"Муз-ТВнинг собиқ редактори Алексей Остудин Ўзбекистоннинг MY5 учун янги дастурлар яратади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишАнна Семенович ва Алексей Остудин
Анна Семенович ва Алексей Остудин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёш аудиторияга мўлжалланган ушбу телеканалда мусиқавий дастурлар ҳамда ток-шоулар ўрин олади.

ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Россия теле ҳамда радио дастурлар бошловчиси Алексей Остудин ҳозирги кунда Ўзбекистон MY5 телеканали учун янги дастурлар тузиш устида ишлаяпти.

MY5 телекомпанияси ходимлари учун яқинда Ўзбекистонда бўлиб ўтган халқаро конференцияда россиялик бошловчи ҳам қатнашган эди. Анжуман унумли ўтганлиги туфайли, Алексей Остудин Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ишлашни давом эттиришини Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Тренинг шу даражада унумли бўлдики, ҳозирги кунда MY5 телеканали учун янги дастурлар ишлаб чиқариш ва эфирга киритиш борасида маслаҳат беришим ва амалий хизматлар кўрсатишим ҳақида гап кетаяпти”, деди Остудин Sputnik мухбирига.    

Асосий мақсад — бу бир неча ток-шоу, мусиқавий ва кўнгил очар дастурлар таёрлаш. Уларнинг тафсилотлари албатта сир.

Дастурлар премераси октябрда бўлади. Ҳозир, Остудиннинг сўзларига биноан, бирга ишлаш учун унинг Ўзбекистонга бўлғуси ташрифлар режаси тасдиқланган. Яъни, келажакда нима иш қилишимиз аниқ режаси маълум.

“Мен, умуман олганда, хурофотчиман (суеверный). Нима бўлганда ҳам, биз режалаштирган дастурннг биринчи қисми шу кузда томошабин эътиборига тақдим қилинади. Балким яқин бир ой ичида”, — сирнинг бир қисмини очди шоумен.   

Баъзи дастурлар ноябр ойида экранга чиқади ва албатта телеканал томошабинлари учун кутилмаган совға бу — Янги йил дастури.

Алексей Остудин МГУда ўқиб юрган пайтиданоқ шоу-бизнесда ижодини бошлаган. Ўшанда унинг овозини “Маяк” радиостанциясида, “Максимум”, “Россия Радиоси”, “Милиция тўлқини” ва “Рус радио”си тўлқинларида эшитиш мумкин эди. “Хит ФМ” радиосида у ахборот ма махсус дастурлар директори лавозимида ишлади. 2005 йилда Остудин  "Муз-ТВ" телеканалининг бош редактори вазифасида ишлади.

 

Янгиликлар лентаси
0