06:39 25 Феврал 2018
Эфир
МС-21 самолёти тақдимоти маросимида. Воқеа жойидан олинган сурат

Иркутскда энг янги йўловчи самолёти МС-21 тақдим этилди

© Sputnik/ Александр Астафьев
Маданият
Ҳавола олиш
16210

МС-21 самолётлар оиласи 132-165 кишига мўлжалланган МС-21-200 ва 163 – 211 йўловчига мўлжалланган МС-21-300 самолётларини ўз ичига олади. Самолёт барча иқлим зоналарида турли мавсумларда ишлатилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Иркутскда ўрта масофалар учун мўлжалланган янги йўловчи лайнери МС-21-300 самолётининг тақдимот маросими бўлиб ўтди, РИА Новости хабарига асосан.  

Самолётнинг “Олиб чиқиш” маросимида Россия бош вазири Дмитрий Медведев, бош вазир ўринбосарлари Аркадий Дворкович ва  Дмитрий Рогозин ҳамда савдо ва саноат вазири Денис Мантуровлар иштирок этди. Тақдимот маросими самолёт ишлаб чиқарган корхона – “Иркут” корпорацияси директори Олег Демченко ўтказди.  

“Бир неча йил олдин биз, жаҳон авиация бозорида муносиб ўрин эгаллашга қодир бўлган самолёт ишлаб чиқаришга қарор қилдик. Биз ишонамизки МС-21 ўз тоифасида энг яхши самолёт бўлади. Бугун мен конструкторлар, муҳандислар, ишчилар  ва корхона раҳбарларига миннатдорчилик билдирмоқчиман – биз самолётга нафақат энг замонавий техника билан жиҳозладик, балким унга ўз қалбимизни ҳам тикдик”, — деди Олег Демченко.

Самолёт барча синов ва сертификациялардан 2018 йилнинг охирига қадар ўтиши режалаштирилган.

МС-21 самолёти жаҳондаги энг оммавий самолётлар турига киради. Композит материаллардан ясалган қанот, узайтирилган фюзеляж ва охирги авлод двигател самолётнинг рақобатбардошлигини оширади ва эксплуатация харажатларини камайтиради. Ундан ташқари самолёт йўловчилар учун ҳам қулайдир. Унинг экологик кўрсаткичлари ҳам узоқ йилларга мўлжалланган.

МС-21 самолётлар оиласи 132-165 кишига мўлжалланган МС-21-200 ва 163 – 211 йўловчига мўлжалланган МС-21-300 самолётларини ўз ичига олади. Самолёт барча иқлим зоналарида турли мавсумларда ишлатилиши мумкин.

Бугунги кунда ушбу самолётга аллақачон 175та буюртма олинган ва мижозлар яна 100та буюртма беришга таёр туришибд. “Аэрофлот”, 2018 йилда еткизиб беришни бошлаш шарти билан, 50 та самолётга буюртма берди.

Кабина самолета МС-21
© Sputnik/ Алексей Куденко
Кабина самолета "МС-21"

Асосий мавзулар