14:22 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Хонанда Тамила (Эсмеральда Рахматова). Архив сурат

"Ўзбекнаво" Тамилани яна лицензиясидан маҳрум қилди

Facebook, Тамила
Маданият
Ҳавола олиш
22900

Олдин “Ўзбекнаво” Ўзбекистонлик хонанда Тамила – Эсмеральда Рахматовани юзида пирсинг билан тушган расми учун лицензиядан маҳрум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида ва ОАВда хонанда Эсмеральда Рахматова (Тамила) билан боғлиқ шов-шув кенг тарқалмоқда.

Ўтган якшанба куни кимдир Telegram мессенджери орқали иккита видеолавҳа тарқатган. Уларнг бирида  хонанда Тамила ўзини беҳаёларча тутади, иккинчисида эса тунда кўчада кийимсиз пайдо бўлади. Хонанда Sayyod.com сайтига айтишига қараганда биринчи видеолавҳада айнан унинг ўзи бўлган, иккинчисида эса — номаълум шахс.  

“Биз Рахматованинг лицензиясини тўхтатдик, хозир ушбу шармандали ҳодиса борасида аниқлаштириш ишлари олиб бораяпмиз”, — деди Ўзбекнаво вакили.

Тамиланинг продюсери Нажот Агзамов ушбу воқеадан “Чуқур  шок ҳолатида эканини” ва унинг “шахсан ўзи” ушбу видео ҳақида “Ўзбекнаво”га хабар бергани ҳақида маълумот бермоқда podrobno.uz сайти. Агзамов бундан буёт хонанда билан ҳамкорлик қилмаслигини ҳам таъкидлаган.

Ижтимоий тармоқларнинг баъзи фойдаланувчилари хонанда ёнини олишди ва ушбу видео шахсий ҳаётга оид бўлиб, хонанданинг ижод фаолиятига алоқаси йўқлигини эътироф этишмоқда.

2015 йилда “Ўзбекнаво” Тамилани юзида пирсинг билан тушган сурати учун лицензиясидан маҳрум қилган эди, лекин ноябрь ойида Тамилага яна ижод фаолиятини давом эттиришга ижозат берилган эди.

Шу ўринда айтиб штиш жоизки, “Ўзбекнаво” охирги пайтларда ўзбек эстрада хонандалари ижоди, хулқ-атвори ва либосларига жиддий эътибор қаратган. Ўтган йилнинг июль ойида ёппасига беш хонанда, ўзбек урф-одатларига мос келмайдиган либоси, ижтмоий акцияларда қатнашмаганлиги ва бошқа сабабларга кўра лицензиясидан маҳрум қилинган эди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “ўзбек урф-одатларига, миллий қадриятларига зид бўлган,  ёшларнинг руҳий ва ахлоқий  тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган” қўшиқ ва клипларни  эфирга узатмаслик ҳақида алоҳида топшириқ олган эди.

Ушбу чорлар, охирги 25 йил давомида жиддай назорат остида бўлмаган, эстрада соҳасини тартибга солишга, теле ва радио эфирдан таралаётган куй ва ашулаларнинг руҳий ва маънавий даражасини оширишга қаратилган.  

Асосий мавзулар