Ўзбек кинолари жаҳоннинг энг яхши фильмлари рейтингида биринчи ўринни олди

© Из личного архива Зульфикара Мусакова"Хазонрезги"
Хазонрезги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг кинематографияга бағишланган энг йирик "КиноПоиск" портали фойдаланувчилар баҳолари асосида энг яхши фильмлар рейтингини тузди

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбек кинофильмлари энг кўп балла тўплаб, барча мамлакатлар фильмларидан ўзиб кетди, деб хабар беради портал.

Шундай қилиб, рейтингда биринчи ўринни ўзбек фильмлари эгаллади — 7,4 балл. Иккинчи ўринда 7,2 балл билан ҳинд фильмлари жойлашди. Россия киноларига 6,5 балл берилди. Ундан кейин 6,3 балл билан америка фильмлари жойлашган.

© КиноПоиск"Кинопоиск" талқини бўйича жаҳон фильмлари рейтинги картаси
Карта мира со средними арифметическими рейтингами КиноПоиска по странам - Sputnik Ўзбекистон
"Кинопоиск" талқини бўйича жаҳон фильмлари рейтинги картаси

Рейтингда энг паст балл Малайзия фильмларига берилди — 5,3 балл.

Фойдаланувчилар севимли фильм жанрларига ҳам овоз бердилар. Энг юқори баллни аниме ва биографик бадиий фильмлар эгаллади — 7 баллдан. Рейтингда катталар учун фильмлар 5,1 балл ва қўрқинчли фильмлар — 5,3 балл билан энг қуйи ўринларни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0