06:30 25 Феврал 2018
Эфир
Презентация Недели российского кино в Узбекистане

Ўзбекистонда Россия киноси ҳафталиги бошланди

© sputnik
Маданият
Ҳавола олиш
10401

Ҳафталик доирасида ўзбекистонлик киноижодкорлар билан музокаралар, талабалар учун маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россиялик киноижодкорлар иштирокида Тошкент шаҳрида илк маротаба Россия кино ҳафталиги бошланди, деб хабар қилди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев. 

"Ҳозиргина "Ёшлар пресс клуби" залида ушбу ҳафталикка бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ушбу ҳафталик Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама маданий алоқаларнинг янада ривожланишига хизмат қилади. Тадбир Россия Федерацияси маданият вазирлигининг кўмагида Россиянинг "Фестсинема" кинокомпанияси "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилмоқда", — дейилади хабарда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — кинематография соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбек томошабинини россиялик киноижодкорларнинг энг сара асарлари билан яқиндан таништиришдир.

Ҳафталик доирасида ўзбекистонлик киноижодкорлар билан музокаралар, талабалар учун маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ташкил этилади.

Россия кино ҳафталигини Эдуард Бордуковнинг дунё бўйлаб ўттиздан ортиқ мукофотларга сазовор бўлган "Коробка" филми очиб беради.

Тадбир дастури жами олтита фильмни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг барчаси Россия ҳамда халқаро миқёсдаги кинофестивалларда иштирок этган ва совриндор бўлган сара асарлардир.

Ҳафталикда россиялик машҳур репортёр ва продюсер Михаил Дегтяр, "Ника" совриндори, Венеция кинофестивали ғолиби, оператор Алишер Хамидходжаев, продюсер Наталья Иванова, Россияда хизмат кўрсатган артистлар Светлана Тома, Эвклид Кюрдзидис, актёр Александр Песков иштирок этмоқда.

Меҳмонлар ўз навбатида ушбу ҳафталикдан манфаатдор эканлигини, келгусида Ёш киноижодкорлар кенгаши билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида эканлигини таъкидлашди.

Ҳадемай, ҳафталик "Ёшлар ижод саройи"да очилади.

Асосий мавзулар