Гулнора Каримованинг қизи Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишда қатнашди

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaИслом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими - Лола Каримова жияни Имон Каримова билан
Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими - Лола Каримова жияни Имон Каримова билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан ишланган ҳайкал очилгач, Лола Каримова-Тилляева опаси Гулнора Каримованинг қизи - Имон Каримова билан биргаликда ёдгорлик пойига гул қўйиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Лола Каримова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида олинган суратларни жойлади.

"Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ва асосчиси Ислом Каримов ҳайкалига гул қўйиш маросими. Тошкент, 31 август 2017 йил", — дея изоҳ берилган суратларда Лола Каримова опаси Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова билан Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйгани акс эттирилган.

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этган.

Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан ишланган ҳайкал очилгач, Лола Каримова-Тилляева опаси Гулнора Каримованинг қизи — Имон Каримова билан биргаликда ёдгорлик пойига гул қўйиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида Татьяна Каримова сўзга чиқиб, нутқ сўзлаб, сўзи якунида у Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик изҳор этган.

Янгиликлар лентаси
0