Россия биргина қўшиқлари билан дунёни забт этиши мумкин - шахсий фикр

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия Болалар хорининг Кремл саройида чиқишидан
Россия Болалар хорининг Кремл саройида чиқишидан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
25-декабр куни Россияда ҳалокатга учраган Ту-134 самолёти бортида Александров номидаги қўшиқ ва рақс ансамблининг 64 нафар артисти ҳам бор эди... Россия болалар хори ҳалок бўлганларни хотирлаш учун тўлиқ таркибда Кремл саройида тўпланди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Куни кеча Кремл саройида "Ту-134" қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Россия Болалар хори ва Мариинск театри симфоник оркестри дирижёр Валерий Гергиев бошқарувида хотира концертини тақдим этдилар.

Россиянинг бош ҳарбий дирижери Валерий Халилов - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг бош ҳарбий дирижери - термизлик Валерий Халилов қурбон бўлди
Айтиш жоизки, рус халқ қўшиқлари, ватан ҳақидаги қўшиқлар, Александра Пахмутова композицияларини ижро этар экан, болалар овозлари уйғунлашиб, қўшилиб кетди. Залдан тинмай "Тасанно!" (Браво!) деган ҳайқириқлар жаранглаб турди.

Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари Ольга Голодец концертга ташриф буюрган маҳаллий ОАВ вакилларига ходимларига тадбир борасида шундай фикр билдирди: "Бугун болалар тақдир тақазоси билан ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлган буюк инсонларга ва бошқа оддий инсонларга аталган бағишловларни ижро этдилар. Бу жуда муҳим эди, негаки, болалар ҳам, зал ҳам худди бутун бошли давлат сингари мамлакат бошига тушган оғир жудоликка шерик бўлдилар".

Ҳар Янги йил арафасида Кремлда концерт қўйиш Болалар хори учун аллақачон анъанага айланган. Россия Болалар хори бутун мамлакатдан тўпланган минглаб болалардан иборат.

Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда хор бутун таркибда беш кун аввал тўпланган. Ҳатто байрам дастури ҳам тайёр бўлган. Аммо 25 декабрда рўй берган ҳодиса барча режаларни тубдан ўзгартириб юборган. Янги асарларни репетиция қилишга вақт йўқлиги сабаб, хайрия-тадбирида асосан байрам сценарийси учун тасдиқланган қўшиқлар ижро этилди.

"Бугунги концерт дастурини ман қилиш керакдир, деган савол билан ҳамкасбларим, дўстларимга мурожаат қиладиган бўлсам, аминманки, улар "Мусиқа ҳар нарсадан устун. Ҳаёт давом этаверади", — дея жавоб берган бўлишар эди, деб таъкидлади журналистларга дирижер Валерий Гергиев.

Россия қуролли билан машҳур, дейишади… Болалар хорида жаранг топган қўшиқларни тинглар эканман, беихтиёр Россия хори — бу унинг қудрати рамзи, деган фикрга келдим. Россия қуролсиз ҳам, биргина хор орқали ижро этадиган қўшиқлари билан ҳам дунёни забт этиши мумкин. У буни Кремл саройидаги хотира-концертида исботлади!

Янгиликлар лентаси
0