Тожикистонда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтмоқда

© Sputnik АМир ИсаевШамсиддин Орумбекзода на пресс-конференции Министерства культуры РТ
Шамсиддин Орумбекзода на пресс-конференции Министерства культуры РТ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда ўтказилаётган Ўзбекистон маданияти кунлари келгусида икки давлат ўртасида санъат ва маданият соҳаларида ўзаро яқин ҳамкорлик қилиш йўлларини очиб беради.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тожик ва ўзбек халқлари маданияти ва санъатида муштараклик бор, деди Тожикистон маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода, Тожикистонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданият кунлари очилиш маросимида. 

Вазир ўтмишда ушбу ришталар узилганидан афсусда эканини, лекин бундан буён ўзаро алоқалар давом этишига ва келажакда тожикистонлик артистлар Ўзбекистонга келишига умид билдирди.

Тожикистонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданият кунлари икки давлат ўртасида маданият йўналишида келгусида яқин ҳамкорлик қилиш, хусусан театр ва кино санъаи ҳамда музейлараро ҳамкорлик соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш бўйича янги имкониятларини очиб беради, — деб Шамсиддин Орумбекзоданинг сўзларини келтиради Sputnik Тожикистон.

Эслатиб ўтамиз, 9 май куни Тожикистон пойтахтига 55 нафар ўзбекистонлик артистлар, жумладан халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Махмуд Номозов ва хонанда Севинч Мўминова, "Ўзбекистон" ашула ва рақс давлат ансамбли, "Ўзбеккино" ходимлари ташриф буюрди.

Узбек в национальной одежде - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда илк марта Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Делегацияга Ўзбекистон маданият вазирлиги биринчи ўринбосари Минхожиддин Хожиматов бошчилик қилди. Меҳмонларни пойтахт аэропортида Тожикистон маданият биринчи ўринбосари Ибодулла Машраб ва бошқа масъул ходимлар кутиб олишди.

Ўзбекистон маданият кунлари расмий очилиш маросими 10 май куни соат 17-30 да Садриддин Айний номидаги Давлат академик опера ва балет театрида ўтказилди.

Ўзбекистонлик артистлар 11 май куни Қўрғонтепа ва Турсунзода шаҳарларида катта концерт бериши режалаштирилган.

Маданият кунларининг расмий ёпилиш маросими 12 май куни соат 18-00 да Садриддин Айний номидаги Давлат академик опера ва балет театрида ўтказилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0