Талабалар Амир Темурнинг 680 йиллигига бағишлаб янги сайт яратишди

Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини дунёга кенг тарғиб этиш ҳамда таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб яратилган www.sohibqiron.uz сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik.  Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини дунёга кенг тарғиб этиш ҳамда таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб яратилган www.sohibqiron.uz сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Амир Темурнинг шахси ва амалга оширган ишлариЎзбекистон мустақилликка эришганидан кейин кенг ўрганиб тарғиб қилина бошлади. Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари томонидан яратилган www.sohibqiron.uz сайти ҳам ушбу яхши ниятли ишлар қаторидан ўрин олди. 

Ушбу сайтнинг интерфейси оддий бўлиб, унинг менюси 15 бўлимдан иборат. Бўлимлар Амир Темурнинг Таржимаи ҳоли, Сиёсати,Соҳибқирон ҳақидаги ривоятлар, Фотогалерея, Видеогалерея ва Янгиликлар каби бўлимлардан ташкил топган. Сайтда темуршунос ва тарихчи олимларнинг илмий манбалари, тарихий асарлардан олинган маълумотлар ва видеолавҳалар жой олган. Жаҳон аҳлининг Амир Темур сиймосига бўлган қизиқиши, таниқли олимларнинг Соҳибқирон ҳақидаги фикрлари кенг ўрин эгаллаган.

Фойдаланувчилар сайт орқали Амир Темур фаолияти ва ҳаёти ҳақидаги электрон ресурсларни кўчириб олиш имкониятига ҳам эга. Барча манбалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қўйилган.

© sohibqiron.uzАмир Темурга бағишланган sohibqiron.uz сайти
Амир Темурга бағишланган sohibqiron.uz сайти - Sputnik Ўзбекистон
Амир Темурга бағишланган sohibqiron.uz сайти
Янгиликлар лентаси
0