"Лик-лик" - халқ артисти": ижодкор зиёлилар даврасида Мирзиёев айтган ёрқин жумлалар

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
3-август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкор зиёлилари билан учрашув ўтказди. Танқидий руҳда ўтган учрашувда давлат раҳбари томонидан айтилган ёрқин ибораларни эътиборингизга ҳавола қиламиз

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3-август куни мамлакат ижодкор зиёлилари билан учрашув ўтказганини хабар қилган эдик.

Ўзбекистон раҳбари учрашувда барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтариш Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгилаб олинганини таъкидлаб ўтган.

Мирзиёев томонидан ушбу учрашувда айтилган ёрқин жумлаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Кино соҳасидаги плагиатчиларга президент саволи

Президент ўз нутқи давомида кейинги пайтда "плагиат" масаласида жуда кўп мақолалар чоп этилаётгани ва бундай вазият айни вақтда ўзбек киноижодкорлари орасида кенг тарқалаётгани айтиб ўтди.

"Ўзингиз айтинг, ижодкорнинг шаъни, ғурури, санъатга садоқат деган тушунчалари қаёқда қолди?"

Бадиий ижод соҳасидаги жаҳолат ҳақида…

Президент бадиий ижод соҳасида жаҳолат кучайиб бораётганига алоҳида эътибор қаратди.

Миллий тикланиш партияси йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Миллий тикланиш" ҳақиқий тарихимизни тиклаш бўйича бирон иш қилгани йўқ
"Биз жаҳолат деганда, одатда диний жаҳолат — ақидапарастликни тушунамиз. Лекин бугунги ҳаётий жараёнларда жаҳолат ҳамма соҳада ҳам учрайди. Агар унга қарши ўз вақтида кураш олиб борилмаса у ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Биз бугун жаҳолат деган балога иқтисодиёт соҳасида ҳам, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият тизимида ҳам, қўйингки, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида дуч келяпмиз. Бу иллат қўл-оёғимизга бамисоли кишан бўлиб турибди. Бу кишандан халос бўлмасдан туриб, тараққиёт ва ривожланиш ҳақида ҳеч қандай сўз бўлиши мумкин эмас.

Шавкат мирзиёев айни вақтда маданият соҳаси олдида жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, Ўзбекистон ёшларини ҳақиқий санъатни англашга ўргатиш, уларни эстетик оламининг соғлом асосда шакллантириш каби муҳим вазифалар турганини айтди.

Олий маълумотсиз "маданиятчилар" ҳақида

"Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки ҳозирги кунда санъат ва маданият соҳасида хизмат кўрсатаётган кадрларнинг 50%дан зиёди олий маълумотга эга эмас".

"Коттаконлар" ёрдамида "Халқ артисти" бўлганлар ҳақида…

"Кўпчилигимиз яхши биламиз, илгари "халқ артисти" деган унвон олиш учун санъаткор ўн йиллар самарали ижод қилиши талаб этиларди. Масалан машҳур ҳофиз — Таваккал Қодиров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олгандан кейин, эътибор беринг — орадан 25 йил ўтиб Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган экан.

Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон
Халқ артистлари раҳбарликка тайинланадиган бўлди

25 йил хизмат қилган! Мана бу нима дегани!

А бизда "лик-лик" — халқ артисти. "Лик-лик" — хизмат кўрсатган артист. Тўртта "лик", иккита "шик" — битта халқ артисти. Бу нима деган гап? Бўлмайди ундақа ўйинлар.

Таваккал Қодиров, ҳалигача эшитамиз (қўшиқларини демоқчи, таҳр.), 25 йил ўтиб "Халқ артисти" олган экан, бизникилар 2 йил ўтмайди, 3 йил ўтмайди — халқ артисти.

Уни қишлоқда танийдими?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти, майли пиёда юриб тўрттадан ашула айтиб келсин. (Унвонни) Шундан кейин берайлик. Қишлоққа борсин, халқ танисин! Одамлар баҳо берсин. Иккита-учта "коттакон" эмас!"

Президент шунингдек, унвон берилаётганда энг аввало санъаткорнинг санъатга садоқати мезон сифатида белгиланиши шарт, деб таъкидлади.

Санъаткорларнинг юриш-туриши ҳақида

"Санъаткорлар юриш-туриши, маданияти, кийиниши билан ёшларимизга энг аввало ўрнак бўлиши керак", — деди ўз нутқи давомида Мирзиёев ҳамда ўзбек қизларига ибо ва хаёда ҳақиқий ўрнак кўрсата олган — Санобар Раҳмоновани эсга олди.

Хонанда Лола Йўлдошева - Sputnik Ўзбекистон
Шоу-бизнесмас, тўй-бизнес: Лола Йўлдошева ўзбек санъаткорларини танқид қилди

"Қандай кийинган, мен ёшликдан эслайман: сочини майда ўриб, дўппилар кийиб, ўзбекона кийинган. Ким кийдирган? Андижонда кийдирган-ку шуни. Қани ҳозир шундай урф-одатимиз?"

Президент санъаткорлар кийиниш маданияти ўзбекона, миллий урф-одатларга хос бўлиши керак, деган фикрни билдириб ўтди. "Гўёки биз Ғарбдан ўрганаяпмиз — Ғарб биздан ўргансин керак бўлса!, — деб қўшимча қилди Мирзиёев.

Санъат ва бизнес ҳақида…

Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шарт ва биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз".

Блогер Мирзо Субханов - Sputnik Ўзбекистон
Блогер Мирзо Субханов Озодбек Назарбековга: сиз санъаткорми ёки тадбиркор?

Президент пул учун санъатга кириб келаётганларга яхшиси тадбиркорлик билан шуғулланишни маслаҳат берди ҳамда бундайлар ижодий ишларга аралашиб, ўзини ҳам, санъат деган муқаддас тушунчани ҳам беобрў қилмаслиги керак ва шарт дея айтиб ўтди.

Ўзбекистон қачон яхши бўлади?

"Э, Ўзбекистон қачон яхши бўларкин" деб ўтираверсак, ҳаммамиз бирлашмасак — Ўзбекистон яхши бўлмайди. Кўпмиллатли ватанимизни эртанги куни учун курашиш керак!" 

Янгиликлар лентаси
0