05:21 22 Май 2018
Эфир
Москвада тўлин Ой. Архив сурат

Ўзбекистонда Супер Ой ҳодисаси кузатилади

© Sputnik / Владимир Сергеев
Маданият
Ҳавола олиш
147930

Бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йилда энг қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Супер Ой - бу охирги йилларда ОАВда кенг тарқалган норасмий ибора бўлиб, Ой тўлиши ва унинг ерга энг яқин масофага келиши бир вақтда содир бўлганда кузатилади.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 13-14 ноябр кунлари Супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ut.uz нашри.

Супер Ой — бу астрономик ҳодиса бўлиб, у Ой тўлиши ва унинг Ерга энг яқин масофага келиш ҳодисалари бир вақтга тўғри келганда содир бўлади. Маълумки Ой Ер атрофида элипсга ўхшаш траекторияда айланади, яъни йил давомида ой икки марта ерга яқин келиб, икки марта ердан узоқлашади. Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади.

Москвада супер ой ҳодисаси.
© Sputnik / Владимир Астапкович

Бу йилги Супер Ой ҳодисаси Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Олтой ўлкаси ва Ғарбий Сибир ҳудудларида яшайдиган аҳолига айниқса яхши кўринади. Асосийси осмон булутли бўлмаса бўлгани.

Олимлар айтишига қараганда бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йил ичида энг қизиқарлиси бўлиши кутилмоқда. 13-14 ноябрь кунлари горизонтда улкан оч пуштиранг Ойни томоша қилиш мумкин бўлади.

Асосий мавзулар