02:24 26 Феврал 2018
Эфир
Актер Леонардо Ди Каприо Оскар мукофоти билан. Воқеа жойида олинган сурат

Леонардо Ди Каприо ниҳоят Оскарни қўлга киритди

MARK RALSTON / AFP
Маданият
Ҳавола олиш
14110

Мукофотни оларкан, актер “Тирик қолган” фильми “ҳайратомуз коллектив” иши натижасида пайдо бўлди, деди.

ТОШКЕНТ, 29 фев – Sputnik. Леонардо Ди Каприо "Тирик қолган" фильми учун Оскар мукофотига сазовор бўлди. РИА Новости АВС телеканалига асосан.   

Ушбу номинацияда Ди Каприо Эдди Ремэйн, Мэтт Дэймон, Брайн Крэнстон ва Майкл Фассбендерлар билан “беллашди”.

Мукофотни оларкан, актер “Тирик қолган” фильми “ҳайратомуз коллектив” иши натижасида пайдо бўлди, деб ўз ҳамкасабаларига миннатдорчилик билдирди.  

Нутқининг сўнгида Ди Каприо ҳаманинг диққатини дунёда содир бўлаётган иқлим ўзгаришига яна бир бор қаратди ва “Иқлим ўзгариши ҳақиқатдан ҳам юз бермоқда, бу бутун дунё ва барча тирик мавжудотлар учун ҳақиқий таҳликадир”, — деди актер.

Эслатиб ўтамиз, актер Леонардо Ди Каприо ўзининг “Титаник”, “Тўғри йўлдан қайтганлар”, “Боши”, “Қонли олмослар”, “Уолл-стрит бўриси” ва бошқа фильмлари билан томошабинга таниш. Ўтган йиллар давомида актер беш маротаба Оскарга номзод бўлга эди, лекин бирор марта ҳам мукофотни олишга муваффақ бўлмаган эди.

41 ёшли актер “Тирик қолган” фильми учун Ди Каприо “Олтин Глобус” ва АҚШ Критиклар Ассоциацияси мукофотини ҳам қўлга киритди.

Асосий мавзулар