Ўрта Осиёда биринчи БМТ экопарки очилди

© Газета.uzБМТ Экопаркида дарахт экиш
БМТ Экопаркида дарахт экиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий боғидаги кўл бўйида 400 дарахт кўчати учун майдон ажратилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. БМТнинг 70 йиллик юбилейи мунособати билан, Тошкентда Ўрта Осиёда биринчи БМТ Экопарки очилди. Очиш тантанасида БМТнинг Ўзбекистондаги 200дан зиёд ходимлари қатнашди. Экопарк Ўзбекистон экология ҳаракати ва Тошкент ҳокимияти кўмагида очилди, Газета.uz хабарига кўра.  

“Дарахт узоқ умр белгиси. БМТ яратилгандан буён узоқ умр кўрмоқда. Бугунги дунё 70 йил аввалгидан жуда катта фарқ қилади”, — деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер.

Бир гектар майдонда 400 дона турли хил дарахт кўчати экилди. Манзара дизайнерларининг гапига қараганда, турли дарахтларнинг бир бири билан ёнма-ён ўсиши ушбу Экобоғга алоҳида кўриниш яратади.  

“Ушбу дарахт турларини биз Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти билан яқин ҳамкорликда танладик”, — дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаоли Саидрасул Сангинов.  

Келажакда дарахтларни Миллий боғ маъмурияти ва БМТ ваколатхонаси ходимлари парвариш қилишади.

 

Янгиликлар лентаси
0