18:35 25 Феврал 2018
Эфир
Китоблар. Архив сурат

"Китоб олами" маърифий мажмуаси бутун Ўзбекистон бўйлаб очилмоқда

© Sputnik/ Евгений Биятов
Маданият
Ҳавола олиш
12010

Ўзбек адабиётини оммалаштириш ва аҳолини жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида барча минтақаларда "Китоб олами" маърифий мажмуасининг тармоқлари очилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Жорий «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига асосан ўзбек адабиётини оммалаштириш ва аҳолини жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида барча минтақаларда, уларда биринчи навбатда миллий бадиий адабиётларни сотиш мақсадида вилоятлар ва туманларда «Китоб олами» маърифий мажмуасининг тармоқлари очилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбуот-хизмати.

"Бугун 27 апрел куни Қорақалпоғистон Республикасининг маркази Нукус шаҳрида «Китоб олами» мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуа 300 метр квадрат майдонни эгаллаган бўлиб, унда турли йўналишдаги адабиётлар стендлари ташкил этилган ва 15 минг нусхадаги китоблар ўрин олган", дейилган хабар матнида.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2015 йил 2 ноябрда Тошкент шаҳрида «Китоб олами» маърифий мажмуаси очилган эди. Мажмуада ўзбек ва жаҳон адабиёнинг сара намуналаридан иборат 30 мингдан ортиқ турли йўналишдаги китоблар сотуви ташкил этилган.

Айни вақтда Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари марказларида «Китоб олами» мажмуалари қурилиши ишлари давом этаётгани хабар қилинмоқда. Ушбу мажмуалар Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик тантаналарига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Асосий мавзулар