23:20 21 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Художественный руководитель Мариинского театра Валерий Гергиев

Валерий Гергиев ва Беҳзод Абдураимов Тошкентда концерт беришади

Из личного архива Фонда Валерия Гергиева
Маданият
Ҳавола олиш
108 0 0

Россиянинг дунёга машҳур дирижери, Мариинск театри раҳбари, Мюнхен филармоник оркестри бош дирижери Ўзбекистонда илк бор концерт беради.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Келаётган ҳафтанинг 13 апрел куни “Ўзбекистон” санъат саройида Валерий Гергиев бошчилигидаги Санкт-Петербургдаги Мариинск театрининг Симфоник оркестри концерти бўлиб ўтади.

Ушбу концерт Гергиевнинг Ўзбекистондаги биринчи концерти бўлади. Машҳур дирижер билан бирга саҳнага ўзбекистонлик пианиночи Бехзод Абдураимов чиқади. Улар  Сергея Прокофьевнинг фортепиано ва оркестр учун ёзилган 3-сонли концертини ижро этишади.

Беҳзод Абдураимов 1990 йилда Тошкентда мусиқа ўқитувчиси ва физика олими оиласида туғилади. Ёшилгидан мусиқага итеъдоди борлиги аниқланган Беҳзод, аввал Успенский номли Тошкент мусиқа мактабида, кейин АҚШда етук педагоглар қўлида таҳсил олади. 2009 йилда у Лондонда бўлиб ўтган пианиночилар танловида Гран При соҳиби бўлади.

Бугунги кунда Беҳзод Абдураимов Владимир Ашкенази, Василий Петренко, Шарль Дютуа, Дэвид Цинман, Андрей Борейко, Пинхас Цукерман ва Валерий Гергиев каби дунёнинг энг машҳур дирижерлари билан бирга концертлар бермоқда. Унинг 3 йиллик концертлар жадвали олдиндан тўлган.

Гергиев Тошкентга нафақат мусиқа, балким балким балет юлдузларини ҳам олиб келган. 14 апрел куни Навоий Катта академик театри саҳнасига Россия халқ артисти Диана Вишневская Жоржа Бизенинг "Кармен-сюита"асаридан бир актли саҳна и жро этади. Шунингдек, ўзбекистонлик балет ишқибозлари Мариинск театри солистлари ижросида  "Дон-Кихот", "Лебединое озеро", "Анна Каренина", "Шехерезада" каби балетларидан саҳналар  томоша қилишади.

Kultura.uz хабарига асосан.

Асосий мавзулар