Голливуд актёрлари суратга тушган Мирзо Улуғбек ҳақидаги фильм экранларга чиқади

© СтрингерПостер к фильму
Постер к фильму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фильмда Голливуднинг машҳур актёрлари Винсент Кассель ва Арманд Ассантелар суратга тушишди

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Голливуднинг машҳур актёрлари Винсент Кассель ва Арманд Ассанте ўзбек заминининг буюк сиймоларидан бўлмиш Мирзо Улуғбек ҳақидаги фильмда суратга тушишди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Улуғ Бек. Юлдузларга юзланиб" деб номланган мазкур фильм ҳозирда АҚШда яшаб ижод қилаётган ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдошев томонидан суратга олинган.

Фильмда Голливуд юлдузлари билан биргаликда ўзбек актёрлари Жавоҳир Зокиров ва маъруф Отажоновлар ҳам роль ижро этишган. Фильм шиори — "Илм олмоққа интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир".

Фильм премьераси яқин кунларга мўлжалланган.

© Стрингер"Мирзо Улуғбек. Юлдузларга юзланиб" фильми постери
Постер к фильму Улуг Бек. Через тернии к звездам - Sputnik Ўзбекистон
"Мирзо Улуғбек. Юлдузларга юзланиб" фильми постери

Баҳодир Йўлдошев ўзининг клипмейкерлик фаолияти орқали кенг оммага танилган. Масалан у россиялик хонанда Нюшанинг бешта қўшиғига клип олган.

У шунингдек, Леонид Агутин, Максим, "А-Студио", "Рефлекс" ва "Отпетые мошенники" каби хонанда ва гуруҳлар, ўзбек хонандалари Шаҳзода ва Сўғдиёна билан ҳамкорлик қилган.

Янгиликлар лентаси
0