20:46 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Ария гуруҳи концерти. Архив сурат

Ўзбекистонда ҳеч ким рэпни таъқиқламоқчи эмас - Ўзбекнаво

© Sputnik / Владимир Астапкович
Маданият
Ҳавола олиш
127 0 0

“Ўзбекнаво” раҳбари Фарход Жўраевнинг сўзларига қараганда, охирги вақтларда Ўзбекистонда кўплаб ёш ижрочилар пайдо бўлмоқда. Албатта, улар баъзан адашади, лекин уларга ўргатиш, тўғри йўл кўрсатиш керак, холос. Ҳар қандай ижодкор каби улар ҳам ўз йўлини қидирмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ҳеч ким рэпни ёки ижрочилик санъатининг бошқа йўналишларини таъқиқламоқчи эмас, деди Sputnik Узбекистон мухбирига “Ўзбекнаво” эстрада уюшмаси бош директори Фарход Жўраев.

Охирги йилларда мамлакатда гоҳ рэп, гоҳ рок йўналиши таъқиқлангани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. “Ўзбекнаво” раҳбари ушбу гапларни инкор қилиб, бугунги кунда Ўзбекистонда ижодкорлар учун ажойиб шароитлар яратилганлигини, санъатнинг барчи турларига рухсат берилганини, фақатгина улар яхшилик ва  эзгулик йўлида хизмат қилиши кераклилиги тасдиқлади.

“Рэп ҳам керак, фақат уни тўғри йўналтириш керак. Агар биз ундан бутунлай воз кечсак, биз “подвал  рэп”ига эга бўламиз. Бу турдаги қўшиқлар эса, умуман назорат қилинмайди. Ҳамма нарса меъёрида ва тўғри йўналтирилган бўлиши керак.

Мусиқанинг бирор йўналишини таъқиқлаш қандай оқибатларга олиб келганлигига кўплаб мисоллар бор. Масалан, Хрущев даврида, мусиқанинг буюк йўналишларидан бири бўлган, жаз таъқиқланиши ҳеч қандай яхши натижага олиб келмаган эди”, — деди Жўраев.

Шу билан бир вақтда, Ўзбекистонда, МДҲнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби, миллий менталитет ва қадриятларга мос келмайдиган қўшиқлар тўлиб-тошиб кетмаган. Бадиий кенгашлар телеканал ва радио эфирга зарарли ва ёшларга салбий таъсир кўрсатиб ахлоқсизликка олиб келадиган қўшиқ ва клиплар қўйилмайди.

Мансабдор шахснинг сўзларига қараганда, мамлакатда охирги йилларда кўплаб ёш ва истеъдодли  муаллиф ва ижрочилар пайдо бўлди. Тўғри, баъзан бошқача қўшиқлар ҳам пайдо бўлиб туради, лекин бу ижодкорларга ўргатиш керак, улар ўз йўлини қидирмоқда.  

“Баъзан жамиятнинг бир қисми ёш ижрочилар ва рэп куйловчиларга қарши бўлиши мумкин. Биз ҳудудларда фестиваллар ўтказганимизда ёш ижрочилар у ерга қараб интилади. 10-15 кун давомида ўз оиласидан узоқда ва ноқулай шароитларда бўлишига қарамасдан, улар бор кучи билан ҳаракат қилишади, саҳнада 100 % ғайрат билан ишлашади”, — деди “Ўзбекнаво” раҳбари.

Асосий мавзулар