Хитойда дунёда биринчи учувчисиз "такси" ишлаб чиқарилди

© EhangEhang 184 учувчисиз квадрокоптер
Ehang 184 учувчисиз квадрокоптер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўрт винтли квадрокоптер ер юзасидан 300-500 метр баландликда 100 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга мўлжалланган. Парвоз узоқлиги 16 км, давомийлиги 23 минут, баландлиги 3,5 километр.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Хитойнинг Ehang компанияси Лас-Вегасда бўлиб ўтган CES —2016 кўргазмасида дунёда биринчи йўловчи ташишга мослашган учувчисиз аппарат — Ehang 184ни тақдим қилди, РИА Новости  Guardian хабарига асосан.

Гуанчжоулик ишлаб чиқарувчи томонидан яратилган электрик квадрокоптер Ehang 184  вазни 100кгача бўлган бир йўловчини, тўлиқ автоматик равишда 16 км масофага олиб бориб қўйиши мумкин. Тўрт винтли квадрокоптер ер юзасидан 300-500 метр баландликда 100 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга мўлжалланган. Парвоз узоқлиги 16 км, давомийлиги 23 минут, баландлиги 3,5 километр.

© EhangEhang 184 учувчисиз квадрокоптер
Ehang 184 учувчисиз квадрокоптер - Sputnik Ўзбекистон
Ehang 184 учувчисиз квадрокоптер

Компания вакиллари айтишига қараганда улар аллақачон йўловчи билан синов парвозлари ўтказишган, эндиги масала эса ушбу транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш. Пассажирлар учун учувчи лицензияси керак бўлмайди.

Ehangнинг бош молиячиси Шан Сяонинг сўзларига қараганда, аппарат шу йил савдога чиқади ва унинг нархи тахминан 200-300 минг долларни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0