Самарқанд "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

Oбуна бўлиш
Регистон майдонида фестивалнинг асосий саҳнаси ўрнатилиб, очилиш маросимига тайёргарлик ишлари бошланди

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Шу кунларда Самарқандда "Шарқ тароналари" ўн биринчи халқаро мусиқа фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Бадиий академияси матбуот хизмати.

Регистон майдонида фестивалнинг асосий саҳнаси ўрнатилиб, очилиш маросимига тайёргарлик ишлари бошланди.

Шарқ тароналари фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Шарқ тароналари янграйди

Мирзо Улуғбек мадрасаси, Самарқанд ҳунармандлар маркази ва шаҳардаги музейларда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали тарихига оид фотосуратлар, миллий мусиқа асбоблари, тарихий либослар, тасвирий ва амалий санъат асарлари, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тадбир иштирокчиларининг Самарқанд шаҳри ва Оқдарё, Ургут, Тайлоқ, Самарқанд, Жомбой, Пастдарғом, Пайариқ туманларидаги маданият ва истироҳат боғлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида фестивалдан ташқари концерт дастури намойиш этиши учун ушбу масканларда зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Фестивал Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилда ташкил этилган ва ҳар икки йилда ўтказиб келинади.

Бу йил фестивал 25 августдан 30 августга қадар ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0