22:24 25 Феврал 2018
Эфир
Хонанда Тамила. Архив сурат

Қозоғистонлик шоумен: “Тамиланинг хурмача қилиқлари қозоқ шоу-бизнесига ўтмайди”

© kun.uz
Маданият
Ҳавола олиш
72521

"Албатта, Тамила Қозоғистонга келиб нимага эриша олишини кузатиш, қизиқ. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, Тамила ўзининг юқорида тилга олинган ҳурмача қилиқлари билан Қозоғистонда шуҳрат қозонишни орзу қилмаса ҳам бўлади”

Тошкент, 2 фев — Sputnik. Мессенжерларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланди. Бу воқеадан сўнг  Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамила ижодини кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблашди.

Орадан бир оз вақт ўтиб хонанданинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ўчирилди ва Тамиланинг Қозоғистонга кўчиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди. Спутник-Ўзбекистон Қозоғистон шоу-бизнеси вакили, машҳур телебошловчи Серик Акишев билан боғланиб, унинг ушбу можаро юзасидан фикри билан қизиқиб кўрди.

 

 

Серик Акишев, Қозоғистонлик шоумен:

"Тамила нима учун Қозоғистонга йўл олгани кундек равшан. Сабаби, биринчидан Қозоғистон Ўзбекистон билан қўшни. Иккинчидан ўзбек шоу-бизнесининг кўпгина вакиллари учун Қозоғистон ўз маҳсулотларини ўтказиш имконини берувчи янги майдонга айлангани сир эмас. Баъзан энди шу соҳага кириб келаётган ўзбек юлдузлари учун ҳам бу майдон трамплин вазифасини ўтамоқда.

Фикримча, агар Тамила Қозоғистонга ўз концерт фаолиятини давом эттириш мақсадида кўчиб ўтган бўлса, бу йўлда у тўсиққа учрамайди. Лекин машҳурлик борасида бирор нарса дейишим қийин. Мисол учун, мен шундай қўшиқчи борлиги ҳақида биринчи марта эшитиб турибман. Ўша жанжалли видеоролик бўлмаганида, Тамилланинг борлиги ҳақида хабар топмасдим.

Балки буларнинг барча унутилиб, хонанда ўз концерт фаолиятини давом эттирар ҳам…

Фақат бир нарсани айтишим мумкин, агар қозоғистонлик юлдузларнинг бирортаси ўзини шундай аҳлоқсиз тутганида, халқ унга яхши муносабатда бўлмасди. Умуман, Россия шоу-бизнесида ҳам, бирорта юлдуз ярим-яланғоч ҳолда жамоат жойда пайдо бўлса, унинг бу қилиғи одамларда тушунмовчилик уйғотиши табиий эди. Шу боис, Тамиланинг беҳаё ҳатти-ҳаракатлари унинг шаънига доғ туширди, деб айтиш мумкин.

Албатта, Тамила Қозоғистонга келиб нимага эриша олишини кузатиш, қизиқ. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, Тамила ўзининг юқорида тилга олинган хурмача қилиқлари билан Қозоғистонда шуҳрат қозонишни орзу қилмаса ҳам бўлади”

 

Асосий мавзулар