23:19 21 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Ўзбекистон кўргазма стенди. Воқеа жойида олинган сурат

Ўзбекистон “Яшил ҳафта 2016” кўргазмасида меҳмонларини ҳайрон қолдирмоқда

© М.Бобоназаров
Маданият
Ҳавола олиш
4210

Меҳмонлар Ўзбекистондан келтирилган экологик тоза маҳсулотларни татиб кўриш ва ўзбек вино ва конъякларини дегустация қилиш имконига эга бўлдилар.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси дунёда энг йирик бўлган “Яшил ҳафта 2016” озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик маҳсулотлари кўргазмасида қатнашишди, “Жаҳон” ахборот агентлиги хабари асосида.   

Кўргазманинг биринчи куниёқ Ўзбекистон стендига юзлаб одамлар келди. Улар орасида соҳа мутахассислари ва Берлинда яшовчи фуқаролар бор эди. Меҳмонлар Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларининг сифати ва таъмига баҳо бериш ва ўзбек вино ва коньякларини дегустация қилиш имконига эга бўлдилар.

Меҳмонлар катта қизиқиш билан бой ўзбек тарихи ва маданияти ҳақидаги маълумот билан танишдилар. Шу билан бир вақтда улар замонавий Ўзбекистон ҳаёти, ривожланиши ва бой саёҳлик имкониятлари ҳақида маълумот олдилар. Уларнинг кўпчиллиги Ўзбекистонга бориш хохиши пайдо бўлганлигини билдиришди.

 

Дегустация спиртных напитков из Узбекистана
Дегустация спиртных напитков из Узбекистана

 

Асосий мавзулар