Ўзбек Голливуди: Тошкентда замонавий кинематография мажмуаси барпо этилади

© Sputnik / Алексей ДаничевОператор и ассистент на съемочной площадке
Оператор и ассистент на съемочной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгуси 3 йил давомида "Ўзбеккино" миллий агентлиги базасида замонавий кинематография мажмуаси барпо этилади

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрида келгуси 3 йил ичида энг замонавий кинематография мажмуаси барпо этилади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири ҳукуматдаги манбага асосланиб.

Кинематография мажмуасини барпо этиш Ўзбекистон президентининг "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Янги кинематография мажмуаси "Ўзбеккино" миллий агентлиги негизида ташкил этилади.

Фильм фонди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек киноижодкорлари Хитой кинематографлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

"Лойиҳа анчагина мураккаб, "Ўзбеккино" ҳудудидаги кўплаб объектларни тўлиқ реконструкция ва модернизация қилишни кўзда тутади. Аммо бу ерда доимий равишда фильмлар суратга олиниши сабабли қурилиш ишлари икки босқичда, яъни 2018 ва 2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ўзбек киноси учун хорижий давлатлар даражасида бўлган энг замонавий база бўлади", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Янги кинематография мажмуасида ўзбек киночилари учун ўрта асрлар услубида бўлган қадимий шаҳар, анъанавий ўзбек маҳалласи ҳамда икки ёпиқ махсус бинолар, каскадёрлар мактаби, махсус автомашиналар учун тураргоҳ, меҳмонхона, ресторан ва бошқа объектлар қурилади.

© SputnikТошкентда замонавий кинематография мажмуаси барпо этилади
В Ташкенте появится суперсовременный кинопроизводственный комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда замонавий кинематография мажмуаси барпо этилади

Мазкур қарор лойиҳасида миллий кинематография соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, соҳада фаолият кўрсатаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, кинематография объектларини тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби кино санъатини ривожлантиришнинг бошқа йўналишларини ҳам қамраб олади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0