15:10 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
КВН в театре Российской Армии

Ўзбекистон ҳарбийлари МДҲ "Қувноқлар ва зукколар" танловида 3 ўринни эгаллашди

© teatrarmii.ru
Маданият
Ҳавола олиш
273 0 0

МДҲ олий ҳарбий билим юртлари орасида "Қувноқлар ва зукколар" ўйинларида 30 терма жамоалар куч синашди. Улардан финалгача 9 жамоа етиб келди. Биринчи ўринни — Рязан ҳаво-десант қўмондонлиги билим юрти тингловчилари эгаллади.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг "Шарқ юлдузи" терма жамоаси олий ҳарбий ўқув юртлари орасида бўлиб ўтган "КВН-2017" ўйинларида учинчи ўрин эгаллади, деб хабар берди "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Ўзбекистон жамоаси ўйинчилари ўзгача ҳазил-мутойиба туйғуларини, вокал қобилиятларини ва шарқона андишалигини намоён қилишди.
Тошкент Олий умумқумондонлик билим юрти учинчи курс курсанти, "Шарқ юлдузи" жамоасининг сардори Ахад Исмоилов сўзларига кўра, ўйинларда умумий, ҳамма тушунадиган мавзуларда хазил айтишга ҳаракат қилишди.

"Шу йили жамоамиз учинчи ўрин эгаллади. Бу ўз навбатида келгусида бўлиб ўтадиган ўйинларда янада яхшироқ натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз", — деб қўшимча қилди Ахад Исмоилов.

Ўзбек терма жамоасини Мудофаа вазирлиги мутасадди вакиллари Тошкент темир йўл вокзалида тантанали кутиб олишди.
Қувноқлар ва зукколар ўйинларида 30 терма жамоалар куч синашди, улардан якуний босқичига фақат 9 та жамоа етиб борди. Ўйинда биринчи ўринни — Рязан ҳаво-десант қўмондонлиги билим юрти тингловчилари эгаллади. Иккинчи ўринни эса Моддий-техника таъминоти Пенза филиали жамоаси қўлга киритди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар