Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунлари бошланди

© Sputnik / СтрингерТуркман телпак кийган киши
Туркман телпак кийган киши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Бухорода бўлиб ўтадиган Туркманистон маданияти кунлари Алишер Навоий номидаги Катта академик театрда тантанали концерт билан бошланади.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ушбу ойнинг 7-11 саналарида Тошкент ва Бухода Туркманистон Маданияти кунлари бўлиб ўтади,  деб хабар қилди Маданият ва Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Атагельды Шамуратов бошчилигидаги Турманистон делегацияси Бухоро тарихий ёдгорликларини томоша қилиб Ўзбекистон Маданият ва Спорти вазирининг биринчи ўринбосари Фотиҳ Жалолов билан учрашишди.

Туркманистон Маданияти кунларининг расмий очилиш маросими бугун кечқурун Тошкентдаги  Алишер Навоий номидаги Катта академик театрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маросим меҳмонларини икки мамлакат маданият ва санъат арбоблари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, концертлар ва кинотомошалар кутмоқда.

Янгиликлар лентаси
0