” филми  ўзбек тилида субтитрлар билан кўрсатилади. “Или дарёси”, “Маймунлар қироли”, “Паром” фильмлари рус тилида субтитрлар билан чиқади.

Хитой киноси фестивали Вонг Кар-Вайнинг “Буюук устоз”  фильми билан якунланади. Ушбу фильм шарқона жанг кураши устаси Ип Маннинг ҳаётига бағишланган.

Фильм ўз ўрнига ворис излаётган жанг санъати мактаби асосчисига бағишланади. Лекин унинг ўқувчиларидан энг истеъдодлиси ўз устозига сотқинлик қилиб, бир неча мактабларни бирлаштирмоқчи бўлади.  

Хитой киноси кунлари Ўзбекистонда 7 сентябр куни бошланиб тўрт кун давом этади. Фестиваль доирасида Ўзбекистонга Хитойнинг Нашриёт ва Кинематография давлат бошқармаси вакиллари ва “Ҳақиқий севги” филми режиссери Шерзод Ёқуб ва филмда бош ролни ўйнаган актриса Қундуз Зайтая келади.

 

Янгиликлар лентаси
0