Президент топшириғи билан 23 ёшли йигит вазир ўринбосари бўлди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПиджак на кресле
Пиджак на кресле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги “Result” ўқув маркази директори Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik.  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади, деб хабар қилмоқда Qalampir.uz нашри.

Бундан олдин, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ "Камолот") нинг IV Қурултойида сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақидаги ўз мулоҳазаларини Шавкат Мирзиёевга етказган эди.

Президент, тажриба тариқасида, мажлиснинг ўзида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.

Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Aлишер Навоий номидаги миллий кутубхона қошидаги "YES" клубида 2014-2015 йиллар оралиғида етакчилик қилган.

© QalampirАлишер Садуллаев
Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Садуллаев

Йиғилишнинг эртаси 1 июнь куни Алишер Саъдуллаев янги муовун сифатида вазирлик ходимларига таништирилган.

Муаллиф: Мусулмонбек Иброҳимов

Янгиликлар лентаси
0