Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовларнинг никоҳ тўйлари 5 ноябрда бўлиб ўтади

© rayhonganieva.comРайхон Ганиева
Райхон Ганиева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовнинг атрофларида бўлаётган хабарлар ўз тасдиғини топди

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Уларнинг никоҳ санаси маълум бўлди. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни пойтахтимизнинг ресторанларидан бирида Райҳон ва Фарҳоднинг никоҳ маросимлари муносабати билан Амру-Маъруф дастурхони ёзилади.

Райхон Ганиевпа - Sputnik Ўзбекистон
Райҳон Ғаниева турмушга чиқмоқда
Бу ҳақда "Даракчи" нашрида‚ хабар‚ берилган ҳамда тўй таклифномасининг сурати ҳам илова қилинган. Аввалроқ Фарҳод Алимов ушбу сана ҳали маълум эмаслигини, бироқ Райҳон билан учрашишаётганини маълум қилганди.

© DarakchiТўйга таклифнома
Тўйга таклифнома - Sputnik Ўзбекистон
Тўйга таклифнома

Қайд этиш жоизки, Райҳон ва Фарход Алимов ҳам биринчи турмушларидан ажрашган.

Райҳон, Фарход Алимов билан “Излама” қўшиғига суратга олган клипида ижодий ҳамкорлик қилган. Хонанданинг аксарият мухлислари видеосар премьерасидан сўнг, тарона ва клип сюжетини бевосита хонанданинг ҳаётига боғлашган эди.

Янгиликлар лентаси
0