22:22 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Маданият
Ҳавола олиш
1489132

Профессорнинг айтишича, у 1990-йиллардан буён Шерали Жўраевнинг ашаддий мухлисидир

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputbik. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди. "Аввалғиларға ўхшамас" деб номланган кечада Ўзбекистон халқ шоирлари Хуршид Даврон, Иқбол Мирзолар ҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев иштирок этишди, деб ёзади "Даракчи".

Шерали Жўраев Навоий ғазаллари билан басталанган бир қанча қўшиқларини ижро этди.

Шерали Жўраев мухлислари даврасида
https://www.facebook.com/photo.php?fbid=1313589658700071&set=a.515700351822343.1073741825.100001471495077&type=3&theater

Миллий руҳда ўтаётган бадиий-мусиқий кечада бор диққат-эътибори билан куй тинглаётган чет эллик меҳмон барчанинг эътиборини тортди.

Бенеден Пери асли венгриялик бўлиб, навоийшунос олим, профессор саналади. Кечага эса у айнан буюк ҳофиз Шерали Жўраевни шахсан кўриш ва унинг Навоий ғазалларига басталанган қўшиқларини тинглаш учун ташриф буюрган.

"Мен Шерали Жўраевни 1990-йиллардан тинглайман, чунки уни отам эшитарди. Уйимизда унинг қўшиқлари ёзилган пластинкалар бўларди. Ҳаётимдаги мен учун шараф ҳисобланган ишлардан бири Алишер Навоий ижодини ўрганганлигим бўлса, иккинчиси Шерали Жўраевни кўриш эди.

Бугун биз хизмат сафари билан Навоий вилоятига кетишимиз керак эди. Бироқ Шерали Жўраев куйлашини эшитиб сафарни кечиктирдим. Чунки мен унинг ашаддий мухлисиман" — дейди ҳаяжонини яширмай Бенеден Пери.

Асосий мавзулар