Тошкент шаҳрида Махтумқули номидаги кўча ва унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишТошкент шаҳри
Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир чоғида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилган "Ўзбек-туркман манзумаси" шеърини ўқиб берди

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида улуғ туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номидаги кўча ва унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Туркманбоши Мирзиёевга "жаннат" тулпорини совға қилди
Тадбирда мамлакатимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари, турли миллий маданият марказлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, санъаткорлар, талабалар иштирок этди.

Ўзбекистон маданият вазири М.Муродов, Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Туркманистон Республикасининг мамлакатимиздаги Муваққат ишлари вакили О.Хуммиев ва бошқалар ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ва маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганини, Махтумқулининг икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари беқиёс эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи Ўзбекистон ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаётганининг яққол исботи бўлди.

Мазкур ташриф давомида Амударёда қурилган Туркманобод-Фараб автомобиль ва темир йўл кўприклари, ушбу шаҳарда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номидаги марказий кўча ва ёдгорлик мажмуаси очилган эди.

Ўзбекистон президентининг Туркманистонга биринчи расмий ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Туркманбоши Мирзиёевдан энг яхши туҳфа олди
Ташриф арафасида пойтахтдаги энг кўркам ва гўзал кўчалардан бирига Махтумқули номи берилди. Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида чоп этилган "Элингга бахш айла" китобини совға қилди. Буларнинг барчаси мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик ва қардошлик тамойиллари асосида ривожланиб бораётганини ёрқин намоён этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан шу йилнинг 19-20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиши мазкур олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давомидир. Ушбу ташриф олдидан Тошкент шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номидаги кўча ва унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилиши Ўзбекистоннинг қардош ва биродар туркман халқига юксак ҳурмат ва эътиборининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Монументал ёдгорлик муаллифи — хоразмлик ёш ҳайкалтарош Жасванд Анназаров.

Туркманистондаги Каспий денгизи соҳили - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон болалари Туркманистондаги денгиз соҳилида дам олишмоқда
"Махтумқулининг Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олгани, буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийни ўзига устоз билгани халқларимиз ўртасидаги абадий дўстликнинг ажойиб намунасидир, — дейди Тошкент шаҳар туркман миллий маданият маркази раисининг ўринбосари Бибисора Ражапова. — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1996 йил 28 ноябрда Махтумқули бобомиз бир пайтлар ўқиб вояга етган шаҳар — Хивада унга муҳташам ҳайкал ўрнатилган эди. Мана, бугун азим пойтахтимиз марказидаги кўчага Махтумқулининг номи берилиши ва ул зотнинг ёдгорлиги қад ростлагани ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги янги, янада юксак даражага кўтарилаётганини англатади".

Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бири - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Туркманистонга сафари олдидан марказий кўчага буюк туркман шоири номи берилди
"2014 йили мамлакатимизда ҳам Махтумқули таваллудининг 290 йиллиги кенг нишонланган, ўзбек мактабларида шоир ижоди кенг ўрганилмоқда, олимларимиз тадқиқотлар олиб бормоқда, — дейди адабиётшунос олим, Махтумқули асарлари таржимони Эргаш Очилов. — Шоир асарлари кириб бормаган ўзбек хонадони кам, тўй-тадбирларимиз Махтумқули қўшиқларисиз ўтмайди. Бугун улуғ туркман шоирига шундай олий даражада ҳурмат-эътибор кўрсатилаётгани халқларимиз ўртасидаги алоқалар изчил ривожланаётганининг амалий ифодасидир.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилган "Ўзбек-туркман манзумаси" шеърини ўқиб берди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари Махтумқули шеърларидан намуналар ўқиди, шоир шеърлари билан айтилган қўшиқлар ижро этилди.

Махтумқули ёдгорлиги пойи гулларга бурканди.

Янгиликлар лентаси
0